Baxtli oila uchun!


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Oila baxtliligi va mustahkamligiga xizmat qiluvchi barcha ajoyib va foydali maqolalar
Savol va takliflar uchun, agar yordam kerak bo'lsa @sher_hamzatov.
Reklama murojaat @sher_hamzatov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


АЛ ҚАСОСУ МИНАЛ ҲАҚ

Бир киши қассоб бўлиб ишларди. Тонгдан олдин жонлиқларни сўяр, қуёш чиққанда дўконини очар, куни шундай ўтарди. Кунларнинг бирида шомдан кейин уйига қайтаркан, эшикни қоқмасидан олдин, қоронғу, панароқ жойда қичқириқ эшитди. Шошилганча ўша ерга борди. Қараса, бир одамни пичоқлаб кетишибди. Қассоб пичоқни ундан суғириб олди. Ёрдам бериш мақсадида у одамни кўтарди. Унинг танасидан селдек оқаётган қон уст - бошини булади. Бир неча дақиқа у вафот этди. Ҳеч қанча ўтмай оломон йиғилди. Қассобнинг қўлидаги пичоқни кўриб уни қотилга чиқаришди. Қўлга олинди. Маҳкамада суд бўлиб ўтди. Уни ўлимга ҳукм қилишди.

Ўлим ижро этиладиган жойга келтирилганда у бор овози билан бақириб деби:
- Эй халойиқ, Аллоҳга қасам, мен бу одамни ўлдирмадим. Аммо, бундан йигирма йил олдин бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлганман. Мен одамларни у соҳилдан бу соҳилга элтувчи қайиқчи эдим. Бир куни қайиғимга бир гўзал қиз онаси билан бирга ўтирди. Унга маҳлиё бўлдим. Орадан икки - уч кун ўтиб яна келишди. Уни тез - тез кўрадиган бўлдим.

Нигоҳларимиз тўқнаш келар, бир - биримизга илиқ туйғулар пайдо бўлганди. Совчи қўйдим. Отаси фақирлигим сабаб менга қизини муносиб кўрмади. У қиз ва онасини қайтиб қайиғимга ўтказмади. Уни умуман кўрмадим.

Орадан чамаси уч йил ўтди. Бир куни қайиғимга ёш аёл бир ярим, икки ёшли гўдак билан ўтирди. Қайиқ эшкагини эшарканман, тўсатдан кўзим у аёлга тушди. Ҳа, бу ўша, менинг маҳбубам эди. Хурсанд бўлиб кетдим.
- Қани аҳдга вафо, мени эсладингми? - дедим.
- У кўзларимга қарамай, мен турмушга чиқдим. Бу менинг ўғлим - деди.

Аламим, ҳасадим келиб кетди. Ғафлат кўзларимни қоплади. Унга яқинлашдим. У қичқириб:
- Аллоҳдан қўрқинг! - деди. Ўзини ҳимоялашни бошлади. Боласи ҳам йиғлай бошлади. Кўзларим болачага тушди - ю уни забт кўтариб дедим:
- Айтганимга хўп, дегин, бўлмаса боланг ўлади!
Боланинг бошини сувга тиқдим. У типирчилай бошлади. Сўнг чиқардим. Аёл қўли билан кўзларини юмиб олар, лекин иффатсизликка рози бўлмасди. Охирги бор ундан сўрадим, рози бўлмади. Боласининг бошини оёқ - қўллари ҳаракатсиз қолиб, жони узилгунига қадар сувга тиқдим. Жасадини сувга отдим. Навбат аёлга келганди. Уни ҳам рўмолини ечиб сочидан ушлаб бошини сувга тиқдим. Шу зайлда қийнаб ўлдирдим. Сувга улоқтирдим. Бу ишимни ҳеч ким, бирор зоғ кўрмади.
Вақтлар ўтди, ҳеч ким аёл ва болани суриштириб келмади.
Ўзимга ўзим жазодан қутилдим деган эдим ўшанда.

Лекин, кўриб турган Яратгувчи ҳаммасидан хабардор экан.
Мана кўриб турганингиздек барибир жазоми оляпман.
Бегуноҳ кишиларни умрига зомин бўлган эдим. Бегуноҳ бўла туриб ўлдириляпман.

Ўлим ижросини кўргани келган одамлар йиғлашди. Сўнг у қатл қилинди.

