Mitti Ko'prik


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Дунё адабиёти ва санъати саҳнасига Аъзам Обид билан. Azamjon1974@gmail.com

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Келинг, ҳафтада икки-уч марта инглиз тилида сўзлашишни ўрганиб борамиз. Муҳим ва оддий 100 та гап ўрганиб олсак, бошланғич мулоқот учун етарли бўлади. Қани, бошладик!

Hi! - Ҳай! - Салом!
How are you? - Ҳав а ю? - Қалайсиз?
I am an Uzbek poet - Ай эм эн узбек поэт - Мен ўзбек шоириман.
I am an Uzbek writer - Ай эм эн узбек райте - Мен ўзбек ёзувчисиман.
I am an Uzbek painter - Ай эм эн узбек пейнте - Мен ўзбек рассомиман.
Nice to meet you! - Найс ту мит ю! - Танишганимдан хурсандман!


Битирувчи, иш излаётган тил ва адабиётчилар, ижодкор ука-сингилларим! Дипломни қўлтиқлаб, албатта мактабга, газетага, радиога боришингиз, қоғозлар ичига кўмилиб, қон босимингиз ошиб, жиғибийрон яшашингиз шартмас. Чет элга ўқишга, ишга кетсангиз, қайтиб келиб, шу элни кўтаришни ният қилинг. Ўзимиздаги фирмалар, чет эл ташкилотлари, хусусий сектор учун ҳам яхши тилчилар, жамоатчилар, офис-менежерлар, таржимонлар керак. Қийшайиб-қимтиниб бир четда илимилиқ қолиб кетманг. Элнинг олдида кўрсам дейман сизни. Шеърим, эртагим нима бўлади деманг, фаолроқ бўлсангиз, ижодга бемалол улгурасиз. Баланд дорни кўзлайверинг, АЭС директори, ракета заводи хўжайини, ҳеч йўқ элчи, вазир, раис бўлинг! Рўза тутинг, энг яхши истакларингизни сўраб-сўраб олинг, Яратган ортиғи билан беради!


4)      Дўстлашиш учун яна бир яхши жонли ресурс – бу “Ўзбекистонда чет эллик ёзувчи ва рассом резиденцияда” мустақил ижодий туризм дастуримизнинг иштирокчиларидир. Ватанимизга келиб, дастуримизда иштирок этган кўплаб ижодкорлар катта таассурот билан қайтишган, улар билан бевосита мулоқотга киришсангиз, бошлари осмонга етади. Иштирокчилар ва дастуримиз ҳақида мана бу ерда кўринг: http://azamabidov.uz/?paged=2&cat=29    
Бундай суҳбат-тавсияларимиз ҳали давом этади. Омон бўлинг!


3)      Энди, айтайлик, сизни бирор мамлакатга фестивалга таклиф қилишди. Одатда, ташкилотчилар таклиф қилинувчи ижодкордан кичик биография, 5 дона шеър ё ҳикоя сўрайди. Шу ерда камина сизга таржимага ёрдам беришим мумкин, агар аллақачон ёзганингиз таржима қилинмаган бўлса. Сафарга тайёргарлик, тақдимот қилиш, ўзни қандай тутиш, сафардан қайтгач нима қилиш каби муҳим масалалардаям тажрибам билан ўртоқлашаман.
 
 


2)      Агар ўзингиз қаердадир хорижлик ижодкор билан танишган бўлсангиз, танишувни ижодий ҳамкор ва дўстлик даражасига кўтаришга ҳаракат қилинг. Бундай дўстларингиз йўқ бўлса, каминанинг Фейсбукдаги дўстларим орасидан ўзингизга маъқул чет элликларга дўстлик юборинг ва аста-секин мулоқотни йўлга қўйинг. Агар ҳали инглизча ё испанчада ёзишга қийналсангиз, Гугл таржимон орқали хабарлар юбориб турсангиз бўлади. Масалан, бу мулоқотни ўзингизни қисқача таништиришдан бошланг, кейинчалик янги ижодкор дўстингиздан асарларидан намуналар юборишни илтимос қилинг, албатта, ўқиш ва ёққанларини ўзбек тилига таржима қилиш учун. Чет эллик кўп илғор шоир ва ёзувчиларнинг ижод намуналари кўпинча рус ва ё турк тилига таржима қилинган бўлади, иложи бўлса, ўшани сўранг ва бошланишига рус ё турк тилидан таржима қилиб туринг. Хуллас, мулоқотни ана шундай позитив нарсадан бошлаган яхши. Кейин таржимангизни дўстингизга юборасиз, бирор газета ё журналда чоп эттишса, боши осмонга етади. Шу ерда бир муҳим нарса ёдингизда турсин: асарини таржима қилмоқчи бўлганингиз шоир ё ёзувчидан муаллифлик ҳуқуқини таржима қилишдан аввал мулойимлик билан сўраб олинг, яъни фалон ҳикоя ё шеърингизни таржима қилишим ва келгусида ўзбекча нашрларда босишим учун изн беринг, деб ёзма рухсатини олишни унутманг! Гап орасида, мабодо бу таржима нашр этилса, (иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб) гонорар берилмаслиги, аммо газета ё журналдан бир-икки нусха юборишингиз мумкинлигини албатта қистириб ўтинг. Нега десангиз, одатда, чет элдаги нуфузли нашрлар бирор муаллифнинг асарини босса, автоматик тарзда қалам ҳақи беради (чет элдаям ижодкор халқи кўп ҳолда ҳақли равишда гонорардан умидвор, аммо усиз ҳам шароитни яхши тушунади). Бундай мулоқот бора-бора ўзаро борди-келдига уланиши бор гап, ҳеч йўқ сизни қайсидир хорижий ўлкадаги ижодий тадбир ва дастурларга таклиф қилишлари билан давом этади. Шундай пайт ҳам келадики, асарларингизни ўзлари сўраб олиб, таржима қилиб, нашр этишади, ҳатто гонорар ҳам тўлашади!


