Куйичирчик тумани Минг Чинор махалласи хоким ёрдамчиси


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Минг чинор махалласи хоким ёрдамчиси
Админ: @mingchinorhk

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: AVTO YURIST
ИИВ вазири Бобожонов, Бош прокурор Йўлдошев ва Адлия вазири Давлетовга алоҳида топшириқ берилди

Шавкат Мирзиёев ЙТҲлар ҳақида:
Одамлар коронавирусдан эмас, йўллардаги авариялардан кўпроқ ўлиб кетяпти.

Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун, ҳаракатларни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириш зарур.

Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди. Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда. Биз ўқиганимизда 3 йил ҳайдовчиликка ўқитган. Ҳозир дарсга бормай пул бериб гувоҳнома оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми, деди президент.

Давлат раҳбари муаммони бартараф қилиш учун ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш «жинояти»га қарши жазони кучайтириш бўйича бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш бўйича Ички ишлар, Адлия вазирлиги, Бош прокуратурага аниқ топшириқлар берилди.


Репост из: Shopirlar 🚗🚘
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эрталаб уйғонса уйида свети борларни хурсандчилиги.

❗️Бугун Ўзбекистоннинг барча худудларини доимий электр билан таъминлаш ишлари тўлиқ олиб борилар экан👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFLFhcM5cmyyjC4AnA


Репост из: @
​​⚡️⚡️Ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади.

☑️Бугунги видеоселектордан:

▪️Мутасаддилар маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиб, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга шахсан масъул бўлади.

▪️Ҳоким ёрдамчилари «темир», «аёллар» ва «ёшлар» дафтарлари доирасида ўз маҳаллаларида ўрганишлар ўтказиб, ижтимоий реестрни қайтадан янгилаши лозим.

▪️Бунда, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш йўлга қўйилади.

▪️Аҳолини ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилишга катта ҳажмда кредит ва субсидиялар ажратилмоқда. Лекин, жойларда аксарият одамлар улардан бехабар десак, бу ҳам ҳақиқат. Шунинг учун ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, уларга мавжуд шароитларни етказиши, тадбиркорлик ва деҳқончиликка ўргатиш орқали камбағалликдан чиқариши лозим.

▪️Ушбу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм) ажратилиши маълум қилинди.

▪️Жорий йил деҳқончилик учун ажратилаётган 80 минг гектар экин майдони ҳам биринчи навбатда юқорида қайд этилган тоифадаги оилаларга берилади. Шу орқали 500 минг аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш мумкин.

▪️Мутасаддилар олдига экин ерларини ажратиш ишларини танқидий муҳокама қилиб бориш, аҳолини паррандачилик, қўй-эчкичилик, қуёнчилик, балиқчилик, асаларичилик билан банд қилиш учун етакчи тадбиркорларни жалб этиш, мавжуд имкониятларни ўрганиб, тадбиркорлар иштирокида маҳаллаларни инкубатор билан таъминлаш, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кафолатли сотиб олиш тизимини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

▪️⚡️Бир нарсани ҳамма аниқ тушуниб олиши зарур. Ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади. Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш,  камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

▪️Бунинг учун ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим. Улар учун фақат шароит яратиб бериши керак.

👉 @bankirkundaligi 👈


Репост из: Segment.uz
Бабур Шаякубов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Репост из: Segment.uz
❗️Сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади

2022 йил 1 февралдан бошлаб
таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% миқдорида устама тўланади.

Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилган.

@segmentuz


Репост из: Segment.uz
❗️Умра сафарига борувчилар диққатига!

Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган карантин талабларига кўра, Масжиди Набавий зиёрати ва Умра тадбирини амалга ошириш “Tawakkalna” ва “Eatmarna” мобил дастурлари орқали амалга оширилмоқда.

✅ Дастурларни юклаб олиш учун ҳаволалар👇

🔲 "Andriod" дастури учун:
▶️ Tawakkalna
▶️ Eatmarna

🔲 "IOS" дастури (IPhone) учун:
▶️ Tawakkalna
▶️ Eatmarna

Манба

@segmentuz


Репост из: Segment.uz
⚡️ 2022 йил 1 январдан бошлаб пудрат ташкилотларига давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этишга рухсат этиладиПрезидент фармони

@segmentuz


Репост из: Segment.uz
Расман: 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида “онлайн” шаклда олиб бориладиХалқ таълими вазирлиги

@segmentuz


Репост из: Segment.uz
Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни “Pfizer” вакцинаси билан (ота-оналар ёки васийларнинг розилиги билан) ихтиёрийлик асосида эмлашга рухсат берилди.


Репост из: ҚУЙИ ЧИРЧИҚ ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

Қуйи Чирчиқ туман адлия бўлими


Репост из: Олтин воҳа
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайрулла Нуриддинов. "Менимча", 2 сон. Устаси уста. Ёрворибсиз, маза қилиб кўрдим.

@oltin_voha




Репост из: Hokim yordamchilari
Балиқчилик кластерининг хонадонлар билан кооперация асосида ишлаш тажрибаси ҳар бир вилоятда жорий этилади
14.01.2022




Президентнинг “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Жиззах вилоятида ташкил этилган балиқчилик кластерининг аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тажрибаси ҳар бир вилоятда жорий этилади. 

Бунда, балиқчилик хўжаликлари хонадон эгаларини балиқ етиштириш бўйича ўқитишни ташкил этади, уларга балиқ етиштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, балиқ чавоқлари, омухта ем, минерал ўғитларни етказиб беради ҳамда улар томонидан етиштирилган балиқни келишилган нархларда сотиб олади, хонадон эгалари ўз хонадонларида интенсив усулда етиштирилган балиқларни келишилган нархларда уларга сотади.

2022 йил 1 февралдан фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйиши мумкин.

2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида белгиланади.

2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 700 минг тонна балиқ етиштирилади.

2022 йил 15 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида хонадонларда балиқ етиштириш учун ажратиладиган кредит БҲМнинг 150 бараваридан 300 бараваригача оширилади. Интенсив усулда хонадонларда балиқ етиштириш лойиҳаларини молиялаштиришга 200 миллиард сўм маблағ ажратилади.

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 2 бараваригача бир марталик субсидия ажратилади.

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига “балиқчилик” ихтисослиги киритилади. 2022 йилдан Тошкент давлат аграр университети ва Балиқчилик илмий-тадқиқот институти докторантура босқичларига “Балиқчилик” ихтисослиги бўйича ҳар йили 2 тадан ўрин ажратилади.

#қарор#балиқчилик





Показано 15 последних публикаций.

21

подписчиков
Статистика канала