Bushro


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Shaxsiy blog (shunchaki...)
Tarjimalar, hikmatlar, maqolalar, she'rlar
Murojaat uchun: @bushro_tarjima_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Abdulqodir Samarqandiy
Дунёда юзингизга табассум чизадиган кишилар бор...
Дунёда яна қалбингизга табассум чизадиган кишилар ҳам бор...
Биринчиси гўзал инсонлардир . Иккинчиси эса жуда ҳам буюк инсонлардир!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


АНГЛАМОҚ

Ҳижрон дарвозаси абадан очиқ,
Дўстимга айланди қайғули қўшиқ.
Сенга муносиб ёр, муносиб ошиқ
Бўлолмаслигимни билиб қолдим мен.

Эртасигаёқми ё индинига
Сени эслайвердим... ё тавба, нега?
Юзи қотиб кетган тошдек, чинига
Кулолмаслигимни билиб қолдим мен.

Булутга йўл олдим секин, чопмасдан,
Жазира қуёшга кўзим ёпмасдан...
Ўйладим, ҳасрато, сени топмасдан
Ўлолмаслигимни билиб қолдим мен.

Жиддий олмаяпсан аммо сўзимни,
Кўргинг йўқ жизғанак бўлган юзимни.
Сенсиз сени тугул, ҳатто ўзимни
Билолмаслигимни билиб қолдим мен.

©️ Хайрулла Ҳамидов

@bushro_tarjima


#Қироат

Моида сураси
77-82-оятлар

@bushro_tarjima


Репост из: Book and coffee ☕
"...Yozmaganingizga qaraganda, ahvolingiz yaxshi boʻlsa kerak, koʻpincha insonlar yaxshi yashayotganlarida beparvo boʻlishadi, shunday boʻlsa siz uchun juda xursandman."

"Milenaga maktublar" Kafka


Арабларда бир ҳикмат бор:

سل عن الرفيق قبل الطريق

"Йўлга чиқишдан аввал йўлдош танла!"

@bushro_tarjima


"Сени севиб қолганман... Эшитяпсанми?
Сени севаман...
Муҳаббат абадий эмаслигини, унутилиш муқаррар эканлигини биламан.
Ўлимга маҳкумлигимиз, барча орзу умидларимиз хокимиз билан бирга тупроққа қоришиб кетишиниям биламан...
Қачонлардир сайёрамиз қуёш жазирамасида куйиб кул бўлишини ҳам биламан...
Лекин барибир сени севаман...
Маъзур тутасан..."

© "Юлдузлар айбдорми"

@bushro_tarjima


Репост из: Ҳикмат излаб (Abdurrohman Masad)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ишқ

- Денгизга боргим келаяпти.
- Қўй боргинг келмасин.
- Нега?
- Денгиз шамоли юзингни силаса шамолни тутиб дўппослагим келади.
- Денгиз мавжиланиб кўйлагинга сувлари сачраса денгизга ўт қўйгим келади.

— Қўй боргинг келмасин..!)

Абдурроҳман Тошқандий


Репост из: Bintu Sodiq
@BintuSodiq


ҲИЖРОННИНГ ГУЛИ

Орзулар, орзулар, мискин орзулар,
Теграмда айланур қуёш мисоли.
Соғинч тимдалайди, юрак эзилар,
Ўтмишда санғийди кўнгил висоли.

Нархсиз якун топди қалбим савдоси,
Самодан янгради қайғули фармон -
Кун сайин кўкарар ҳижрон новдаси,
Баҳорнинг исига ўхшайди армон.

Бир хато айладим, бир бўлди кўрлик,
Бир билмай бузилди азалий сарҳад.
Бошқа севмайман, деб юрагим шўрлик
Ҳажр қоғозига ёзмоқда тилхат.

Бахтсизлик ҳақида ажиб қасида,
Ўҳ, тинглаб дилгинанг топмоқда ҳузур,
Аччиқ тақдиримнинг рўпарасида
Минғиллаб шеър ўқиб, куляпман базўр...

