Миллий тикланиш Турткуль


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Сиёсий партия Ташкилоти

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI
📌 Аёл зўравонликка эмас, эъзозга муносиб

✅ Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан “25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш куни” муносабати билан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлашда ЎзМТДПнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

📍Тадбирда партия вакиллари, “Депутат аёллар клуби”, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот ҳамда Реабилитация ва мослаштириш марказлари вакиллари иштирок этди.

☝️ Маълумки, ушбу сана муносабати билан БМТ ҳар йили “Зўравонликка қарши фаол 16 кун” кампаниясига старт беради. Бундан кўзланган мақсад зўравонликка қарши курашда халқаро ва ҳудудий ҳамкорлик бўйича стратегия ишлаб чиқиш, бу борада семинар, акциялар ўтказиш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этишда нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтиришдир.

👉Маълумотларга қараганда, 2020 йилда дунёда пандемия шароитида зўравонлик ҳолатлари кучайган. БМТ хабарига кўра, бугун дунё бўйлаб ҳар учинчи аёл жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлмоқда.

✅ Мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2019 йилнинг 2 сентябрида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни имзоланди. Унда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида гендер сиёсати, давлат дастурлари ҳамда стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасизлик муҳитини яратиш, жамиятда бу борада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш, шунингдек, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамкорлигини таъминлаш каби муҳим вазифалар белгиланди.

✅ Партия томонидан ташкил этилган очиқ мулоқотда бу борадаги ўзига хос рақамлар келтирилди. Яъни, бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 197 та реабилитация ва мослаштириш марказларига 22 383 нафар аёл мурожаат қилган. Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг “Долзарб алоқа” тармоғига жорий йилда 11 682 та қўнғироқ бўлган бўлса, шундан 4 720 таси хотин-қизларга тааллуқлидир. Албатта, бу рақамлар ортида оилавий ажрим, миграция, бандлик, оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизлар масалалари ётибди.

☝️Партия оилавий анъана ва қадриятларни асраш, оилавий ажримларини кескин камайтириш, миллат генофондини сақлашга қаратилган тарбиявий ишларни жадаллаштириш, аёлларнинг таълим олиши ҳамда оилада кўпроқ бўлиши учун шароит яратиш, хотин-қизларга мослашувчан иш вақтини белгилаш, узоқ вақт хорижда бўлиб қайтган аёлларни ижтимоий реабилитациясини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолганларни қўллаб-қувватлаш каби вазифаларни устувор деб билади. Шу боис, партия томонидан аёллар муаммоларига ҳуқуқий ва амалий ечимлар топиш мақсадида партия қошида “Депутат аёллар клуби” иш бошлади. Ҳудудий кенгашлар қошида Ишонч телефонлари ва хотин-қизлар мурожаатлари билан ишлаш юзасидан “@MTAyollarmurojaatiBot” ишга туширилди. Ушбу телеграм манзилига келган мурожаатларнинг 50 фоизи уй-жой, 12,5 фоизи доимий рўйхатга қўйиш, 12,5 фоизи бандлик, 12,5 фоизи фарзанди учун нафақа олиш, 12,5 фоизи эса алимент билан боғлиқ.

✅ Очиқ мулоқотда мамлакатимизда Реабилитация ва мослаштириш марказлари фаолияти ҳамда одам савдоси, ноқонуний миграция ва маиший зўравонлик масалаларига оид хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

☝️Шунингдек, ҳудудларда бу борада ишларни кучайтириш зарурлиги инобатга олиниб, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича билдирилган таклифларни янада чуқурроқ ўрганиш ва асослантирган ҳолда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси доирасида муҳокама этиш масаласи ҳам алоҳида эътибор қаратилди.


✍️ Шахноза СУЛТАНОВА,
ЎзМТДП Марказий кенгаши бўлим бошлиғи

#BIRMIZ QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

👇Kanalga a'zo bo‘lish👇
https://t.me/UzMTDPMk


Репост из: "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI
📌 Жамиятда агрессив кайфият кафолатланади, агар...

🗓
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ялпи йиғилиш бўлиб ўтди. Унда "Миллий тикланиш" партияси қонун лойиҳасига ўз таклифларини берди.

Алишер Қодиров: Мактабгача таълим соҳасида кенг кўламли қурилиш ва қамровни таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Дастур асосида боғча ёшидаги болаларнинг 60 фоизини қамраб олиш топшириғини таъминлаш устида ишлар олиб борилмоқда. Бу жуда яхши, лекин замонавий муассаса бўлса-ю мазмуни бўлмаса, мақсадимизга эриша олмаймиз.

Бугун боғчаларда болаларнинг пойдеворини шакллантираётган педагогларнинг 20 фоизга яқини олий маълумотли, холос. Улар ҳам 1 млн. сўм ёки 1,2 млн. сўм атрофида маош олишмоқда.
Муаммоларга тўла тарбиячини болага меҳр кўрсатишига ишониш қийин. Боғчада бола агрессив муносабат кўрди дегани 10-15 йилдан кейин жамиятда агрессив кайфият кафолатланади дегани!

