YANGI SIRDARYO


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Yangi Sirdaryo gazetasi rasmiy telegram sahifasi.
Aloqa uchun bot :
@yangisirdaryobot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#jamoatchilik_nazorati

Бутун дунё ижтимоий тармоқлар билан яшаётган бир даврда газета ва журналлар керакми?

"Ишонч" газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов:
– Газеталар керакми деган саволни тўхтатиш керак. Газеталар керак, тамом!

Мавзуга оид муҳокама ва мулоҳазалар 24 октябрь кунги соат 20:00 да "Madaniyat va ma'rifat" телеканалида намойиш этилган "Обуна кимга керак ўзи"?! кўрсатувида билдириб ўтилган.

https://t.me/yangisirdaryogazetasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўрганишди, ўргатишди, тажриба алмашишди

Бир гуруҳ сирдарёлик нуронийлар ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Тошкент шаҳар Учтепа туманида меҳмон бўлишди.

https://t.me/yangisirdaryogazetasi


❗️Бугун, 24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси тузилган кун

1991 йил 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси тузилган.

Қўмита тасарруфида 6 та божхона бўлиб, уларнинг энг йириги Тошкент божхонасидир. Божхона хизмати: давлат чегараси орқали ўтадиган жами юклар, жумладан, багаж ва почта жўнатмаларини назорат қилиш, ўтказилаётган юкларни текшириш ва расмийлаштириш, улардан бож ва йиғимлар ундириш билан шуғулланади.

https://t.me/yangisirdaryogazetasi


#kadastr_pasport #infografika

⚡️Сирдарё вилоятининг аҳолисига 16 минга яқин кадастр паспорти шакллантирилди

Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармасининг ҳудудий филиалларига кадастр паспортини шакллантириш бўйича жами 21 025 та мурожаат келиб тушган.

Шундан;

⏺Мурожаат ижобий ҳал этилиб, кадастр паспортлари шакллантирилиб берилган аризалар сони 15 532 та;
⏺Рад этилган мурожаатлар сони 5 297 та.
⏺Кўриб чиқилаётган мурожаатлар сони 113 та.
⏺Тўлов жараёнидаги аризалар сони 83 та.

📌Кадастр паспортини шакллантириш бўйича етакчи туман шаҳарлар:

➡️Гулистон шаҳар – 2 413 та;
➡️Гулистон тумани – 1 962 та;
➡️Сардоба тумани – 1 621 та.

https://t.me/yangisirdaryogazetasi


❗️Ўзбекистонликлар 2023-йилнинг январ-сентабр ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар

Қирғизистон — 1,4 млн нафар
Тожикистон — 821 минг
Қозоғистон — 565,2 минг
Россия — 167 минг
Туркия — 147,3 минг
БАА — 90,7 минг
Судия Арабистони — 48,4 минг
Кувайт — 30,6 минг
Миср— 20,2 минг
Озарбойжон — 14,5 минг

Статистика агентлигига кўра, сўнгги 9 ойда 3,4 млн нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

https://t.me/yangisirdaryogazetasi


🇺🇿2023 йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан савдоси 11,5 млрд $га етди

Статистика агентлигига кўра, шундан 7 млрд $ ни Россия билан савдо-сотиқ ташкил этди.

https://t.me/yangisirdaryogazetasi


Президент вилоят ҳокимларига ичимлик суви таннархини арзонлаштириш вазифасини қўйди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш, озиқ-овқат экинларини экиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

👉https://t.me/yangisirdaryogazetasi


Сирдарёда тадбиркорлик фаоллиги ошмоқда

Сентябрь ойи ҳолатига ҳудудларнинг ишбилармонлик фаоллиги таҳлил қилинди. Мониторинг натижаларига кўра Сирдарё вилоятида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан:

🔺Солиқ тушумлари ҳажми 23,9 фоизга;
🔺Товарлар экспорти ҳажми 17,5 фоизга;
🔺Берилган кредитлар ҳажми 41,4 фоизга;
🔺Товар биржаси бўйича операциялар ҳажми 22,3 фоизга ошган.

https://t.me/yangisirdaryogazetasi


Viloyatimizda yana bir o'quv markazi faoliyatini boshladi!
Mirzaobod tumanida ochilgan o'quv markazi 2023 yil 23 oktyabrdan o'z faoliyatini boshladi. O'quv markaziga o'quvchilar ingliz va rus tillarida suxbat va test asosida qabul qilinadi.

