Репост из: Darveshona
Феруза Хайруллаева шеъри
“Нимадир узилди” -
Қаҳрамон ўлди.
Мен ботиб кетдим кўлмакли кунга.
Дада,
қаҳрамоним ўлдирдингиз жим
ҳеч раҳм қилмай
бурдалаб
кўзларингиз
қонаётган нигоҳларингизда
мен, болалигим, момом,
эртаклар, ҳайратлар, орзулар бор эди.
Сиз бўғаётган қаҳрамон
ҳаётга,
манови ланъати ҳаётга
бардош бермоқ учун
суянчиқ эди.
Бобомнинг таёғи каби
мен чўлоқ юрганда суяндим мудом
бугун у синди
пайраҳалари
сочилди
қадалди бўғзим
кўксимга
ва мен айландим
рангсиз шовқинга.
Дада,
сиз айтган эртаклар тугади бугун
Бари сохта экан
малика, шоҳлар
Минг бир кеча жонни сақламоқ учун
Бу халққа эртаклар
сўзлолмайман мен.
Дада, сиздаги қайғу
Менинг елкамдаги чандиғим бўлди.
Бу чандиқ шунчалар чуқур эдики
Битмайди ўлимим билан ҳам балки…
Худога қандай бораман энди
Не дейман бу қайғу
бу кўз ёшини
Қарғалган, қайралган
ханжар бўлдим мен
ўзимга,
кўнглимга
умримга.
Дада,
Мен уммон бўлмадим
мен тоғ бўлмадим
Ўғил бўлмоқчидим
балки билмадим…
Аммо остонангдан учиб кетгувчи
Бир қушдек бўлмадим,
бўла олмадим.
Мен энди дунёни нетаман, дада
Ҳайратлар қолмади, ҳаёт қолмади.
Мен эртак айтмайман боламга энди
Бугун ичимдаги қаҳрамон ўлди…
@FeruzaXayrullayeva
“Нимадир узилди” -
Қаҳрамон ўлди.
Мен ботиб кетдим кўлмакли кунга.
Дада,
қаҳрамоним ўлдирдингиз жим
ҳеч раҳм қилмай
бурдалаб
кўзларингиз
қонаётган нигоҳларингизда
мен, болалигим, момом,
эртаклар, ҳайратлар, орзулар бор эди.
Сиз бўғаётган қаҳрамон
ҳаётга,
манови ланъати ҳаётга
бардош бермоқ учун
суянчиқ эди.
Бобомнинг таёғи каби
мен чўлоқ юрганда суяндим мудом
бугун у синди
пайраҳалари
сочилди
қадалди бўғзим
кўксимга
ва мен айландим
рангсиз шовқинга.
Дада,
сиз айтган эртаклар тугади бугун
Бари сохта экан
малика, шоҳлар
Минг бир кеча жонни сақламоқ учун
Бу халққа эртаклар
сўзлолмайман мен.
Дада, сиздаги қайғу
Менинг елкамдаги чандиғим бўлди.
Бу чандиқ шунчалар чуқур эдики
Битмайди ўлимим билан ҳам балки…
Худога қандай бораман энди
Не дейман бу қайғу
бу кўз ёшини
Қарғалган, қайралган
ханжар бўлдим мен
ўзимга,
кўнглимга
умримга.
Дада,
Мен уммон бўлмадим
мен тоғ бўлмадим
Ўғил бўлмоқчидим
балки билмадим…
Аммо остонангдан учиб кетгувчи
Бир қушдек бўлмадим,
бўла олмадим.
Мен энди дунёни нетаман, дада
Ҳайратлар қолмади, ҳаёт қолмади.
Мен эртак айтмайман боламга энди
Бугун ичимдаги қаҳрамон ўлди…
@FeruzaXayrullayeva