Эй азизлар! Нима қилсангиз қилаверинг, барибир ўзингизга қайтади.
Хоҳ яхшилик, хоҳ ёмонлик.

konspektor

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Амал қилиш кони фойда маслаҳатлар

Саломатлик

1.Кўп сув ичинг.

2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.

3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.

4.Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.

5.Кўп китоб ўқинг.

6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.

7.7 соат ухланг.

8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида

1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.

2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.

3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.

4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.

5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.

6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.

7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.

8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.

9.Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.

10.Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.

11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.

12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.

13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз. 

Одамлар билан

1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.

2.Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.

3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.

4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.

5.Одамларга кулиб боқинг.

6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.

7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт

1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.

2.Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.

3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.

4.Яхшиси ҳали олдинда.

5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

Бу маслаҳатларни кўп эшитгансиз...
Бир ҳафта амал қилиб кўринга...

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр ҳис қиламан. Биласизми, нега ? Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу~ азоб. Ҳаёт қисқа...
Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг, ҳамиша атрофдагиларга кулиб боқинг...
Муҳими, ўлишдан олдин яшанг!

✍ Уильям Шекспир

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔞Гинеколог опа ҳақиқатни гапириб ташлабди

Ёш-ёш келинларнинг гормонал бузилиши, турли касалликларга чалиниши сабаби очиқланди


Имкон қадар видеони кўпроқ тарқатинглар.

❤️Эр хотин муносабати

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Oʻpishish - tabiiy bir jarayon boʻlib, uni sodda va ehtiyotkorlik bilan bajarish muhim. Mana, bir necha maslahat:

1. Tayyorlaning: Agar oʻzingizni asabiy his qilsangiz, chuqur nafas olib, tinchlanishga harakat qiling.

2. Yaqinlashing: Asta-sekin yaqinlashing. Partneringizning ko'zlariga qarang va yuziga yaqin turing.

3. Muloqot qiling: Partneringiz bilan ko'z orqali yoki so'z orqali kelishganingizga ishonch hosil qiling. Agar ikkalangiz ham rozilik bildirsangiz, davom eting.

4. O'z his-tuyg'ularingizni tinglang: O'zingizni qulay his qilishingiz muhim. Partneringizning harakatlariga e'tibor bering va mos ravishda javob bering.

5. Sezilarli va sekin: Birinchi bo'sa muloyim va sekin bo'lishi kerak. Yana chuqurroq o'pish uchun asta-sekin davom eting.

6. Ehtiyotkorlik va hurmat: Partneringizning his-tuyg'ularini hurmat qiling. Agar u noqulay his qilsa yoki to'xtashni xohlasa, darhol to'xtating.

Tabiiy va muloyim bo'ling, hammasi o'z yo'liga tushadi. O'pishish muhabbat va yaqinlikning bir shakli bo'lib, ikkalangiz ham bu jarayondan zavqlanishingiz kerak.


Oʻpishishning bir nechta muhimligi va foydalari bor:

1. Emosional bog'lanish: Oʻpishish odamlar o'rtasida yaqinlik va ishonch hissini oshiradi. Bu bir-biriga bo'lgan his-tuyg'ularni mustahkamlaydi va o'zaro bog'lanishni kuchaytiradi.

2. Stressni kamaytiradi: Oʻpishish vaqtida organizmda oksitotsin va endorfinlar ajralib chiqadi, bu esa stressni kamaytirishga yordam beradi va odamni baxtliroq qiladi.

3. Salomatlik uchun foydali: Oʻpishish yurak urishini tezlashtiradi, bu esa qon aylanishini yaxshilaydi. Shuningdek, immun tizimini mustahkamlashga yordam berishi mumkin, chunki bakteriyalar almashinuvi immunitetni rag'batlantiradi.

4. O'zini anglash: Oʻpishish jismoniy va emosional yaqinlikni kuchaytiradi, bu esa o'zini yaxshi his qilish va o'z-o'ziga bo'lgan ishonchni oshiradi.

5. Komunikatsiya va ishonch: Oʻpishish muloqotning bir turi bo'lib, bir-biringizga ishonch va sevgi ko'rsatish imkonini beradi.

6. Zavq va rohat: Oʻpishish jarayonida dopamin ajraladi, bu esa zavq va rohat hissini oshiradi.

Oʻpishish nafaqat emosional bog'lanishni kuchaytiradi, balki salomatlik va umumiy farovonlik uchun ham foydali hisoblanadi. Asosiysi, bu jarayon ikki taraf uchun ham qulay va yoqimli bo'lishi kerak.

samanchilik

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


📌 Жинсий алоқа соғлиқ учун фойдали эканлиги ростми?

