****
Тун.
Неча санамлар гирён айланиб,
Тегрангда тиз чўкиб турар юлдузлар.
Ўзинг мосува айлаб кибрга,
Жунунваш ошиққа қарамас руҳинг...
Бир телба саросар кезар оламни,
Унда на уйқу бор,
На бир халоват.
Тўкилган азоблар остонасига.
Бир умр қаролиғ ичига маҳкум.
Сен эса қаҳрнинг қиличларини
Қайраб тургандексан қароғим ичра.
Найсон томчисига қўшилар руҳим,
Яна тўкиламан қасамлар ича...
Машраб ишқини,
Мажнун ишқини,
Қонимга қўшиб бер,
Тин олсин юрак.
Ва, ичимни чаққан қора чаённи,
Оташгоҳ ичига суғуриб ташлай.
Сўнг...
Денгиз бағрига ўзимни отгум,
Тўкиб ортимдаги гуноҳларимни.
Кўнглимни чулғагай жаннатий бир хис,
Тўкилиб денгизнинг тўлқинларида.
Шунда хайр дейман,
Мен суйган нигоҳ,
Нуҳнинг кемасидек тўлғонар кўнглим.
Балки,
Тушларингда сен ўйлаган моҳ,
Бир тун борармиди сени кўргани...
@MASIXA