Репост из: Fozil Farhod
ҚОРА ОШ, ЕТКАЗИЛГАН ЭЛГИЗ, БИРЛАШГАН ЖУРНАЛИСТЛАР
Бугун айрича кун бўлди. 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Artel Матбуот хизмати ўтказган “Ош танлови”да журналистлар 3 жамоага бўлиниб, турлича палов пиширдик. Биз учинчи гуруҳдагилар чойхона ош осдик. Умрида бундай таом пишириб кўрмаганми, бошқа гуруҳдагилар овқатимизни куйганга чиқариб, унга “қора ош” деган ном берди. Жизза ва пиёзни кўриб, бу овқатларингни ҳеч ким емайди, дея аския қилди. Лекин охирида қип-қизил бўлиб лаганга сузилган ошни кўпчил маза қилиб еди. Мана шу овқатимизга берилган баҳо эди. Биринчи гуруҳнинг оши тирик бўлганини, иккинчи гуруҳнинг оши эзилганини айтмаганда, ҳаммаси жойида бўлди.
Доим ўзгача нарсаларни ўйлаб топадиган артелчилар бу гал ҳам шундай қилди – уч жамоанинг уч лаган ошини қариялар уйига жўнатди. Буни бизга кейинроқ айтишди. Аниқроғи, видео қилиб қўйиб беришди. Хурсанд бўлдик. Ғолиблик мана шу эди аслида.
Бугунги энг қизиқ воқеа ўғлим Элгизнинг яндекс таксида етказилгани бўлди. Касбдошларим унга “достовка” қилинган бола”, деб ном берди. Ўғлим отасининг ош пиширишини кузатди. Тоза ҳавода маза қилиб ўйнади. Унга кимдир сув берди, уни кимдир кўтарди, кимдир ўйнатди, кимдир ўпди, кимдир бурнини артиб қўйди. Хуллас, болам бир зумда ҳамманинг боласига айланди. Исмини бекорга Элгиз – Элкезар қўймаганмиз-да. Эл орасида юрсин доим.
Рақиблар қора ошимиз ўзларининг овқатидан яхши чиққанини тилларида тан олмаган бўлса-да, аммо бунга ич-ичидан амин бўлгани уларнинг кўзларидан билинарди. Аммо муҳими ғолиблик эмас, бирлашув эди. Касбдошлар бошини бириктиргани учун артелчиларга раҳмат!
Байрамингиз муборак бўлсин, касбдошлар! Қаламингизни ҳеч ким, ҳеч нарса ва ҳеч бир тортиқ синдиролмасин!
Фозил Фарҳод
👇
https://t.me/fozilfarhod