Hafizaxon Hayitmetova


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Маънавий-маърифий, ҳаётий ва ибратли воқеалар бериб бориладиган телеграм канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Нола гуруҳи ижросида




Сенсан севарим, хоҳ инон, хоҳ инонма,
Қондир жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма...

Азиз ва яқинларим, кеча куни бўйи кўнглимга қил сиғмади. Фарзандларимнинг илтифотию набираларимнинг эътибори ҳам татимади. Негаки, оилам устуни бўлган турмуш ўртоғим, Холмирза Ҳайитметовнинг дунёдан ўтган кунлари эди. Улардан абадий айрилиб қолганимизга бир йил бўлибди. Камсуқум, беозор, камтарин инсонликлари учун ҳамма уларни ҳурмат қиларди. Меҳнат жамоасида ҳам, оилада ҳам бахт соҳиби бўлиш осон эмас. Аммо улар бу бахтга эришдилар. Аввало оналари- қайнонам бўлмиш Хайринисо Исроил Ҳожи қизининг дуоларини олдилар. Қолаверса, қайноталари, яъни менинг отам- Шарофхўжа Қорининг кўнгилларини топдилар. Отам раҳматли ичган, чеккан йигитларни ҳурмат қилмас эдилар. Холмирза Ҳайитметов уйидан совчилар келганида, расмларини кўриб ёқтирганлар.
Аллоҳга шукур, биз 53 йилдан ортиқ вақт бирга яшадик. Олтин тўйимизни нишонладик. Уч ўғил, бир қизнинг ота, онаси бўлдик. Фарзандларимнинг ҳаммаси олий маълумотли. Бири- фан номзоди, бири- журналист бири ички ишлар ходими, қизим - ҳуқуқшунос. Бугунги кунда ўн тўрт набира, бир эварамиз бор. Яқинда набира келин туширдик. Демак, турмуш ўртоғимнинг иккинчи умрлари фарзанд ва набиралари қонида яшаб келмоқда.
Илоҳим, турмуш ўртоғимнинг охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин. Халол луқма едириб ўстирган фарзандлари ҳам худди ўзларига ўхшаб , киши ҳавас қилгуликк узоқ умр кўриб, орзу-ҳаваслартга эришишсин.

Сўзим охирида бир хислатларини айтай. Улар ишлаётганларида ҳам, ўчоқда ош бошлаганларида ҳам энг яқин ҳамроҳлари радио эди. Эфирдан таралаётган қўшиқларни тинглаб баҳра олардилар. Маъмуржон Узоқов, Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов қўшиқларининг мухлиси эдилар.
Оиламиз устуни бўлмиш Холмирза Ҳайитметов хотираларига атаб ёзаётган постимни ўзларига ёққан қўшиқ билан якунламоқчиман.

Ҳафизахон Шарофхўжа қизи




Ҳақиқат- Аллоҳнинг мавжудлигини тан олиш. Табиат Аллоҳ яратган ва Аллоҳ белгилаб қўйган қонуниятлар асосида яшовчи мўъжизалардан биридир.

ТОҲИР МАЛИК
Ўзбекистон халқ ёзувчиси


Репост из: musiqiy_tashrif
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Botir Qodirov. Ey, do'stim.


ТАНБЕҲНОМА
(Сўзларни тўлиқ ўргат)

Отам ҳақида ўйласам, юрагим ёруғликка тўлади. Бири биридан нурли хотиралар ёдим кўзгусидан тизилиб ўтади.
...Ёш эдим. Бир куни жиянимни овқатлантираётгандим. Тандирдан янги узилган иссиқ нондан озгина ушатиб олдим-да, боланинг қўлига тутқаздим:
— Мана, нанна...
Аммо кичкинтой қўли куйиб, нон бурдасини ушлаб туролмади.
— Вой, нанна жиз эканми? - дарров жажжи қўлларини силаб, йиғламоқчи бўлган болакайни юпатдим. Бу пайтда отам раҳматли хиром этикларининг сўкилган чокларини тикиб ўтирган эдилар:
— Ҳозир нима дединг? - деб савол ташладилар.
— Қачон?
— Ҳозир, Шуҳратжонни ўйнатиб ўтириб, нима дединг?
— Ҳа, иссиқ нондан ушатиб бердим. Мана, нанна, деб. Иссиқ нон қўлини куйдирганди, жиз бўлдими, деяпман.
— Мана шу гапинг тўғри эмас-да, қизим. Нима учун нонни нанна, дединг?
Шугина гапдан отамнинг аччиқлари чиққанига ҳайрон қолдим:
— Нима бўпти, ота, нотўғри айтдимми?
— Ҳа, ёш болага, айниқса тили янги чиқаётган гўдакка ҳар бир сўзни тўлиқ айтишни ўргатиш керак. Нонни нанна демайди-ку катта бўлганда. Ма, нон дегин, хўпми?
— Хўп, ота!

