ИНТЕРНЕТДА ҚУЗИБОЙ.
(ҳазил шеър)
Суйлоқ тишли Шарапат
Интернетдан сайт очди,
Гўзал Чарос қизчани,
Расимини қуйиб олди.
Буни кўрган Қузибой..
Гостига бир кирибди,
Қараса бир гўзални,
Расми қараб турибди.
Ошиқ бўлган Қузибой,
Смслар ёзармиш...
Ўша гўзал ишқида,
Севиб, қолиб озармиш.
Малохатли парига
Смслар битибди,
Тинмайин ёзиш ёзиш
Тунлар бедор ўтибди.
Пари билан танишиб
Расмларин алишиб,
Иккиси одноларда,
Бир бирини севибди.
Севгидан боши осмон,
Хаёл кўкга етибди,
Ёр висолин соғиниб
Захар заққум ютибди.
Хаёлида Қузибой,
Учрашувга чиқармиш,
Кўрмаган гўзалидан,
Роса бўса олармиш.
Нозик белидан қучиб,
Танцаларга тушармиш.
Кўзларига тикилиб
Севгидан куп сўзлармиш.
Хурсанд бўлиб Қузибой,
Дарахтларни қучармиш..
Овқат хам емай қўйган
Ёр васлини кутармиш..
Орадан бир йил утиб
Учрашув белгиланди,
Янги кастюм хам тайёр
Йўлга шу он шайланди.
Атирни энг зуридан,
Таранг килиб сепибди.
Бир почка пулни олиб
Учрашувга кетибди..
Ана келди Қўзивой...
Қўлида гул дастаси,
Боши кўкларга етган,
Интернетни хастаси.
Бир қараса Кўзибой,
Шарапат хам келганмиш,
Ўзи айтган кўк куйлакни,
Таранг қилиб кийганмиш.
Оғзида кора сақич
Қарсиллатиб чайнармиш
Йигит ку ихчамгина
Қўзига кўз қисармиш...
Буни кўрган Қўзибой
Ана қочиб қолибди,
Шарапат Қўзибойга,
Шу он етиб олибди,
Қузибойни афтидан,
Ранги учиб кетибди,
Қулида гул дастасин,
Шарапатга тутибди.
Шарапат хам анчайин,
Дўмбоққина қиз экан,
Қузибой арриққина,
Бўйлари кичик экан,
Хурсанд бўлган Шарапат
Бир жилмайиб қўйибди
Суйлоқ тишин кўрсатиб
Қўзибойни ўпибди.
Бўсалардан маст бўлиб
Қўзибой хам эрибди.
Қултиқлашиб иккиси
Рестаранга кетибди.
Шарапат хам бой экан,
Каптиваси бор экан,
Қўй хонада, ўттиз қўй,
Ўн қўчқори бор экан.
Қўзи билан Шарапат
Ана турмуш қурибди,
Бир йил утиб Қўзибой
Иккита ўғил кўрибди.......
Эътиборларингиз учун рахмат😁
Каналимиздан узоклашманг деб
Мехрли Қалбингиз
T.me/Chaqqonvoy_tv
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