Gulbahor Said G‘ani ijodi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, shoira, tarjimon, jurnalist Gulbahor Said G‘ani ijodi bilan tanishib boring.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций






***
Ҳали яшамадик ҳижронга лойиқ,
Талаб ҳам этмадик исёнга лойиқ.

Қўлимдан не келди, келмади, билмам,
Холиқдан ғайратим бир жонга лойиқ.

Минг турфа савдода қоришди умр,
Ҳайратим турфаранг жаҳонга лойиқ.

Бир қаранг, юртимнинг ҳар субҳи гўзал,
Ҳар қарич тупроғи ризвонга лойиқ.

Инсондан юрт қолсин, чаманлар қолсин,
Шону шараф қолсин инсонга лойиқ.

Бир кўнгил ободи ҳеч йўқса қолсин,
Битта дуо қолсин эҳсонга лойиқ.

Обрўмиз бўлса ҳам осмонга лойиқ,
Ҳали яшаш керак иймонга лойиқ.
01.09.2018


Ёшлар радиоканалида адабиётшунос олима, шоира ва таржимон Гулбаҳор Саидғаниева ҳамда адабиётшунос олима, шоира Шаҳодатбону Имомназарова билан журналист Ваҳобиддин Зиё суҳбати. 2016 йил.




Нигоҳ

Таъқиб этар қора тунлари.
Тинч қўймайди энди ҳеч қачон.
Ўтмиш ўтган кўзлар ёлқини
Сояларни ёндирар абас.
Сен!
Маҳкумсан энди кўзларга.
Сен маҳбуссан унда абадий!


Сендан йироқдаман

Югуради боғларда шамол.
Оқиб келар сойларнинг тоши.
Тошдек кўчар метин бардошим -
Сендан йироқдаман.

Қасам ичар беқасам дала.
Қошга тушар қоп-қора сочим.
Кўнгил энди ҳапқирмас ё жим -
Сендан йироқдаман.

Қадр дейди қадри йўқ кунлар.
Бош кентларда сочилган ошим.
На ғавғога қўйилган бошим-
Сендан йироқдаман.

Ҳавоси йўқ ҳаволар оғир.
Тановорда куйланса ёдим,
Тўкилибди тош қаттиқ ёшим -
Сендан йироқдаман...

29.06.2020


Рус шоири Константин Кедров билан суҳбатда. Боку. Каспий бўйида.




Ҳазор денгизи бўйида. Оқшом...




Озарбайжон Ёзарлар Бирлиги раиси Анор Расул ўғли Ризаев билан




Бокуда ўтказилган ЛИФФТ - 2019 ЕвроОсиё ёзувчи-шоирлари фестивалида турк оламининг буюк ёзувчиси Ўлжас Сулаймонов ва бошқа ёзувчилар даврасида




Шогирдларимга

Хобгоҳидан қалқди Умархон.
Келмайсанми таъзимга, Қўқон?
Шеър завқини соғиниб бугун
Мунтазирдир унга хиёбон.

Сомеъ бўлди тиниб еру кўк,
Ашъорига юлдузлар инди.
Кўҳна дарди - кўҳна Қўқонни
Ёғийларга ҳеч бермас энди.

Ярлақагил бизни, Кўк Тангри!
То кетмасин ўтмишимга ўт!
Омон-омон кунларга қайтар
Тупроғига ашъор битган юрт!

Хобгоҳидан қалқди Умархон!
Ўрмон эди ортда шеърият,
Янги кунга боққанда ҳоқон
Ниҳолларни кўрди, хайрият!

Илдизлари жонига пайванд,
То тирикдир бу юрт ғазалхон.
То қуёш бор, токи ҳаёт бор -
Шеъриятнинг юраги - Қўқон!


Байрам

Бизнинг кўчаларда байрамлар бўлди,
Бизнинг кўчаларга тўлди байрамлар.
Мен кўнгил устидан ғолибман бу кун,
Битиб кетди чоғи эски яралар.

Мен ҳеч йиғламайман, қара, севгилим,
Гулларга топширдим телба кўнглимни.
Сен томонда байрам тугагандир, боқ,
Байрам қилаяпман сенсиз кунимни...

22.08.2011.


ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАҚИДА БАЛЛАДА
(Америка жаз қўшиқчиси Жина Чавез концертидан илҳомланиб...)
Ўша кеч йиғлади саксофон,
Гитара ноласи кўп маҳзун.
Чироқлар ўчади ва зумда
Саҳнани босади қуюқ тун.
Олқишлар остида куйладим,
Зал томон таралар куйларим!
Билмаслар, нигоҳинг қидириб
Дилпора - мен сени куйладим.
Англадинг ёки йўқ қалбимни,
Қўшиғим зарҳалдан кийди тўн.
Авжига етганда ҳар ҳолда
Дош бермас дардимга микрофон.
Сен учун куйлаган қўшиғим
Қалбларни айлади хўп асир.
Лек етиб бормади сен томон
Бир бахтсиз аёлнинг ноласи.
Мусиқа янграйди соатлаб,
Ёш-яланг ўйнайди хуш-хандон.
Англамас, бўлиниб боряпти
Қўшиғим бағрида юрак қон.
Ранго-ранг садолар остида
Тўлқинга айланиб сузар сўз.
Ишқ чўғин кафтда тут, севгилим,
Мен - ишқни куйлаган бир қақнус!
Зал тўла қийқириқ. Кетасан
Томоша залидан юлқиниб.
Мен айта олмайман:«Тўхта!» деб,
Қоларман дардимга юкиниб.
Гитара, йиғлама, гитара!
Қалб торинг кетдими зириллаб!
Таъкидлаб ўтирма, ноғора,
Биз уни бормасмиз ҳеч излаб!
Ошиқ бўлган бутун Фарғона
Қўшиғим куйлайди эртага,
Сен бўлсанг яшайсан бепарво
Аламли қўшиқлар юртига.
Бағримдан узилма, севгилим!
Айрилма қўшиғим бағридан!
Сен қайтсанг - шу милён олқишнинг
Мен кечиб кетаман баридан!
Ўша кеч йиғлади саксофон,
Ёмғирлар йиғлади мастона.
Ўртаниб титради каҳкашон,
Кўзимга тор энди Фарғона!
Ўша кеч йиғлади саксофон...
2018, 15 апрель. Фарғона.


Репост из: Gul Bahor
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ҳабибулло Саид Ғани шеъри.
Қодир Мирашуров ижроси

Показано 20 последних публикаций.

192

подписчиков
Статистика канала