AzonUZ – tezkor xabarlari


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Azon.uz – portalining tezkor xabarlar kanali.
Ushbu kanalda xabarlar to‘liq ko‘rinishda beriladi.
Asosiy kanal – https://t.me/azon_official manzilida.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Call of Duty ўйини ишлаб чиқувчилари исломофобик контент учун узр сўради
Call of Duty: Авангард ўйинида ерга сочилган, баъзилари қонга бўялган Қуръон саҳифалари тасвирланган ҳақоратли саҳна пайдо бўлган.
Шундан сўнг Америка компанияси узр сўради ва мазкур ҳақоратли таркибни ўйиндан олиб ташлаганини айтган. FortuneActivision нашрига берган баёнотида «Call of Duty ҳамма учун» деб таъкидлаб, «Мусулмон жамияти учун нозик бўлган контент ўтган ҳафта хатолик билан киритилган ва ўшандан кейин ўйиндан олиб ташланган. Бу ҳеч қачон бундай кўринмаслиги керак эди. Биз узр сўраймиз. Келажакда шунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вазиятни тўғирлаш учун зудлик билан ички чоралар кўрмоқдамиз», дейилган.
Бироқ, ижтимоий тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари 2009 йилда чиқарилган Modern Warfare 2 ўйинида ваннахонада ҳадис иқтибослари бўлган харитага таяниб, Call of Duty исломофобик контентни тарғиб қилаётган биринчи воқеа эмаслигини таъкидлашган. У ҳам диндорларга бўлган ҳақорат учун узр сўраш билан олиб ташланган. 2017 йилда Туркия ҳукумати видео ўйинларни, жумладан Call of Duty ни исломофобияни тарғиб қилгани учун танқид қилган эди.
Мусулмон ўйин ишлаб чиқарувчиси Рами Исмоил мусулмонларнинг муқаддас китоби ҳақорат қилинишига қарши чиққан ва “сиз динни бемаънилик деб ҳисобласангиз ҳам, бир видео ўйинда икки миллиард одамнинг маданияти ва эътиқодига ҳурматсизлик қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ”, деган.
@azonuz


ЕИ Афғонистонга ёрдам кўрсатиш масаласини Ўзбекистон билан муҳокама қилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Брюссел шаҳрида Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Томас Никлассон Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолади ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, шунингдек, Термиз шаҳрида гуманитар хаб ташкил этишда мамлакатимиз билан келгусида фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
Томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатдаги янги ҳокимиятга нисбатан умумий позициясини ишлаб чиқиш, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш юзасидан фикр алмашдилар.
Афғон муаммоси бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш юзасидан ўзаро манфаатдорлик мужассамлиги билдирилди.
@azonuz


Туркия билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш нима учун узоққа чўзилиб кетди? – Ҳамид Содиқ жавоб беради
Ғайратхўжа Сайдалиевнинг “90-йилларда Туркия билан алоқалар анча яқин бўлган. Лекин кейинчалик нега биз Туркиядан узоқлашиш сиёсатига ўтдик? Бир ўзликка эгалигимиз, бир динда эканимизни айтмаса ҳам, ақалли моддий томондан ҳам уларнинг инвестицияларини олиб келиб, фойдаланмадик. Бунда ҳеч бўлмаса иқтисодий манфаат бор эди. Биз жуда кўплаб Ғарб технологияларини Туркия орқали олишимиз мумкин ва Туркия ҳам бунга ўша вақтда мутлақо рози эди. Лекин нега ўзаро алоқалар мустаҳкамланиш ўрнига узоқлашиш йўли танланди?” – деган саволига сиёсатшунос Ҳамид Содиқ шундай жавоб берди:
“Ўзбекистон мустақилликка эришгач, сиёсий тартиб масаласи асосий ўринда эди. Туркий бирлашувни Европа Иттифоқидаги бирлашувга қиёслайдиган бўлсак, Европадаги бирлашув сиёсий режим асосида ҳосил бўлди. Яъни Европа Иттифоқи демократик режимга ўтган, коррупцияни енгиб, тоталитар бошқарувни тугатган, мустақил судни вужудга келтириб, шаффофликни таъминлаган давлатларни ўз бирлашмасига йиғди. Мисол учун, Португалияда ҳам Салазари ҳукумати қулаганидан кейингина уларнинг ЕИга интеграцияси бошланган.
Айтиш мумкинки, биз мустақилликка эришганимиздан кейин демократик қоидаларни вужудга келтира олмадик. Шу сабаб демократик режимда бўлган Туркия билан ўзаро ҳамкорлик жараёни узоққа чўзилиб кетди. Шавкат Мирзиёев ҳукумат тепасига келгач, бу жараённинг илиқлашиши кузатилмоқда ва шу орқали туркий бирлашувнинг амалга ошиши ҳам осонлашмоқда.
Шу ўринда бир нарсага эътибор қаратишимиз керак: одатда демократик давлатлар ўзи каби демократик режимдаги бошқа давлатлар билан бирлашади, ҳамкорлик қилади. Бунда демократия деганда фақатгина ғарб демократиясини эмас, маълум вақтда ҳокимиятнинг алмашишига, судларнинг мустақиллиги, тизимнинг шаффофлигига асосланган давлатни назарда тутяпман. Ўзбекистон ҳам раҳбарлар циркуляциясини, ҳокимиятдаги кучлар тенглигини таъминласа ва демократик қоидаларни кўпроқ татбиқ этса, туркий бирлашув ҳам янада тезлашади деб ҳисоблайман”.
@azonuz