Ҳа, шундай кунларга ташлаб кетдинг сен,
Осмону заминга буткул ётдирман.
Энди англаб билдим – асирингман мен,
Сен шод бўлган кунинг мен ҳам шоддирман.

Майли, охиргача мағрур турасан,
Шунақа кибрли севгининг йўли.
Ва лекин бир куни ўлсам, кўрасан –
Тупроғимдан унггай ҳижроннинг гули...

© Хайрулла Ҳамидов

@bushro_tarjima


Гўшт фойдали.
Пишлоқ фойдали.
Помидор фойдали.
Бодринг фойдали.
Кўкатлар фойдали.

Нега шуларни жамлаб чизбургер қилиб еса зиён? ☹️

@bushro_tarjima


Mabodo deymanda 😁😁


Shunaqa shapka kiygim kelyapti 🙄

Lekin O'zbekistondan topalmayappan 🥴

Nima qisam ekan a


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мотивация 😁

@bushro_tarjima


Инсон уни тушунадиган одам билан яшнайди.

@bushro_tarjima


Репост из: Abdulqodir Samarqandiy
Синган пайтингизда сизга малҳам бўлганларни унутиб бўлмайди. Ансорлардан бўлган бир аёл Ифк ҳодисасида Оиша розияллоҳу анҳонинг мусибатини англагач, унга ҳамдард бўлиш учун келди. Бир оғиз сўз ҳам гапирмасдан, фақатгина йиғлаб ўтирди.
Оиша розияллоҳу анҳо уни ўлгунича унутмади...
Гоҳида инсонлардан фақат сиз ҳис қилган нарсаларни ҳис қилишларини истайсиз холос. Улар сизнинг дардингизни ҳис қилишса, унга жиддий қарашса етарли бўлади сизга.
Биз синганимизда инсонлар томонидан ечим аниқ бўлишини истамаймиз. Биз ечим уларнинг қўлида эмаслигини яхши биламиз. Биз улардан ечимни кутмаймиз. Бизга уларнинг қалби керак холос!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Юсуф алайҳиссалом:
«Сўнгра, аҳлингиз ила жам бўлиб ҳузуримга келинглар»*, дедилар.

Агар суюкли кишиларингиз шерик бўлмаса, бахтнинг нима маъноси бор?!

Ҳатто жаннат неъматлари ҳам суйган кишиларимиз билан бирга бўлсак тўлиқ, мукаммал бўлади.

"Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик."**

Аллоҳ барчамизга суюклиларимиз билан бирга жаннатни насиб қилсин.

*Юсуф сураси, 93-оят.
**Тур сураси, 21-оят.

@bushro_tarjima


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гоҳо ғам-андуҳдан сочлар оқарди,
Баъзан ташвишлар деб кексайди жасад.
Аммо севги доим доим ёшарди,
Кўнгил гўдак қолди абадул абад.

© Аброр Мухтор Али

@bushro_tarjima


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ушбу видео Хайрулла Ҳамидовнинг каналида "Матназар Абдулҳакимнинг шедеври" сарлавҳаси билан берилибди.

Матназар Абдулҳаким ҳақида QUIZ саволларидан эшитган эдим. Шеърдаги воқеани ҳам "Заковат" да савол қилиб беришган экан.
Лекин бунчалик таъсирли деб ўйламаган эканман.

Меҳриддин Раҳматов янада таъсирли қилиб ўқибдилар.

@bushro_tarjima


Репост из: Abdulqodir Samarqandiy
Исмингиз севадиган кишингиз оғзидан чиқмагунича оддий бўлиб қолаверади!

Феодор Достоевский

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Nabiy sollallohu alayhi vasallam aytadilar:

"Amallarning eng afzali mo'min birodaringni qalbiga surur olib kirish, yo uning qarzini to'lab berish, yoki unga non yegizishdir".

P.S. Qarzim yo'q, alhamdulillah. Ertalab non ham yedim.
Sizda faqat uchinchi variant qolibdi 😁

@bushro_tarjima

Показано 20 последних публикаций.