#Зикрнинг шарофати
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Қиёмат куни одамлар қилган савоб амаллар намойиш қилинса, Аллоҳ таолонинг зикридан афзал савоб топилмайди. Шу пайтда бир қавм: «Ахир биз учун зикрдан енгил нарса йўқ эди-ку?» деб қолади, чунки бу ибодат таҳорат билан, қиблага юзланиб, маълум вақтда адо этилмайди. Шунга қарамай, бу ибодатни адо қилишга озчилик муваффақ бўлади».
Аллоҳ таоло: «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёлларга Аллоҳ мағфират ва улуғ ажр тайёрлаб қўйган» деб марҳамат қилган (Аҳзоб сураси, 35 оят)
@QuronShifo