Масжидул ҳаромдаги роботлар зиёратчиларга ёрдам беряпти
Масжидул ҳаромга келувчиларга хизмат кўрсатиш учун интеллектуал технологиялар, жумладан, сенсорли экрани бор роботлар қўлланилмоқда, дея хабар бермоқда ArabNews.
Тўрт ғилдиракли робот одамларга йўл-йўриқ кўрсатади ва саволларга жавоб қайтаради. У тезкор таржима қилиш ва шайхлар билан масофавий алоқани таъминлаш имкониятига эга. Робот 11 тилда, жумладан, араб, инглиз, француз, рус, форс, турк, хитой, бенгал ва хауса тилларида гапира олади.
21 дюймли сенсорли экранга эга робот зиёратчилари ташвишга солаётган муаммоларни ҳал қилиш учун ишлатилиши мумкин.
“Икки муқаддас масжид ишлари бўйича бошқарма зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида интеллектуал технологиялардан фойдаланмоқда”, – дейилади хабарда.
@azonuz


Мубашшир Аҳмад: «Биз бир тананинг аъзоларимиз...»
АзонТВ онлайн маърифий телеканалининг “Таҳлил” кўрсатувида Туркий тилли давлатлар Кенгаши, энди эса Туркий давлатлар ташкилотига диний томондан баҳо берган Azon лойиҳалари муаллифи, таниқли дин олими устоз Мубашшир Аҳмад шундай деди:
“Ҳозир биз 100 йил олдинги вазиятлардан кўра бошқачароқ воқеликда турибмиз, яъни, ўзимизга қондош, диндош, тилдош бўлган, хуллас, ҳар томонлама яқин бўлган миллатни ўта бегона ҳисоблаймиз. Туркий бўлмаган бошқа миллатлар яқинроқ туюлиши мумкин. Шунингдек, ҳозирги пайтда Ғарбга мойиллик жуда бўртиб кўриняпти. Лекин Туркия деса, қандайдир бегонасирагандек бўламиз. Ваҳоланки, 100 йил олдин биз нафақат Туркия билан, балки, бутун ислом олами билан бир тану бир жон бўлганмиз. Битта бирлик, ўзимизни улардан ҳеч айро ҳисобламаганмиз. Ҳатто, баъзи бир манбаларда Туркиянинг «Чаноққалъа» деган жойида Ғарб билан Туркия ўртасида муҳим уруш кетаётган пайтда ҳажга кетаётган ўзбеклар ҳажга боришни тўхтатиб, турклар томонида туриб курашишган.
Мана шу воқеанинг ўзи динда қанчалик бир биримизга яқин эканлигимизни кўрсатади. Чунки, ҳаж диндаги бешинчи устун ҳисобланса-да, уни тарк этиб миллатдош, диндош, тилдошларига ёрдам беришга ошиқишган. Яъни, шу даражада қалбларимиз бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган. Бир аср давомида тинимсиз равишда бизнинг орамизни бўлишга керак бўладиган ҳамма воситалар ишга солинди, тарғибот машиналари қаттиқ ишлади. Шу даражага келдики, ҳозир бизни биринчи рақамли душман деб атайдиган миллатдошларимиз бор. Пантуркизм деган айбловлар бор. Мана шу нарсалар билан ҳозир ҳам айбланаётган кишилар бор. Энди қолаверса, диндошликдан ташқари биз миллатдош, мазҳабдошмиз, яъни диннинг ичидаги мазҳабда ҳам биттамиз, шунингдек, ақидадош (мотуридий ақидасида)миз. Тариқатда ҳам (нақшбандия тариқатида) Туркиянинг жуда кўп аҳолиси ўзини шу тариқатда деб ҳисоблайди. Жудаям чамбарчас бўлиб кетганмизки, бизнинг фарқимиз 10 фоиз атрофида, холос. Туркиянинг элчихонасидаги бир киши билан гаплашганда ҳайрон қолдик, оналарининг гапирган гаплари ҳаммаси ўзбекчада бор. Ҳатто Наманган шевасидаги баъзи бир сўзлар ҳам бор экан. Масалан, Наманганда памилдорини “патинжон” дейишади, Туркиянинг Истамбулга яқин вилоятида шундай дейилар экан. Айтмоқчиманки, биринчидан, динимизнинг талаби – мусулмонлар бир жасад кабидир. Бир-биримизни шу пайтгача ўша тананинг бир қисми ўлароқ кўрганмиз. Қолаверса, аъзолар бир-биридан узоқ бўлиши мумкин, бироқ бир тананинг бўлинмас аъзоларидир. Шунинг учун ўзаро яқинлашувни мен табиий жараён деб ҳисоблайман. Агар кейинчалик бирлашиш юзага келадиган бўлса, янада яхши бўлади, яъни битта тана бирлашган бўлади. Динимизнинг таълимоти бу ўринда мана шундай”.
@azonuz