Кўпчиликнинг назарида психология, логопедия деган тушунчалар халқимиз онгига йигирманчи асрнинг охирларида кириб келганга ўхшайди. Тўғри, тил бойлигимизга бу иборалар кейин қўшилган бўлса-да, ота-боболаримиз азал-азалдан инсон руҳияти, тил бойлиги ва маданияти бўйича олим бўлганлар, деб бемалол айтиш мумкин. Бугунги кунда логопедлар ҳақиқатан ҳам ёш болага ҳар бир сўзни аниқ-тиниқ талаффуз этиб ўргатиш шартлигини, акс ҳолда бунинг бола ақлий ривожланишига салбий таъсир этишини илмий асослаб тушунтирадилар.

Отамнинг ана шу ўгитлари йиллар ўтиб Республика радиоси даргоҳида ишлаётган пайтларимда жуда қўл келди. “Кичкинтой - ширинтой” эшиттиришини тайёрлаш жараёнида жуда кўп боғчаларда, тарбия масканларида бўлардим. Шунда кичкинтойлар сўзларни “Нанна”, “Жиз” тарзида ўз тилларига мослаб айтишса, тўғри айтинглар, деб талаб қилиб тушунтирардим. Боланинг тили ширин, дейишади. Аммо ширинликнинг меваси ҳар бир сўзни тўғри айтишда, равон талаффуз қилишда кўринади.

ҲАФИЗАХОН ШАРОФХЎЖА қизи.




Репост из: sayohatga_marhamat
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Финляндия. Шимолий қутб ёғдуси...




Қодир Маҳсумовдаги бу инсоний фазилат, эфирга бўлган талабчанлик ҳамма сухандонларда бўлишини чин дилдан истайман.
Ўзбекистон халқ артисти Қодир Маҳсумов билан яна бир воқеа бўлганки… келинг, тафсилотини айтиб берақолай.
Эрталаб ишга келаётиб, радио уйи олдида зинадан тушиб келаётан Қодир акани учратдим.
– Ассалому алайкум, Қодир ака...
– Ваалайкум ассалом.
– Ҳали дикторлар хонасига бораман. Қўлимда янги саҳифа матни тайёр. Қиссани кўздан кечириб чиқарсиз-а?
Саволим жавобсиз қолди. Ёмон гап айтмадим шекилли...
– Ҳафизахон, қани четроққа ўтинг. Сизда гапим бор.
Четроққа ўтдим. Қодир Маҳсумов ранжиш оҳангида дабдурустдан сўраб қолдилар:
– Нимага ёш болага сенсираб савол бердингиз?
Бироз жимиб қолдим. Тўғрисини айтганда, мен ҳамма билан сизсираб гаплашардим. Нимани айтаяптилар?
– Қачон сенсираб савол берибман?
– Бугун, “Кичкинтой-ширинтой” эшиттиришида...
Эсимга тушди. Бир боғча боласи билан гаплашиб, кичкинтойдан жавоб олиш учун бир-икки марта савол бергандим :
– Сен ҳам ўйинчоқ ясай оласанми? Жуда ҳунук эшитилди қулоққа...
Ўзимни оқламоқчи бўлдим.
– Қодир ака... болакай жуда кичкина экан-да... шунинг учун.
– Йў-ў-ққ... у кичкинами, каттами... меҳмон. Студия меҳмони... тушуняпсизми? Бу бир. Иккинчидан, сизлар табаррук даргоҳда меҳнат қиласизлар. Мўъжазгина хонада ёзилган эшиттиришлар, саҳифалар эфир тўлқинлари орқали бутун республикага таралади. Эсингизда бўлсин, бундан кейин сира “сен” деманг!
– Хўп бўлади, Қодир ака.