O'quv markazimizda iqtidorli IELTS 8,5 xalqaro sertifikatiga ega ustozlar jalb qilingan.

Bizning manzil: Mirzaobod Tumani Davlat xizmatlari agentligi binosi ro'parasi. Telefon:(91)100-66-44

https://t.me/yangisirdaryogazetasi
href='' rel='nofollow'>


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿♟️“Ўзбекча финал”: Қатарда ўтган шахмат мусобақасида икки Нодирбек куч синашди

Нодирбек Якуббоев тай-брейк баҳсида Нодирбек Абдусатторовни 2-0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.

Йигитлар ушбу мусобақада Магнус Карлсен, Ҳикару Накамура, Аниш Гири, Гукеш каби дунёнинг ТОП-10 шахматчиларини ортда қолдирди.

https://t.me/yangisirdaryogazetasi


⚡️Расман: Эндиликда Ўзбекистонда IELTS БЕПУЛ ўқитилади

1000 та ГРАНТ ажратилди!
Грантнинг умумий миқдори 2.8 миллиард сўм!

Республика миқёсида Регистон таълим лойиҳаси томонидан 1000 нафар ёшларни мутлақо бепул ўқитилади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 22-октябрга қадар онлайн шаклда ягона интернет портали орқали қабул қилинади.

👉 Батафсил маълумот

© Манба

👉https://t.me/yangisirdaryogazetasi


Тақдимот

“СИРДАРЁ ТАРИХИ УЛУҒ, БУГУНИ ГЎЗАЛ, КЕЛАЖАГИ ЁРҚИН ДИЁР"


Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида бугун вилоятимизда кенг нишонланган “Ўзбек тили байрами”нинг давоми сифатда Сирдарё вилояти ташкил этилганлигинингг 60 йиллигига бағишлаб нашр этилган уч жилдлик - “Сирдарё тарихи улуғ, бугуни гўзал, келажаги ёрқин диёр” тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди. Анжуманни Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлимининг раҳбари Мурод Ҳайитов кириш сўзи билан очди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Бекзод Исматов тадбир қатнашчилари ҳамда уч жилдликнинг муаллифларини Ўзбек тили байрами билан қутлади.
Улкан мониторда Сирдарё вилоятининг бугунги кундаги ҳаёти ҳақида видеоролик намойиш этилди. Сўнгра уч жилдликни ёзишда иштирок этган 26 нафар муаллифга Сирдарё вилояти ҳокимининг “Ташаккурнома”си ҳамда ўша китоблар жамламаси топширилди.
Эътиборга молик жиҳати, уч жилдликнинг иккинчи китоби — “Сирбўйи илҳомлари”да ижод намуналари чоп этилган марҳум ёзарлар Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон, Ҳамроқул Ризо, Мухтор Носирларнинг фарзандларига ҳам “Ташаккурнома” ва китоблар тақдим этилди.
Анжуманда сўз олган “Янгиланаётган Сирдарё” китобининг муаллифларидан бири Мунаввар Пардаев, “Қаҳрамонлар юрти тарихи” китобининг муаллифи, тарих фанлари номзоди Солижон Қудратовлар китобларнинг дунёга келиши жараёни ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.
Гулистон давлат университети профессори Равшан Маҳмудов:
— Бу уч китоб вилоятимиз тарихи ва бугуни, меҳнаткаш ва танти юртдошларимиз ҳақида битилган ўзига хос достон. Уни юртдошларимиз мутолаа қилиб баҳра олишларига ишонаман— деди. Сўнгра китоб ҳақида шеър ўқиб берди.
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчилари сирдарёлик шоирларнинг шеърларини завқ-шавқ билан ёд ўқишди.
Тадбирга вилоят мақом ансамблининг хонанда ва созандалари ижросидаги мумтоз қўшиқлар файз бағишлади.

Муҳаммадали АҲМАД.

https://t.me/yangisirdaryogazetasi







Показано 15 последних публикаций.

2 857

подписчиков
Статистика канала