* * *
Ухлаб қолма бугун, мана шу тунни,
Биргина кечани эт менга тортиқ.
Суҳбатлар қурайлик, ажиб, сеҳрли,
Мен сени севаман жонимдан ортиқ!
Ухлама шу кеча, бўлайлик бедор,
Сенга ярим тунда қилай қўнғироқ.
Менинг озоримсан, энг ширин озор,
Қоронғу тунларим ёритган чироқ!
Ухлама азизим, Ғафлатларни қув,
Юракка оқиб кир томирларимдан.
Сени сўраб олдим минг йиллик тоқат,
Яна бир умрлик сабрларимдан!
Бизнинг орамизда миллион чақирим,
Менга сендан кўра осмон яқинроқ.
Ҳаётим, илтимос, фақат уйғоқ бўл,
Мен сени соғиниб, қилсам қўнғироқ...
Ухлама, азизим, мана шу тунни,
Биргина кечани эт менга тортиқ...
Малика Тавфиқ.
✅Яқинларингизга ҳам улашинг
┅অঠই🍃🌹☆❤️☆🌹🍃ইঠঅ┅
Мехрибонларим √-1┅অঠই🍃🌹☆❤️☆🌹🍃ইঠঅ┅
👉
https://t.me/Mehrli_kanaI