Драматург Шароф БОШБЕКОВдан табассумга мойил иқтибослар:
•••
Мен туғилмасимдан олдин бу дунёнинг расвоси чиқиб бўлган экан. Менинг сираям айбим йўқ.
•••
Менинг мучалим йўлбарс. Тор сўқмоқда кучукми, мушук билан тўқнаш келиб қолсам, “Шу билан тенг бўлиб юраманми?” деб йўл бераман. Буни баъзилар “Итдан қўрқди” деб тушунишади.
•••
Душманингга бахт тила, токи у ўз бахтига ўралишиб, сенга ёмонлик қилишга на вақт топа олсин, на хоҳиш.
•••
Виждон нима? Инсоннинг ичида виждон деган орган йўқ. Юрак бор, талоқ бор, виждон йўқ. Лекин шу йўқ виждон оғриса, азоб берса, одамнинг ҳаёти зулматга айланади.
•••
Мен кўпинча ҳажвий асарлар, кинокомедиялар ва юмористик пьесалар ёзаман. Аслида йиғлаб юбормаслик учун куламан.
Манаба:
oyina.uz@zunnuni_misriy