Шу танбеҳ бир умрлик ибрат мактаби бўлган. Муҳарририятга кириб, ҳамкасбларимга ҳам айтиб берганман. Ва ҳар бир берилаётган саволни қаттиқ назорат қилганман. Тўғри-да, “сиз” деган чиройли сўзни нега “сен”га алмаштириш керак?

ҲАФИЗАХОН ШАРОФХЎЖА қизи.


ТАНБЕҲНОМА
Азизлар, энди иккинчи танбеҳим ҳақида ёзмоқчиман. Тўғрисини айтганда, яқинларим личкамга ёзиб, танбеҳингиз ҳақида ошкор қилманг. Ўтган иш ўтиб кетганига анча йиллар бўлганку, - дейишди. Тўғри,анча йиллар ўтди. Ўзим ҳам кексайдим, танбеҳ берган инсонлар ҳозир орамизда йўқ. Аммо уларнинг таъна-дашномлари келгуси фаолиятимда катта роль ўйнаган. “Танқид келажакнинг меваси” деб бекорга айтилмаганку ахир!

Бугун Ўзбекистон халқ артисти, атоқли сухандон Қодир ака Маҳсумов билан бўлган воқеани ҳикоя қиламан.
Ўзбекистон радиосининг “Болалар ва ўсмирлар” муҳарририятида ишлаган кезларим жуда кўп воқеалар содир бўлган. Йил ўтган сайин ўша хотиралар қайта жонланиб ёзишга ундар экан. Устоз санъаткорларнинг, олиму шоирларнинг сўзлари ҳамиша қулоғим остида жаранглаб, қалбимни нурлантириб туради.

Тонгги эшиттиришимизда “Бобожонлар болалиги” деган саҳифа бўларди ва биз унда таниқли инсонларнинг болаликлари, кўрган-кечирганлари ҳақида битиклардан бериб борардик. Саҳифани машҳур сухандон Ўзбекистон халқ артисти Қодир Маҳсумов олиб борардилар. Яъни, эшиттиришнинг сўнгги саҳифасида биз машҳур инсонларнинг болаликлари ёзилган китобдан танлаб олинган воқеани 3-4 минут вақтда чиройли қилиб ўқиб берардилар.

Эсимда, Ойбекнинг “Болалик” қиссаси эфирда ярим йил мобайнида ўқиб эшиттирилган. Академик Қори Ниёзийнинг “Ҳаёт мактаби”, Назир Сафаровнинг “Кўрган-кечирганларим” ва бошқа асарлар тингловчиларга жуда ёққан ва биз тингловчилардан жуда кўп миннатдорлик мактублари олганмиз. Демак, ҳафтасига беш марта эфирга тараладиган “Бобожонлар болалиги” баҳона биз Қодир Маҳсумов билан янаям яқин бўлиб қолгандик. Қодир Маҳсумов кириб келганларида студиямиз нурга тўлиб кетарди. Улар жуда талабчан бўлганликлари учун болалар учун эшиттириладиган 4-5 дақиқалик матнни ўқиб бериш учун узоқ таёргарлик кўрар эдилар. Матн қўлларига икки ҳафта олдин берилиши шарт эди.

Гоҳида:
– Қодир ака, сиз уста сухандонлардансиз. Студияга келаверинг. Матнни олгач, бир оз кўздан кечириб ўқийверишингиз мумкинку , - деганимизда хафа бўлганлар.
– Радио – сўз санъати, Ҳафизахон... Сўз тингловчиларга етиб бориши керак. Хоҳ болалар эшиттириши бўладими, катталар учун ўқийман-ми, барибир. Биздан талаб этиладигани – ўқилаётган матнни тингловчиларга етказиш. Эфир жуда муқаддас. Сиз ўқиётган матнни, айтаётган сўзни бутун Ўзбекистон эшитади. Агар менинг ўқиётганим ёқмаётган бўлса, марҳамат, бошқа сухандон топа қолинг... вақтингиз ҳам тежалади, менинг инжиқликларимдан ҳам қутиласизлар...
Қодир Маҳсумовнинг бу сўзларидан жуда ҳижолат чекиб, узр сўраганман.