Дўстларимиз кўпинча мендан асарларини таржима қилиб беришимни илтимос қилишади. Камина “муҳаррирталаб таржимон” бўлсам ҳам, хўп ё йўқ дейишдан аввал, ҳамма ижодкор дўстларимга қуйидагиларни тавсия қиламан.   
Олдин эса, мана бу саволларни ўзимизга бериб кўрамиз: Хўш, 10 та шеърим, битта ҳикоям ё романимни ўзимизнинг қоракўз таржимонимиз бошқа тилга ўгирди, дейлик. Энди нима бўлади? Хўп, яна кимларнидир ёрдамига суяниб, таржима қилинган асарингизни қайсидир чет мамлакатдаги бир газета, журнал, антология ва ё машҳур онлайн нашрга юбордингиз ва босилиб чиқди ҳам, дейлик. Кейин-чи? Албатта, бу нарсадан ижодкор қувонади, руҳланади, илҳомланади. Аммо, шу етарлими? Йўқ! Айни шу схема билан Сиз яна бошқа асарингизни ўша ё бошқа таржимонга ўгиртирасиз, яна бошқа нашрларга юбортирасиз ва ҳоказо. Бу жараён тез содир бўлмайди, таржима, ношир ё журнал топгунингизча, орадан анча (балки камида 3-4 ой) вақт ўтади. Сиз шу вақтингизни ўзингизни халқаро майдонга чиқиш учун сарфласангиз бўлармиди? Албатта, бўларди! Хўш, қандай қилиб?     
1)      Асарларингиз таржима қилиниб, фалон мамлакатда чиқишидан аввал ўзингиз ўша мамлакатга чиқинг! Бу осонмас, албатта, аммо имкон топса бўлади. Масалан, чет эл ижодий сафарингизни Ҳиндистондан бошланг. У ерда ҳам, бошқа кўп мамлакатлардаги каби, ижодий тадбирлар тили – инглиз тили. Демак, сиз Деҳлидаги шеърият фестивали ва ё Кераладаги ёзувчилар конгрессига бориш учун инглиз тилини бемалол сўзлашиш даражасида билишингиз керак. Йўқса, барча қилган ҳаракат ва харажатингиз ҳавога учиб кетади. Нега? Чунки, биринчидан, сизнинг замонавий ёзувчи ё шоир сифатида оддий инглизчани ўрганмаганингиз анжуман ташкилотчиси ва иштирокчиларида ўта ёқимсиз таассурот қолдиради ва сиз ҳатто ўша тадбирда қатнашсангиз ҳам, келгусидаги “фоллов ап” ва ижодий муносабатлар учун ёпиқ фигурага айланасиз. Агар ўзингизга ижодий уфқлар кенг очилишини истасангиз, ҳозироқ инглиз тилини ўрганишга киришинг! Қаерда, дейсизми? Онлайн ресурлар сероб, яъни Интернетдан минглаб бепул инглизча дарсларни топиш мумкин. Масалан, мана буни кўринг: https://www.britishcouncil.uz/english/mooc . Тошкентда ҳам бепул инглиз тили курслари, суҳбат клублари мавжуд. Уларни ҳам кўришим заҳоти қўшимча постларда улашиб тураман. Бундан ташқари, Юдаков уй-музейида ўзимизнинг инглизча суҳбат клубимиз бор. Ҳозирча Телеграм гуруҳида давом этяпти бу мулоқотимиз. Тез орада униям қайтадан жонли бошлаймиз. Агар орангизда инглизчани мактаб, университетда, ё мустақил ўрганиб, анча мустаҳкамлаб олганлар бўлса, ҳеч иккиланмай ўз асарларини таржимасига ўзи киришсин! Албатта, муҳаррир деган катта муаммомиз бор. Униям аста-аста ҳал қиламиз!
 
