Шогирдларимга
Хобгоҳидан қалқди Умархон.
Келмайсанми таъзимга, Қўқон?
Шеър завқини соғиниб бугун
Мунтазирдир унга хиёбон.
Сомеъ бўлди тиниб еру кўк,
Ашъорига юлдузлар инди.
Кўҳна дарди - кўҳна Қўқонни
Ёғийларга ҳеч бермас энди.
Ярлақагил бизни, Кўк Тангри!
То кетмасин ўтмишимга ўт!
Омон-омон кунларга қайтар
Тупроғига ашъор битган юрт!
Хобгоҳидан қалқди Умархон!
Ўрмон эди ортда шеърият,
Янги кунга боққанда ҳоқон
Ниҳолларни кўрди, хайрият!
Илдизлари жонига пайванд,
То тирикдир бу юрт ғазалхон.
То қуёш бор, токи ҳаёт бор -
Шеъриятнинг юраги - Қўқон!
Хобгоҳидан қалқди Умархон.
Келмайсанми таъзимга, Қўқон?
Шеър завқини соғиниб бугун
Мунтазирдир унга хиёбон.
Сомеъ бўлди тиниб еру кўк,
Ашъорига юлдузлар инди.
Кўҳна дарди - кўҳна Қўқонни
Ёғийларга ҳеч бермас энди.
Ярлақагил бизни, Кўк Тангри!
То кетмасин ўтмишимга ўт!
Омон-омон кунларга қайтар
Тупроғига ашъор битган юрт!
Хобгоҳидан қалқди Умархон!
Ўрмон эди ортда шеърият,
Янги кунга боққанда ҳоқон
Ниҳолларни кўрди, хайрият!
Илдизлари жонига пайванд,
То тирикдир бу юрт ғазалхон.
То қуёш бор, токи ҳаёт бор -
Шеъриятнинг юраги - Қўқон!