ҚАБОҒИНГИЗ УЧДИ
Қабоғингиз учди –
яхшилик бўлсин...
Дунёнинг чирмовуқ кунлари бордир,
Қурбон кутаётир саланглаб.
Тирсагида қотган хунлари бордир,
Бизни ахтаради аланглаб.
Қабоғингиз учди...
Тоғларнинг қиррадор тошлари бордир,
Юксак бошимизни соғиниб яшар.
Девларнинг кўзлари очиқ мозордир,
Қотил фурсатларга сиғиниб яшар.
Қабоғингиз учди...
Кўк кўзли илоннинг юз жони бордир,
Пайваста жонимиз қасдида юрар.
Вужудидан узун имкони бордир,
У энди кўкбарчин шаклида турар.
Қабоғингиз учди...
Иблиснинг аррадек тароғи бордир.
Шайтоннинг қамчиси аталган бизга.
Ялмоғиз кафтида тупроғи бордир,
У ҳам бизнинг тоза кўзларимизга...
Қабоғингиз учди.
Учиб кетайлик!
© Иқбол МИРЗО
@shomuz
https://t.me/Aytolmagan_dilim
Қабоғингиз учди –
яхшилик бўлсин...
Дунёнинг чирмовуқ кунлари бордир,
Қурбон кутаётир саланглаб.
Тирсагида қотган хунлари бордир,
Бизни ахтаради аланглаб.
Қабоғингиз учди...
Тоғларнинг қиррадор тошлари бордир,
Юксак бошимизни соғиниб яшар.
Девларнинг кўзлари очиқ мозордир,
Қотил фурсатларга сиғиниб яшар.
Қабоғингиз учди...
Кўк кўзли илоннинг юз жони бордир,
Пайваста жонимиз қасдида юрар.
Вужудидан узун имкони бордир,
У энди кўкбарчин шаклида турар.
Қабоғингиз учди...
Иблиснинг аррадек тароғи бордир.
Шайтоннинг қамчиси аталган бизга.
Ялмоғиз кафтида тупроғи бордир,
У ҳам бизнинг тоза кўзларимизга...
Қабоғингиз учди.
Учиб кетайлик!
© Иқбол МИРЗО
@shomuz
https://t.me/Aytolmagan_dilim