Бугунги кунда турли хил радиолар кўпайиб кетгани сир эмас. Эфирга чиқиб олиб пала-партиш сўзларни гапирадиган, бемаъни топишмоқлар айтиб, киши ғашига тегадиган, хуллас, эфирни бўлар-бўлмас саҳифалар билан булғайдиган бошловчиларни эшитганимда, хаёлимдан раҳматли Қодир Маҳсумов ўтадилар. Машҳур сухандон бўла туриб, болалар учун тайёрланган эшиттиришга узоқ тайёргарлик кўрганларидан ҳозиргача ҳайратга тушаман.


Қодир Маҳсумов, Ўзбекистон халқ артисти.


Репост из: sayohatga_marhamat
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Норвегия. Верингсфоссен шаршараси.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ

“Муаллим ва устоз шундай зотки, у инсониятни илм безаги билан зийнатлайди, уларга чиройли ва ёқимли фазилатлар билан чирой ва оро беради. Инсонни ҳақиқий комил инсонлик даражасига етказувчи билим хазинасини уларнинг қалбларига жойлайди”.

Буюк донишманд Абдулқодир Нурий ал-Барзанжийнинг “Муқтатафоти адабиййа”, яъни “Одобга оид термалар” асарида баён этилган бу фикрларга қўшимча изоҳнинг ҳожати йўқ.
Чиндан ҳам муаллим, устоз деган сўз жуда ҳам буюк, жуда ҳам суюкдир.

Ўзбекистон радиосининг “Болалар ва ўсмирлар” Бош муҳарририятида ишлаётган кезларимда болалар даврасида кўп бўлардим. Айниқса, мактабни битириб, етуклик аттестати олаётган ўғил-қизлар билан суҳбатлашишни ёқтирардим. Улар мактабда ўтган беғубор болалик даврларини ҳаяжон билан эслашар ва биринчи навбатда илк ўқитувчиларини алоҳида ҳурмат ва меҳр билан тилга олишарди.

Зангиота туманидаги 15-мактабни олтин медаль билан тамомлаётган Покизахон хайрлашув кечасида ўртага чиқиб, олдига қўйган мақсадини очиқ айтди:
- Мана бугун мактабни битириб кетаяпмиз. ҳамма ўқитувчиларимга катта раҳмат. Мен келажакда бошланғич синф ўқитувчиси бўлишни орзу қиламан. Бу ниятим амалга ошса, мактабга илк қадам қўйган жажжи болажонларга отам ва Лолахон аммажоним каби астойдил билим беришга ҳаракат қиламан.

Покизахоннинг орзулари ушалди. Тошкент Давлат педагогика институтини имтиёзли тугатган ёш устоз дипломни қўлга олибоқ, Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 228-сонли умум ўрта таълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб иш бошлади:
- Синф журналини кўтариб, биринчи дарсга кирган кунимни ҳаяжонсиз эслолмайман, - кичкинтой болажонларнинг меҳрли нигоҳлари, умид билан жавдираб турган кўзларига қараб, шу касбни танлаб хато қилмаганлигимни тушундим. Мана узоқ йилдирки,шу соҳада ишлаяпман, - дейди муаллима фахр билан.

Ҳа, ўз касбини чин дилдан суйиб, бор меҳру муҳаббатини, тажрибаю малакасини ёш авлод билими, равнақи ва тарбияси йўлида сарф айлаётган Покизахон Ҳамидова ўзи ўқитган ўқувчиларидан мамнун.

Азиз устознинг оиласига ҳамманинг ҳаваси келади. Турмуш ўртоқлари Файзулла ака билан бир ўғил, икки нафар қизни вояга етказиб олий маълумотли қилишди. Келин, куёв ва набиралари бўлишди.

Мактаб ўқитувчилари Покизахонни етук педагог, жонкуяр устоз деб тилга олишса,маҳалладошлари оилапарвар аёл, меҳрибон келин, яхши қайнона дея мақташади.

Биз халқ таълими аълочиси Покизахон ҳақида кўп ёзмоқчи эмасмиз. Яхшиси шу азиз инсонга бағишланган видео роликни томоша қила қолинг.

Бундан кейинги ишларингизда ҳам сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз. Омон бўлинг!

ҲАФИЗАХОН ШАРОФХЎЖА қизи.




Репост из: sayohatga_marhamat
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Булутлар оёқ остида...

Показано 20 последних публикаций.

109

подписчиков
Статистика канала