Россия ва Путин ўзини Фаластинга қанчалик дўст қилиб кўрсатмасин, улар учун Исроил — содиқ иттифоқчи. Тел-Авив ҳам буни қадрлайди: Исроил ҳатто АҚШ сўраса ҳам Украинага қурол бермади ва бергани йўқ. Путин Исроилнинг барча раҳбарлари билан қалин алоқаларга эга бўлган.
Исроилнинг машҳур бош вазири Шимон Переснинг Путин билан 2015 йилги суҳбатидан
парча. Ушбу парча Шимон Переснинг 2016 йилда, ўлимидан уч ҳафта олдин берган
интервюсидан олинган.
Перес: Сиз 63 ёшдасиз, мен эса 93 ёшдаман. Айтинг-чи, кейинги 30 йил ичида нимага эришмоқчисиз? Ўзи нима учун курашаяпсиз? АҚШни қувиб ўтмоқчимисиз?
Путин: Йўқ.
Перес: Америка Россиянинг бир қисмини олишни хоҳлайдими? Йўқ. Обама билан музокараларда бошқа қандайдир муаммо борми?
Путин: Нега буни сўраяпсиз?
Перес: Қулоқ солинг, мен айғоқчи эмасман. У ерда нимадир бўлган бўлса менга айтинг.
Путин: Сиз нима деб ўйлайсиз?
Перес: Сиз нима қилишингиздан қатъи назар АҚШ бу курашда ғолиб бўлади.
Путин: Нега?
Перес: Чунки уларнинг омади келган, сизнинг эса — йўқ!
Америкалик одам эрталаб уйғонганида нимани кўради? Жанубда Мексика ва улар (америкаликлар) мексикаликларни ўз мамлакатига қабул қилади. Шимолда эса Канада ва улар дунёдаги энг яхши дўстлар. Шарқ ва ғарбда сув ва балиқлар.
Обама нимадан хавотирланиши мумкин?
Сиз эрталаб уйғонганда нимани кўрасиз? Япония, Хитой, Афғонистон? О, Худойим! Улар сизнинг ерингиз катта эканлигини, лекин уларга бир тийин ҳам бермаслигингизни билади. Сиз тоза сув захирасининг 20 фоизига эгасиз ва уларга ҳеч нарса бермайсиз. Шунинг учун, Сибирда қор эриганда (яъни нимадир бўлса, кучсизланса) сиз биринчи бўлиб кўрадиган нарса қуролланган хитойликлар бўлади! Чунки шарқда хитойликлар кўп, руслар кам.
АҚШ мамлакат ҳудуди ва аҳоли сони бўйича энг яхши мутаносибликка эга давлатлардан бири. Россия эса — энг ёмон! Сиз одам яшамайдиган миллион квадратлик ерлар бор. Сизда йўқ нарса – бу одамлар. Сизнинг халқингиз йўқ бўлмоқда. Қарсаклар ва одамларнинг мақтовларига алданманг. Улар сизни кечирмайди. Нима учун русларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 62 йил, америкаликларники эса 82 йил?
Сиз ўзингизни подшолар каби тутяпсиз.
Подшоҳлар нима қилди? Улар иккита шаҳарни – Санкт-Петербург ва Москвани ривожлантирди (Каримов кимлардан ўрнак олганига яхши ишора). У ерда сиз хоҳлаган нарсангизни топасиз. Россиянинг қолган қисми эса қор билан қопланган Нигерияга ўхшайди. Сизнинг одамларингиз ўлмоқда. Сиз уларга ҳаёт бермаяпсиз. Сизнингча, улар сизни кечирадими?
Душманлик ва адоват – ҳаётга энг катта хатолардир. Сиз аҳмоқликка сармоя киритмоқдасиз.
Путин: Яхши. Улар мендан нимани хоҳлайди? НАТОга ўзи нима керак? СССР энди мавжуд эмас. Варшава шартномаси аллақачон тугатилган. Мен НАТОга аъзо бўлишга тайёрман! Лекин НАТОга Грузия нима учун керак? Руминия НАТОга нима учун керак? Улар Европага юз бурмоқчи, майли боришсин. Аммо улар қайси армия билан жанг қилмоқчи?
Сизнингча, мен Қримнинг Россия ери эканлигини ва Хрушчёв уни Украинага тортиқ қилганини билмасмидим? Украиналиклар НАТОга аъзо бўлишни хоҳламагунча, мен бунга аҳамият бермай келаётгандим.
Перес: Қулоқ солинг, хўп барчасини ҳисобга олиб, нега сиз америкаликлар қилган ишни қилмайсиз? Бошқарувнинг бошқа шаклини яратинг. Компанияларнинг ривожланишига имкон берадиган бошқарув органи тузинг. Сизда бор ягона нарса бу – ҳукумат. Ҳукуматингизда эса энг амбицияли одамлар ўтирибди. Улар коррупционер, бошқаларни ҳам коррупционер қилади... Компаниялар яратинг ва улар Америка компаниялари каби фаолият юритсин.
Путин: Яхши. Сиз нима таклиф қиласиз?
Перес: Исроилда юз минглаб русийзабон яҳудийлар бор. Биз илм-фан соҳасида энг олдингиларданмиз. Биз сизга ёрдам беришга тайёрмиз. Ҳукуматдан ташқари идораларни фаоллаштиринг. Ёки ҳукуматни тарк этинг, барибир уларнинг ҳаммаси коррупцияга ботган. Йўқса, сиз ғалаба қозонмайсиз.
Путин: Яхши, синаб
кўрамиз.
🔥fayzboguz
@maqola_bor | Qaynoq maqolalar olami