Жасур Жалолиддинов: «Бундай катта имконият бўлиб турганда ҳар қандай қийинчиликка тайёрман»
Хабарингиз бор, бироз аввал “Бунёдкор” футболчиси Жасур Жалолиддинов кейинги мавсумни Италия В Серияси клуби “Беневенто” сафида давом эттириши тўғрисида хабар берган эдик.
Футболчи билан боғландик ва унинг фикрлари билан қизиқдик.
– Авваламбор узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида нима дея оласиз?
– Бу ғалабани узоқ кутдик. ОЧЛга чиқишни мақсад қилганмиз. Қолган икки ўйин ҳам финалга тенг бўлади. Бор кучимизни ишга солиб кўзланган мақсадга эришамиз деган умитдаман.
– Бугун мана яна “Бунёдкор” асосий таркибига қайтдингиз. Нима сабабдан майдонга тушмаётган эдингиз?
– Тўғриси, “Бунёдкор”да майдонга тушмаганимга анча бўлганди. Шу сабабдан мухлисларимиз қаршисида ўйнашни жуда соғинган эдим. Қайтишим омадли чиқди ва ғалаба қозондик. “Бунёдкор”да ўйнашнинг гашти бор.
– Кейинги мавсумни Италиянинг “Беневенто” клуби сафида давом эттиришингиз тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?
– Бу хабарлар рост!
– Ҳаммага маълум Италия чемпионатида жисмонан бақувват футболчилар тўп суради бу сизга қийинчилик тўғдирмайдими?
– Гапингизга қўшиламан, лекин бундай катта имконият бўлиб турганда ҳар қандай қийинчиликка тайёрман.
– Қачон тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга жўнаб кетасиз?
– Италияга декабрда кўрикдан ўтиш учун бориб келаман. Агар ҳаммаси яхши амалга ошса, июндан жамоа сафига қўшиламан.