Сукунатга бериламан жим,
Бир ўй безар хаёл, хонамни.
Ва кутишга етмайди сабрим,
Сўнг тераман таниш рақамни.
Қайта-қайта такрорлайман сўнг,
Бошқа йўлни тутаман буткул.
Оппоқ қоғоз, унда битилган,
Танҳо сенга аталган мактуб.
Ташбеҳлардан холи дилнома,
Бунда соғинч расми чизилган.
Худди сенга эслатиш шартдай-
«Мен ҳам борман» - дея ёзилган
Қувончбек Каримов
Бир ўй безар хаёл, хонамни.
Ва кутишга етмайди сабрим,
Сўнг тераман таниш рақамни.
Қайта-қайта такрорлайман сўнг,
Бошқа йўлни тутаман буткул.
Оппоқ қоғоз, унда битилган,
Танҳо сенга аталган мактуб.
Ташбеҳлардан холи дилнома,
Бунда соғинч расми чизилган.
Худди сенга эслатиш шартдай-
«Мен ҳам борман» - дея ёзилган
Қувончбек Каримов