#нимадир.
"Оҳиста юринг...
Ҳеч кимга урилиб кетманг...
Тоғдек ғамини бир ўзи қийналиб, кўтариб юрганлар бор...
Капалак қанотидек кўнглига довуллар юкин ташлаганлар бор...
Дўстим, сиз шифтга мўлтираб уч кун ётмаганингиз учун шунақа кескирсиз...
Сиз беш кунлик дунёда ўзингиз ҳаёт қўшиғи атаётган байтни бўғриқиб куйлаётганингиз учун нола чекаётган ёки овозсиз, жим ёнаётганларнинг ҳолидан бехабарсиз!
Қаршингизга уриниб суриниб, мингта нишни оёғига қадатиб келганлар бор...
Минг дардга тўкилмай-сўзнинг бир нишидан тўкилиб тушадиганлар борлигидан агарчи, бехабар бўлсангиз, унда жим турганингиз маъқул!
Аммо...
Ҳалимлик урфини ҳалиям қилаётганлар бор-ки, ўнг юзига урса, чап юзини тутиб бераётганлар бор-ки, золим бўлишдан кўра мазлум бўлишни ихтиёр этаётганлар бор-ки !
Ҳазир бўлинг, дейман! "Ниначининг минг ургани, Темирчини бир ургани!" дейди доно халқимиз. Агарчи жавобига тарсаки қайтмаса керак деб таҳмин қилаётган одамингизнинг ортида сиз умрингизда босқони зарбини тотиб кўрмаган Темирчи турган бўлса... Унда сиз ҳали ҳеч бир китобга ёзилмаган қоидани англайсиз.
Жим турганларни ҳам жим Эшитадиган бор! 🙂
©️Азизахон Исмоилова.