Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОИЛАВИЙ ЎЙИН
Икки командага бўлиндик. Бону қизлари ва келинлари билан. Мен ўғилларим билан. Ўйинимиз бир неча соатга чўзилиб кетди. Роса маза қилдик, беармон яйрадик. Қий-чув, тўполон, кулги, қийқириқлар.
Оиламизда бундай ўйинлар, мусобақалар тез- тез бўлиб туради.
Энди мақсадга ўтай.
Бир неча ўн йиллаб турмуш қилиб, бирга яшаб, набиралари бўлганидан кейин ажрашмоқчи бўлганларни ҳеч тушунолмай бу дунёдан ўтиб кетаман, шекилли. Топиб олган, йўғ-е, бегоналардан ўзлаштириб олган гаплари СТРЕСС.
Ўзбек аёли қўллари қавариб кетмон чопиб, ягана қилиб, пахта териб, ортидан хамир қилиб, нон ёпиб, қўй-сигирларга, товуқларга ем бериб, кир ювиб, овқат қилиб, ораси икки ёшга етиб- етмаган бир неча гўдакларини парваришлаб, боз устига эридан ҳам, қайнанасидан ҳам яхшигина гап эшитиб, СТРЕСС нималигини билмаган.
Қўлини совуқ сувга урмай, энг яхши кийимларни кийиб, энг сара таомларни тановул қилиб, энг яхши машиналарда юриб, энг гўзал жойларга саёҳат қилиб ҳам СТРЕСС бўлиш мумкинми?
Назаримда бу атама ОИЛА отлиқ бир муқаддасотни барбод қилиш учун атайин юборилган вирусга ўхшайди. Бу вирусга қарши иммунитетни шакллантириш воситалари оиланинг ичида керагидан ортиқ сероб-ку.
Ўйинлар ўйнанг.
Суҳбатлар қуринг.
Биргаликда Қуръон тиловат қилинг, дарс тайёрланг, китоб ўқинг.
Саёҳатлар қилинг.
Бир-бирингизни ютуқлар билан табрикланг, олқишланг.
@mahmudiylar