📝САБРЛИ АЁЛ.
2-қисм
Менинг ёнимни оламан, дея оталарини оғринтириб қўйишмасин..." Азиза шундай ўй билан дардини ичига ютар, уйдаги гапни кўчага олиб чиқмас, бировга ҳасрат қилмас, аксинча, эри ҳақида сўрайдиган қўшнилари, яқинларига: "Эрим тез-тез келиб, болаларидан хабар олиб турибди, кунда-кунора совға-саломлар юборади"- дея ёлғон гапирарди. Бу ширин ёлғонларга ўзи ҳам ишониб яшаётгандек эди...
Азиза фарзандларини эл қатори кийинтириш, едириб-ичириш учун гоҳ мактабда фаррошлик қилди, гоҳ бозорда сут-қатиқ сотди, кейин чеварлик билан шуғулланди. Ўғиллари ҳам катта бўлиб, қанотига кириб қолишди.
Рустам эса ишни эплолмагани учун раҳбарликдан оддий ишчи ходим даражасига тушди. Ходимлар ўртасида ҳам обрўси йўқ эди. Аввалги фаровон ҳаёт, тўкин-сочин турмушга ўрганибт қолган Наргиза иши юришмаётган эрига очиқ-ошкора ёмон муносабатда бўларди. На усти бошина қарар, на овқат чойига қарарди. Рустам овқатинг борми деса, мен сизни хизматкорингизми дерди. Ишқилиб хар куни жанжал.Жанжалсиз ўтган кун йўқ эди.
Бир куни чунонам жанжал қилишдики, ортиқ Рустамга Наргизанинг уйида ер йўқ эди.
Бир оқшом дарвозахонадаги шарпа Азизани сергак торттирди. Қўрқа-писа эшикка яқинлашаркан, остонада эркак киши турганини кўриб, кўксига туфлади.
Шерзодбек,- деб катта ўғлини чақираётганит эди, шарпа тилга кирди:
— Ази, Азиза . Менман, қўрқма...
Азиза шундагина остонада бир ахволда турган эркак мол-дунё кўзини кўр қилиб, ҳою ҳавасларга берилиб, ўзини ташлаб, фарзандларини чинкиратиб йиғлатиб кетган эри эканлигини билди. Билди-ю, юрагида огриқ пайдо бўлди. Рустам озиб-тўзиб, . соқоллари ўсиб кетган эди. Хаво совуқ бўлишига қарамай усти юпун эди. Азиза шу дамда эрининг соқолини олдирмасдан, дазмолланмаган кийим кийгизмасдан кўчага чиқармаган кунларини эслади. ... Рустам ...титраб-қақшаб, деди:
— Азиза , мен кечирим сўрагани келдим. Агар қўлингдан келса, мени...
Азиза эрининг оғзини кафти билан тўсди:
— Ундай деманг, дадаси. Ким. бўпмиз, кечирмайдиган… Уйга киринг. Ўзи эндигина болаларингиз сиз ҳақингизда гапириб, жуда соғиндик дейишаётганди. Айниқса Ширин жуда соғинди сизни дадаси. Шерзодбек, Асадбек… Чиқинглар, дадангиз келди...
Рустам Азизанинг бундай очиқ кўнгиллигини, мехрибончилигини кўриб кўзига ёш келди.
-Азиза сен бир фариштасан. Мен сени қадрингга етмаган номард эканман. Кўзларим кўр бўлган экан...
Авваламбор оила муқаддас даргох. Ўтгунчи хою- хавас деб , оиладан воз кечаётганлар оз эмас атрофимизда
"Қушнинг уяси хам бузилмасин"- дейди доно халкимиз. Шундай экан азизлар мустахкам оила қўрғонимиз бузилмасин...
УЙДАГИ ГУЛДАЙ АЁЛНИНГИЗНИ, ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ОНАСИНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ ЭРКАКЛАР.
https://t.me/Odinaxon_otinoyi