✅ Ҳа, жинсий алоқа эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам жуда фойдали.

✅Мунтазам равишда севишганларнинг вирусли касалликлар билан касалланиш эхтимоли камроқ. Чунки, жуфтликнинг иммуноглобулин A витамин даражаси ошади.

✅Жинсий алоқа ҳар иккала жинс вакилларида ҳам уйқуни яхшилаши исботланган. Бироқ, аёлларда уйқу етишмаслиги либидони камаяди.

✅Фаол жинсий алоқа - бу ажойиб машқ бўлиб, мушакларнинг оҳангини сақлайди ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди.

SoglomHayot

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Темпераментингизни биласизми?

МЕЛАНХОЛИК—
тез таъсирланувчан, арзимаган нарсага йиғлаб юбориши мумкин, уятчан, тортинчоқ.

САНГВИНИК—
доимо кўтаринки кайфиятда юради, хушчақчақ-шаддод инсон.

ХОЛЕРИК—
уришқоқ, серҳаракат, жанжал қилишга мойил.

ФЛЕГМАТИК—
ичимдан топ дейди, бўшроқ, унинг юзидан қандай кайфиятда эканлигини билиш қийин.

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН, ЁДИНГДА ТУТ!...

Япониядаги зилзиладан сўнг қутқарувчилар ёш аёлга тегишли бўлган уй харобаларига келишди ва хонадон соҳибасини девор ёриқлари орқали кўришди. У ибодат қилаётгандек энгашиб, қўллари эса ниманидир ушлаб тургандек эди гўё! Қулаб тушган уй унинг боши ва елкасига зиён етказган эди. Қутқарувчилар гуруҳининг сардори аёл тирик эканлигига умид қилганди. Аммо унинг совуқ танаси бунинг аксидан далолат бериб турарди. Кўринмас бир куч гуруҳ сардорини ҳалок бўлган аёлнинг уйига чорлади. Яна бир маротаба, у аёл ётган жойни кўриб чиқиш учун бошқа бир тирқишдан ичкарига бўйлади ва кутилмаганда ҳаяжон билан «Бу ерда гўдак бор, гўдак!» деб бақира бошлади. Бутун гуруҳ уй атрофидаги уюмларни синчиклаб йиғиштиришга тушишди. Аёл тиз чўкиб, мук тушганча ётар эди. Во, ажаб! Унинг остида адёлда ўралган 3 ойлик ўғил бола ётарди! Уй қулаётганда она боласини ўз танаси билан тўсиб турган. Афтидан, у боласи учун ўзини қурбон қилган эди. Қутқарувчи гуруҳ сардори миттигина гўдакни қўлга олганида, у ҳали пишиллаб ухлаб ётарди. Адёлни очганида эса, қутқарувчининг кўзи уяли телефонга тушди. Экранда матнли «смс» бор эди: «Агар тирик қолсанг, сени яхши кўришимни ҳамиша ёдингда тут». Бу уяли телефон қўлма-қўл бўлиб кетди. Ундаги хабарни ўқиган одамларнинг кўзлари намланди. «Агар тирик қолсанг, сени яхши кўришимни ҳамиша ёдингда тут». Она муҳаббати шундай бўлар экан!!!

Муаллиф: интернет

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Ҳаётда энг муҳими бу - Меҳр, қадр - қиймат, дийдор , муҳаббат, қолгани эса.. барчаси Шуҳратпарастлик...

Инсоннинг муаммоси фақатгина унинг қалбида бўлади...

Ҳар бир умрингиз лаҳзасидан завқ олишга ҳаракат қилинг... Доим шуни ёдда тутинг-ки, бу дунёда сизнинг иккинчи ҳаётингиз бўлмайди, ваъдаларга эмас, ҳис қилаётган туйғуларингизга ишонинг.

Кайфиятингизни туширманг, билинг-ки, бугунги кун ҳаётингиздаги энг яхши кун бўлиши мумкин.

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Қачондир сизга дунё ва муҳаббатнинг иккисидан бирини танлаш шарт қилиб қўйилса, муҳаббатни танланг! Чунки муҳаббатсиз дунё ҳеч нарсага арзимайди, лекин муҳаббат билан дунёни забт этишингиз мумкин.

