ВАТАНДОШЛАР БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ва ТММАнинг Корея Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари томонидан 7 январь куни Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келган, айни пайтда 10 кунлик карантин даврида бўлган 63 нафар ватандошлар билан онлайн-суҳбат бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ўзбекистонлик ишчиларга Корея Республикасининг қонунчилиги, маданияти ва анъаналари ҳақида маълумот берилди, консуллик-ҳуқуқий масалаларга оид саволларга жавоб қайтарилди.
Шунингдек, иш жойини сабабсиз ўзгартиришнинг салбий оқибатлари бўйича маълумотлар берилди ҳамда меҳнат фаолияти даврида юзага келадиган саволлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонасига мурожаат этишлари мумкинлиги билдирилди.
Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migrationuzkr