Пастереллёз
Пастереллёз (Pasteurellosis) – кўпгина тур қишлоқ хўжалик, ёввойи ҳайвонлар ва паррандаларнинг контагиоз инфекцион касаллиги бўлиб, ўткир, кечганда септицемия, ўпка ва унинг куйлакчасининг крупоз яллиғланиши, шишиши, ярим ўткир ва сурункали кечганда эса йирингли-некротик пневмония, артрит, мастит, керато-конъюнктивит, айрим ҳолатларда энтерит билан характерланади.
Пастереллалар бошқа микроорганизмлар (вируслар, микоплазмалар, замбуруғлар) ва гельминтлар томонидан чақирилган касалликларда иккиламчи инфекция сифатида оғир кечувчи пневмонияларга сабаб бўлади ҳамда кўпинча ҳайвоннинг ўлимига олиб келади.
Пастереллёзга барча сут эмизувчи ҳайвонлар ва паррандалар мойил. Пастереллёз билан барча ёшдаги ҳайвонлар касалланади, лекин ёш ҳайвонлар кўпроқ мойил бўлади.
Пастереллёзга стационарлик ва энзоотиклик хос, у спорадик ва энзоотиялар ҳолатида кечади, лекин унинг тарқалишига ва ривожланишига ёрдам берувчи омиллар бўлса, катта эпизоотия ҳолатига ўтади.
Товуқлар ва қуёнлар ўртасида касаллик одатда эпизоотия ҳолида намоён бўлади. Пастереллёзга от ва гўштхўр ҳайвонлар бир оз чидамли.
Касаллик қўзғатувчиси Pasteurella авлодининг P. multocida, P. haemolytica, P. pneumotropica, P. urea турларига мансуб бактериялардир. Бизни ҳудудда катта ёш қорамоллар ва ёввойи кавшовчи ҳайвонларда геморрагик септицемиянинг ўткир шаклини фақат P. multocida нинг В штамми, паррандаларда - А штамми қўзғатади.
Касал, касалликка гумон қилинган ва шартли соғлом ҳайвонларга гипериммун қон зардоби, уни қўллаш бўйича Қўлланма асосида даволаш дозасида қўлланилади.
Уларга (қўзғатувчининг антибиотикларга сезгирлигини аниқлагандан сўнг) пастереллаларга ўлдирувчи таъсир этувчи антибиотиклар (микотил, энрофлоксацин ва б.), сульфаниламид ва нитрофуранли препаратлар, уларни қўллаш бўйича Қўлланма асосида даволаш дозасида қўлланилади.
Manba:Umida Mumtoz.