 


Чет элда асарлари босилишини истаган ижодкорлар диққатига таржима асарлар қабул қиладиган нашрлар рўйхатини бирма-бир юбориб тураман.

Selected List of Publications That Consider Translated Work:
For more, consult:
AWP – http://www.awpwriter.org/

DUOTROPE – http://www.duotrope.com/index.aspx
CLMP – http://www.clmp.org/
POETS & WRITERS – http://www.pw.org/

1) Mixed Genre
91st MERIDIAN, University of Iowa – http://iwp.uiowa.edu/91st/
A PUBLIC SPACE – http://www.apublicspace.org/
ABRAXAS – http://abraxaspressinc.com/
ABSINTHE: New European Writing, www.absinthenew.com
AGNI Magazine – agni@bu.edu
ALASKA QUARTERLY REVIEW – http://www.uaa.alaska.edu/aqr/
AMERICAN LITERARY REVIEW – http://www.engl.unt.edu/alr/
THE AMERICAN POETRY REVIEW – https://www.aprweb.org/
ANTIOCH REVIEW – http://antiochcollege.org/antioch_review/
APALACHEE QUARTERLY – http://apalacheereview.org/
ARTS & LETTERS – http://al.gcsu.edu/
ASCENT – http://readthebestwriting.com/




Ёзувчи ва шоирлар учун фойдали ресурслардан бирма-бир улашиб бораман:

General Resources for Creative Writers:
1) AWP (Associated Writing Programs)
The Association of Writers and Writing Programs
Mail Stop 1E3
George Mason University
Fairfax, VA 22030-4444
703-993-4301
www.awpwriter.org

“The mission of The Association of Writers & Writing Programs is to foster literary talent & achievement, to advance the art of writing as essential to a good education, & to serve the makers, teachers, students, & readers of contemporary writing.”




Барча ўзбек шоир, ёзувчи, рассом аҳли, қулоқ беринг, илтимос қиламан! Она тилимизни яхши кўрсангиз, бошқа тилларни ҳам тезроқ ўрганинг! Сиз ижодкорсиз, энг камида инглиз тилини билишга жидду жаҳд қилинг!

Каминани дунёнинг турли бурчагига таклиф этишяпти, бас, мен энг яхшингиз эмасман, кучлироқ ёзадиганлар, баланд саҳналардан туриб инсониятга тайинлироқ гап айтишга арзийдиганларимиз бор, сиз ҳам энди бўйингизни кўрсатинг!

Ёзувчилар уюшмаси, адабиёт ва санъат ташкилотлари, адабиёт институти ва музейларига кўпам маҳлиё бўлиб, беҳуда вақтингиз кетмасин! Улар сизга нари борса битта арзимас мукофот олиб беради холос! Улар тил байрамида, Навоий ва Бобур туғилган кунидагина сизни излаб қолади! Агар чиндан ҳазратга ва адабий меросимизга сал ҳурмат бажо келтирганда эди, ҳеч йўқ чет элда инглизчада босилган "Фарҳод ва Ширин",, ўзбек ёзувчилари ва шоирларининг турли тиллардаги алоҳида таржима китоблари, қатор шеърий ва насрий антологияларнинг дунёга келишини, "Чет эллик ёзувчи/рассом Ўзбекистонда резиденцияда" дастурини чин байрам ва тарғиб қиларди!

Қўрқманг, қўлингизни беринг, мен сизга жаҳон адабиёт ва санъати саҳнасига чиқишингизда ёрдам бераман! Дунё ижодкорларини сиз билан таништириш учун олиб келмоқдамиз! Ўйлаб ўтирмай, уларга пешвоз чиқинг, фаолроқ бўлингки, ўзингиз ҳам дунёга чиққайсиз!

Биринчи қадам: инглиз тилини ўрганамиз! Қани, талабгорлар борми?




Ассалому алайкум!
Телеграмда адабиёт ва санъатга оид хилма-хил каналлар жуда кўп. Аммо “Митти кўприк” кичик бир дарича ўлароқ Сизни ижодкор сифатида дунё адабиёти ва санъати уммонига оқиб киришингиз учун кичик йўл вазифасини ўташни кўзлагани билан оригиналдир. Ушбу каналда нафақат ўз ижодимдан намуналар, таржималарим ва саёҳатномаларимни ўқишингиз, балки дунёнинг турли бурчакларидаги фестиваль, резиденция дастури ва учрашувларим тасвирланган сурат ва видеоларни кўришингиз, чет элга чиқиш ва асарларни чоп этиш имконларига оид ранг-баранг ресурслардан бохабар бўлишингиз, ўзингиз ҳам фойдали дастурлар иштирокчисига айланишингиз мумкин. Ўзбек шоир, ёзувчи ва рассомларини фаоллик билан дунёга чиқишини  кўриш ва бу йўлда баҳоли қудрат ёрдам бериш асл муддаомдир!

Показано 13 последних публикаций.

172

подписчиков
Статистика канала