АҚШ Украинага ўнлаб тонна ўқ-дори етказиб берди
Украинага АҚШдан 80 тонна ўқ-дори етказилди. Киевдаги АҚШ элчихонасининг Твиттердаги саҳифасида айтилишича, бу президент Жо Байден Украинага ажратган 60 миллион долларлик хавфсизлик ёрдамининг тўртинчи қисмидир.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида ҳарбий ёрдам бўйича келишувларга эришилган эди. Вашингтон аввал келишилган 250 миллион долларлик ёрдамдан ташқари яна 60 миллион долларлик ёрдам ажратишга рози бўлди. Қўшимча кўмак партиялари Киевга 10, 18 ва 22 октябрь кунлари етказилган эди.
Қурол етказиб бериш Донбассдаги вазиятнинг кескинлашуви фонида амалга оширилмоқда. Аввалроқ Америка нашрларида Россиянинг Украинага қарши "эҳтимолий ҳарбий операцияси" ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кремл бундай даъволарни асоссиз деб атади.
Украина аввалги йилларда ҳам АҚШдан моддий-техник ёрдам олган. Президент Дональд Трамп даврида Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдам доирасида 2017 ва 2018 йилларда 350 миллион доллар, 2019 йилда 250 миллион доллар ва 2020 йилда 300 миллион доллар ажратган.
@azonuz


Об-ҳаво кескин совиши кутилмоқда
Ўзбeкистон Рeспубликаси Гидромeтeорология хизмати маркази жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Хабарда жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши айтилмоқда.
16-17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлиши тахмин қилинган.
16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади, 17-18 ноябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда. 16-17 ноябрда шимолда, 17-18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари 5-8° совуққача, кундуз кунлари 0-3° илиқгача, шимолда кечалари 12-15° совуққача, кундуз кунлари 0-3° совуққача пасайиши мумкин.
@azonuz


Польша: мусулмонлар раҳбари муҳожирларга ёрдам бермоқда
Польшанинг шарқий қисмидаги Бохоники қишлоғидаги маҳаллий мусулмонлар жамияти раиси Шеснович ҳолдан тойган, оч қолган, ердан қўзиқорин териб, олма беришса, уруғи билан еб кетаётган муҳожирларни кўриб: «Мени хафа қиладиган жиҳати уларнинг азоб чекаётган овозини эшитиш, энг ёмони эса, болаларнинг йиғиси ва қичқириғидир»,- дейди.
Шу ҳафта Полша чегарасида кўп сонли муҳожирлар пайдо бўлиб, Европа Иттифоқи ва Беларус ўртасидаги сиёсий қарама-қаршиликни кучайтирди. Чегарада қуролли кучларнинг кўпайиши билан Шеснович, шунингдек, мамлакатни ҳимоя қилаётган аскарлар ва бошқа хизматчиларга ҳам турли озиқ-овқат билан кўмак бермоқда.
Минглаб муҳожирлар Ғарбий Европага йўл олиш умидида бир неча ойлардан бери Беларусдан Полшанинг шарқий чегарасидан ўтишга уринмоқда.
Польша ва Европа Иттифоқи сиёсатчилари назарида кўпчилиги Яқин Шарқлик мусулмонлар бўлган муҳожирларнинг келиши тўхтатиш лозим бўлган муаммо сифатида қаралмоқда.
Аммо одамларнинг ёрдам қўлига муҳтожлигини кўрган ва уларга ёрдам бериш йўлларини излаётган жуда кўп поляклар бор. Тиббиёт ходимлари тиббий ёрдам кўрсатиш учун ўрмонга боришмоқда. Муҳожирларнинг аксарияти касал ёки жароҳатланган. Айни пайтда, бутун мамлакат бўйлаб одамлар ўрмонлардаги муҳожирларга озиқ-овқат ва бошқа ёрдам олиб келадиган ташкилотларга пул хайрия қилишмоқда.
Полякларнинг аксарияти католик бўлсада, Шеснович Бохоникидаги мусулмон жамиятини бошқаради, у ерда ҳали ҳам 600 йил аввал бу ҳудудга келиб қолган мусулмон татарлар авлодлари яшайди.
«Биз Польша ҳудудига кирган барчага ёрдам беришимиз керак, чунки улар ҳам инсондир», дейди у.
Минтақадаги вазият ҳалокатли бўлиши мумкин: ҳозирги вақтда тўққизта ўлим қайд этилган, шу жумладан, шанба куни ёш сурияликнинг ўлими хабар қилинган. Қиш яқинлашган сайин хавф кучаяди.
Шеснович қишда ўлим кўпроқ бўлишидан қўрқмоқда.
@azonuz



Показано 9 последних публикаций.

14

подписчиков
Статистика канала