Президентимиз томонидан бежиз мактабгача таълимга жиддий эътибор қаратилаётгани йўқ. Чунки бу давр - пойдевор давр. Пойдевор мустаҳкам бўлмаса, унинг устига қурилган бино мустаҳкам бўлмайди.

Мактабгача таълим тизимини профессионал педагоглар билан таъминлаш ва уларнинг қадрини кўтариш масаласини жиддий ўйлашимиз керак!

❗️Ахборот хизмати: Партиянинг бу таклифи Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланди!

✍️ ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

👇Kanalga a'zo bo‘lish👇
https://t.me/UzMTDPMk


Репост из: "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI


Репост из: Депутатлар минбари.
"ДЕПУТАТЛАР МИНБАРИ" сахифаси орқали, электр энергия ва газ таъминоти борасида мутасаддиларга жиддий талаб ва танқидий назар билан, ўз фикрларини шиддатда изхор этган депутатлар!

1) АЛИШЕР ҚОДИРОВ;
2) ГУЛБАҲОР САИДҒАНИЕВА;
3) ШАХНОЗА ХОЛМАХАМАТОВА;
4) МАҚСУДА ВОРИСОВА;
5) ФЕРУЗА НИГМАТОВА;
6) УМИД ЖАББОРОВ;
7) САРДОР ҒИЁСОВ;
8) ШОХИСТА ТУРҒУНОВА;

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌏 "ЎЗБЕКИСТОН ТУРИСТЛАРНИ ЯНА ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ТАЙЁР"


Репост из: 🌐 TO`RTKO`L_PRESS🇺🇿 (Rasmiy kanal)
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Ҳурматли фуқаролар!

Тўрткўл туманида ижтимоий объектлар, фуқароларнинг кўп қаватли ва хусусий уй-жойларининг куз ва қиш мавсумида келиб чиқиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда аниқланган муаммоларни мувофиқлаштириш бўйича махсус ШТАБ тузилганлиги ҳақида хабар берамиз.
Тўрткўл туманида 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш юзасидан ташкил қилинган штаб телефон рақами:
☎️+99861 532-21-30.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://t.me/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi

turtkulhokim.uz


Репост из: "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI
📌 Тиббий маданиятни ошириш ойлиги: Мини футбол мусобақаси

✅ “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани кенгаши ташаббуси билан ноябрь - “Тиббий маданиятни ошириш ойлиги” муносабати билан “Спорт - саломатлигимиз гарови” шиори остида мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

☝️Унда туман кенгашига сайланган депутатлар, партия ҳодимлари, “Ёшлар қаноти” етакчилари ҳамда бир қатор мактаблардаги БПТ аъзолари иштирок этди.

🏆 Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган жамоалар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

☝️Зеро, “Миллий тикланиш”нинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида жисмонан ва руҳан соғлом ёш авлодни тарбиялаш, болалар ва ёшларнинг кенг кўламда спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай ­шароитлар яратиш, шунингдек, мактаб ўқувчиларининг халқаро мусобақаларда иштирок этишига кўмаклашиш, миллий спорт турларини қайта тиклаш устувор вазифалар сифатида белгиланган.

✍️ ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Ахборот хизмати

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

👇Kanalga a'zo bo‘lish👇
https://t.me/UzMTDPMk


Репост из: "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI


Репост из: "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 “Миллий тикланиш” партияси қошида “Депутат аёллар клуби” таъсис этилди!

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

👇Kanalga a'zo bo‘lish👇
https://t.me/UzMTDPMk


Репост из: ШЕР
Бугун Тўрткўл туман "Шўрахон" ОФЙ 12-бўлимида кам таъминланган, оғир ахволдаги 2 та оиладан хабар олинди.

Тўрткўл Туман "Шўрахон" ОФЙ 12-бўлимида бўлиб, туман кенгаши депутати Қурбанбаев Ғофур, "Минтиқбобо" жомеъ масжиди имоми Бобомурод ака, шу 12-бўлим махалла раиси Матёқубов Камил ва камина шу худуддаги кам таъминланган оилалардан хавар олинди.

Шундай оилалардан бири Тангирбергенов Мухтар оиласида бўлдик, оиласида 2-гурух ногирони онаси, аёли ва 3 нафар вояга етмаган болалари билан истиқомат қилар экан. Жойига бориб ўрганилганда, бу оила яшаш жойи кадастр хужжатлари айрим сабабларга кўра берилмаганлиги, буни ортидан оила давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан фойдалана ололмаётганлиги маълум бўлди. Оилага моддий ёрдам бериш бўйича ва уй-жой хужжатларини қилишда тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови орқали мурожаат қилиб амалий ёрдам бериш хақида қарор қабул қилинди.

@buyrokratlargaqarshi


Репост из: Kar24.uz | Расмий канал
“ПАРТИЯ КУБОГИ” ТУРНИРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

👉 http://kar24.uz/?p=16600

📱 Kar24.uz расмий саҳифалари

Telegram | Instagram | Facebook



















Показано 20 последних публикаций.

130

подписчиков
Статистика канала