Репост из: "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI
📌 Жамиятда агрессив кайфият кафолатланади, агар...
🗓 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ялпи йиғилиш бўлиб ўтди. Унда "Миллий тикланиш" партияси қонун лойиҳасига ўз таклифларини берди.
Алишер Қодиров: Мактабгача таълим соҳасида кенг кўламли қурилиш ва қамровни таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Дастур асосида боғча ёшидаги болаларнинг 60 фоизини қамраб олиш топшириғини таъминлаш устида ишлар олиб борилмоқда. Бу жуда яхши, лекин замонавий муассаса бўлса-ю мазмуни бўлмаса, мақсадимизга эриша олмаймиз.
Бугун боғчаларда болаларнинг пойдеворини шакллантираётган педагогларнинг 20 фоизга яқини олий маълумотли, холос. Улар ҳам 1 млн. сўм ёки 1,2 млн. сўм атрофида маош олишмоқда.
Муаммоларга тўла тарбиячини болага меҳр кўрсатишига ишониш қийин. Боғчада бола агрессив муносабат кўрди дегани 10-15 йилдан кейин жамиятда агрессив кайфият кафолатланади дегани!
Президентимиз томонидан бежиз мактабгача таълимга жиддий эътибор қаратилаётгани йўқ. Чунки бу давр - пойдевор давр. Пойдевор мустаҳкам бўлмаса, унинг устига қурилган бино мустаҳкам бўлмайди.
Мактабгача таълим тизимини профессионал педагоглар билан таъминлаш ва уларнинг қадрини кўтариш масаласини жиддий ўйлашимиз керак!
❗️Ахборот хизмати: Партиянинг бу таклифи Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланди!
✍️ ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати
#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!
👇Kanalga a'zo bo‘lish👇
https://t.me/UzMTDPMk