#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мушукни тириклайин ёқиб ўлдирганлар ҳақида сўрашмоқда. Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини эслатамиз:
«Бир аёл мушук тўғрисида дўзахга кирди. У мушукни боғлаб қўйиб, овқат бермади ва ер ҳашаротларини ейишига ҳам йўл қўймади».
Бухорий ва Муслим ривояти
Абдуллоҳ ибн Масъуд айтадилар:
«Биз Расулуллоҳ билан бирга сафарда эдик. Шунда биз ҳаммара деган чумчуққа ўхшаш қуш ва унинг иккита жўжасини кўрдик. Биз бу икки жўжани ушлаб олдик. Ҳаммара қанотини қоқиб айлана бошлади. Шу пайт Расулуллоҳ келиб қолдилар ва: «Бунга болалари тўғрисида ким озор берди? Болаларини қайтаринглар», дедилар.
Яна биз куйдириб ташлаган чумоли уясини кўриб: «Буни ким куйдирди?» дедилар. «Биз», деб жавоб қилдик. Шунда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ўт билан азоблаш ўт Эгасидан бошқага лойиқ эмас», дея марҳамат қилдилар».
Яна Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Ким чумчуқни ҳам бекордан ўлдирадиган бўлса, уқиёмат куни Аллоҳга: «Эй Раббим, фалончи мени бир манфаат юзасидан эмас, бекордан бекорга ўлдирди», дейди».
Шунингдек, мерганликка ўрганишда бирор жонзотни нишон қилиш ҳам маън этилди. Пайғамбар алайҳиссалом жони бор нарсани нишон қилганни лаънатладилар.
Ҳайвонларни куйдириш билан юзларига белги қўймоқдан ҳам қайтарилди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам юзи куйдирилган эшакнинг олдидан ўтиб қолдилар ва: «Бунга белги қўйган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин», дедилар.*
* Энди ўйлаб кўрайлик: Юқоридаги ишни қилганларга қанчалик Аллоҳнинг лаънати бўлди экан? Қиёматда бу ишини қандай оқлайди экан? Наҳотки, шу даражада инсонлик чегарасидан узоқлашяпмиз? Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин!
©️ @Ahrorjon_Abdulvohid
@sarvarbeknajmiddinov