⚡️⚡️⚡️Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда.
Ҳужжатга мувофиқ эндиликда вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида таркибий бўлинмалар фақат
4 та шаклдан иборат бўлади:
департамент —
20+;
бошқарма —
7-19;
бўлим —
2-6;
мутахассислар —
1.
Раҳбар ходимлар (
раҳбар, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар (
мутахассислар) нисбати марказий аппарат бўйича камида
1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.Вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда.
❗️Стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, кадрлар, ахборот таҳлил, ижро назорати, мурожаатлар, АКТ, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро алоқалар, биринчи бўлим таркибий бўлинмалари ташкил этилиши
мажбурий этиб белгиланмоқда.Вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида таркибий бўлинмалар фақат
3 та шаклдан иборат бўлади:
бўлим —
5+;
шўъба —
2-4;
мутахассислар —
1.
Раҳбар ходимлар (
бошқарма, бўлим ҳамда шўъба бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар нисбати бўлинма бўйича камида
1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.👉🏻
@MSamarov1