Альберт Эйнштейн

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Tahminan 47% ayollar eng yaxshi jinsiy aloqani tugashini quyidagicha tasavvur qiladilar: yalang'och yotgan holda turmush o'rtog'i bilan kelajak haqida gaplashish.

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


СЕКСУАЛ АЁЛ ИФОРИ🌶🍓

🔥🔥🔥Сиз "бу аёлдан жозибадорлик ифори келиб туради" деган иборани ҳаётингизда бир неча марта эшитгандирсиз?!

🔴Бу нимани англатади?
Бу қандай ифор? Бу борада эркакларнинг фикрини билиш тўғри бўлади деб ўйладим. Ва ўзим танийдиган эркаклардан бу борада уларнинг фикрларини сўрадим. Жавоблар мени ҳайратда қолдирди. Улар шу қадар турлича эдики, мен ҳатто хайрон бўлдим.

🤩Бирининг айтишича, бундай аёл бн ҳамма бирга бўлишни истайди, лекин эришиб бўлмайди.
🤩 Яна бири, ҳар қандай гўзал аёлдан шундай ифор келишини айтди.
🤩 учинчиси - ҳамма нарсага тайёр бўлган ва хамма учун қулай бўлган аёлдан шундай ифор келишини айтди.

Ва фақат битта жавоб мени эътиборимни тортди.
💚 Бу шундай янгради: “Шундай гўзал аёллар борки, улардан ҳайратланасан, лекин улар қандайдир қалби бўшлиқ. Сен уни кузатасан ва бўшлиқни кўрасан. Ёниб турмайди. Кўзларида бўшлиқ бор ва ички дунёси хам кизик эмас. Йўқ, албатта, бундай аёл билан жинсий алоқада бўласан, эҳтимол бир неча марта, лекин бундан кўп эмас. Унда аниқ бир хислар, энергиялар йўқ ва бу таралмайди.
🍀 Лекин шундай аёллар борки, улар жозибадор эмас, идеал хам эмас, балки хамма аёллар кабидир, лекин уни кўзларига қарасанг сени ўзига ром этади ва бу аёл жинсий алоқани жуда яхши кўришини сезасан, у қайноқ. Шундай аёллардан жозибали, эхтиросли аёл иси келади. Ва бундай аёллар чиндан ўзларига ром қила олади ва бундай аёлдан умуман узоқ вақтлар кета олмаслигинг мумкин. Улар худди гиёҳвандлик моддалари каби ўзларига жалб қилиб ўргатиб қўядилар.

💫 Ва бу ерда мен унинг фикрига қўшиламан, жозибадорлик ифори келувчи Сексуал АЁЛ - уни чиндан севадиган аёл. Мен жинсий алоқа деганда шуни назарда тутдимки: У минг марта мукаммал бўлмаслиги мумкин, лекин у жозибали бўлади. Кўзларида шунчаки ром этувчи жозиба эмас, бу кўзларда олови бор. Ва эркаклар бу оловни ўзлари англамаган холатда ҳис қилишади. Ва бу ерда аёлларнинг на гўзаллиги, на ташқи жозибаси хеч қандай ахамиятга эга эмас.

💫Бу ерда аёлнинг фақат ички латофати ва жозибадорлиги мухим, у қалбан сексуал жозибадор аёлдир. Ҳеч қандай сунъий феромон , ўзига ишонган латофатли, жозибадор, жинсий алоқани севувчи аёлдан келадиган ифорларни ўрнини хеч қачон боса олмайди. Агар сиз аёлнинг ёнида ўтирган бўлсангиз ва сизнинг орангизда учқун бўлса, у холда сиз бу аёлни йўқотманг дархол уни қалбини забт этинг❤️❤️

Internet ma'lumotlari asosida

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


УЧ НАРСА БИЛАН АЁЛИНГИЗНИНГ ҚАЛБИНИ ЗАБТ ЭТА ОЛАСИЗ.

1) ЭШИТУВЧИ ҚУЛОҚ БЎЛСАНГИЗ.
Сиз учун муҳим бўлмасада гапирганида эшитиб қўйсангиз. Чунки аёл киши кўп гапиришни яхши кўради ва энг яқин инсони билан улaшгиси келади.

2) УНИ ЭҲТИРОМ ҚИЛУВЧИ БЎЛСАНГИЗ.
Чунки у сиздан доим эҳтиром кўрса, таҳқирланмаса, ҳаммани олдида ўз ўрнига қўяётганингизни кўрса, сизни қалбингизда у учун жой борлигини билади ва сизга янада қаттиқроқ боғланиб қолади.

3) ҲАФТАНИНГ БИР КУНИНИ У УЧУН АЖРАТСАНГИЗ.
Олти кунни майли ишингиз, ота-онангиз, дўстларингиз ва телефонингиз учун ажратинг, лекин бир кунини албатта аёлингиз ва фарзандларингиз учун ажратинг. Ўша куни бирор жойга айлантиргани олиб чиқинг (табиат қўйнига бўлса ҳам), бирор яхши овқат қилдиринг, аёлингиз билан гаплашиб ўтиринг ва фарзандларингиз билан ўйнанг. Ўша бир кунни кутиб яшашади.

Эр хотин муносабати

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Assalomu aleykum kuzatuvchilar orasida SMM chi yoki kanal yuritishni tushunuvchi admin bormi. Botlar bo'yicha ishlashga odam kerak edi. @sher_hamzatov ga aloqaga chiqing iltimos bilsangiz


Биз қози эмасмиз!
Биринчиси  тунги клубга кириб ўлди, иккинчиси эса масжидда жон таслим қилди.
Биринчиси у ерга насиҳат қилиш  учун кирганди, иккинчиси эса намозхонларнинг пойафзалини ўғирлаш учун.

Шундан, одамларни жаннат ва дўзахга ҳукм қилиш бизга эмас!

@соглом оила психологияси

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Репост из: YENGIL
🌸Билиб ку́йган яхши!!!

🤝Чегараларни тўғри белгилаб олинг!

✅Сизнинг чегарангизни ҳам бузишмасин, шу ўринда сиз ҳам, бошқалар чегарасини ҳурмат қилинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@fakt_tib_oila_rus_eng_subtitr


Эркак киши учун бахт - унинг оиласи!

Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Ибрат учун

Бир одамнинг уч орзуси боракан... У катта маошли иши, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг йўлида бир қария ёмон йиқилиб тушибди. Агар унга ёрдам бериб, ғамхўрлик қилсам қабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказиб, қарияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга қабул қилинмабди, сухбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр қилиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди. Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хақидаги фикрини сўрабди. Халиги одам кампирдан жирканиб жавоб бермасдан кетиб колибди.
Яна бир ёмғирли кунда у одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир юпун аёлга тушибди. Аёл ундан бир тунга бошпана сўрабди, лекин у одамнинг аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди. "Эсингдами,- дебди фаришта, - йиқилиб тушган қария сендан таянч истаб қўлини чузганди, ўша қария сен ишга жойлашмоқчи бўлган фирма бошлиғининг отаси эди. Сени орқангда эса уни ўғли отаси томон шошиб келаётганди... Актриса кампирни эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди, у сени ёқтириб қолганди, у сени бахтли қилиши мумкин эди, сен рад эттинг... ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машҳур адиба эди, у ўша куни нихоятда далдага мухтож эди... сен унга ёрдам берганигда -- шубхасиз сен хакингда "энг яхши инсон" дея достон ёзарди... афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар уларга ёрдам берганингда хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва бу яхшиликларингни ажр-савоби бу дунё жаннатига йўл очар эди... Афсус..." - дебди...

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


Кечириш - бинафша ўзини янчиб ўтган пошнага таратган муаттар ҳидидир

Марк Твен

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥


📌 Тонг учун фойдали тавсиялар

✅Туришингиз билан ойнадан ташқарига қаранг, тоза ҳаво аслида бизни қувватлантиради.
✅Хона ҳавосини дарҳол алмаштиринг.
✅Бир стакан лимонли сув ёки оддий сув ичинг.
✅Енгил бадан тарбия қилинг, тетиклашасиз.
✅Яқинларингизни қучоқланг, иммун тизим учун керакли модда айнан севганларимизни "ачомлаганимизда" ишлаб чиқарилади.
✅Яхши хабарларни эслаб, кайфиятингизни кўтаринг.
✅Енгил душ қабул қилиш ҳам фойдали, аммо бу ҳолат ва хоҳишга қараб.
✅Эртага тонгдан ушбулардан бирини, албатта, синаб кўринг.

SoglomHayot

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

🔥 @qiziqarli_foydali_oila_18 🔥

Показано 20 последних публикаций.

1 834

подписчиков
Статистика канала