Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
11-НОЯБРЬ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН
Ассалому алайкум! Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ҳамда фаоллари!
Касаба уюшмаларининг вилоятимиздаги барча аъзоларини-Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.
Бугунги кунда вилоятимизда касаба уюшмалари тизимида 1400 (бир минг тўрт юз)дан зиёд бошланғич ташкилотлар самарали фаолият кўрсатмоқда ҳамда 261500 (икки юз олтмиш бир минг беш юз)дан зиёд ходим ва 110000 (бир юз ун минг)га яқин фаоллар фидокорона меҳнат қилиб келмоқда.
Айни пайтда, касаба уюшмалари ўз сафида 261500 (икки юз олтмиш бир минг беш юз) нафардан зиёд аъзоларни бирлаштириб, уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда яқиндан ёрдам бериб келмоқда.
Кейинги йилларда Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари билан соҳада халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланди.
Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Касаба уюшмалари умумконфедерациясига аъзоликка қабул қилинди, Марказий Осиё давлатларининг турдош ташкилотлари билан келишувлар тузилди, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Вилоятимиздаги фаолият кўрсатаётган барча иш берувчилар ва раҳбарлар бутун дунёда тан олинган қойидаларга амал қилган ҳолда фаолият олиб боришмоқда.
Ҳар бир корхона ёки ташкилотда касаба уюшмаси фаолият кўрсатиб, раҳбарлар улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришмоқда.Натижада, жамиятимизда меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатларининг олди олиниб, ҳаётимизда ижтимоий адолат янада мустаҳкам қарор топмоқда.
Сизларни бугунги қутлуғ айём – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга
сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва олижаноб ишларингизда янгидан-янги ютуқлар бардавом бўлишини тилайман.
Шундай қувончли кунларингиз кўп бўлсин, хонадонларингиздан ҳеч қачон тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, бахт ва омад аримасин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин!
🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev