2021 йил 10 февраль куни Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг “Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари Хуррамов Баҳодир, Раҳматова Салима, Раззоқов Жасур Қумқўрғон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабига бориб маҳорат дарслари ташкил этишди. Маҳорат дарслари ташкил этишдан мақсад “Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти” (OECD) томонидан ўтказиладиган “PISA-2022” халқаро тадқиқотларига ҳозирлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар ва дастурда белгиланган вазифалар ижроси билан танишиш, мактаб ўқитувчилари билан дарсларда юқори самадорликка эришиш масаласида фикр алмашиш, мактаб ўқувчиларида PISA топшириқлари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ва методик ёрдам кўрсатиш эди.
Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt
Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt