Репост из: Pedkadr.tdi.uz
Тоифа тестларида иштирок этмаса нима бўлади?
❓Савол: Мен Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 16 - мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчисиман. 2024 йил август-декабрь ойлари аттестациясида иштирок этиш учун мурожаат юбордим ва тўлов ҳам қилдим. Мурожаатим қабул қилинди. Лекин, мен тоифа тестларида иштирок эта олмасам нима бўлади?
❗️Жавоб: Низомнинг 45-банди Педагог кадрлар аттестацияда узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.
Низомнинг 46-банди Педагог кадр узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унинг тегишли малака тоифаси (лавозими) бир поғона туширилади.
Узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.