Ahli Ilimlar


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ibn Taymiya rohimahulloh aytadi:
Kimki Aliy ibn Abu Tolibga duo qilsa, u kofirdir va kimki buni kofir ekanligida shubha qilsa, u ham kofirdir.
Ps: Aliyga duo qiluvchilar deb alaviylar haqida aytilmoqda. Ular ahli sunna emas, shiadirlar. Shialar kofirdi

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Shayx Abduvali rohimahullohdan "Eng baxtli odam kim?" deb so'rashganida, u kishi shunday javob bergan ekanlar:
"Eng baxtli odam tavhidni bilgan, Islomni bilgan va bilganlariga hech qanday malomatchining malomatidan qo'rqmay amal qilgan odamdir!"


ЕНГИЛ ЮК.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ вафот этишидан олдин бемор бўлганида Шомдан ўз шаҳри Навога олиб келишди. Онасига фақатгина битта асо ва таҳорат қиладиган идишини беришди. У зот раҳимаҳуллоҳ барча китобларини фақир-мискинларга эҳсон қилди. Унинг дунёдан эришган бор матоси шу эди.

©️Ашиқул Кутуб


وَلَوْ أَرَادُوا الْخُرُوجَ لَأَعَدُّوا لَهُ عُدَّةً وَلَٰكِن كَرِهَ اللَّهُ انبِعَاثَهُمْ فَثَبَّطَهُمْ وَقِيلَ اقْعُدُوا مَعَ الْقَاعِدِينَ

Агар чиқишни хоҳлаганларида, унга тайёргарлик кўрар эдилар. Лекин Аллоҳ уларнинг ҳаракатланишларини ёқтирмай тутиб қолди. Уларга, ўтирувчилар билан ўтиринглар, деди.

Тавба - 46


Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар:

"Агар менинг у томонда (яъни мўғуллар сафида туриб) бошимда Қуръон билан жанг қилаётганимни кўрсангиз, мени ўлдиринг!"

Суратда рус қўшини сафидаги мусулмон аскарлар Ҳалабдаги бузилган масжидда намоз ўқишаяпти...

Ким тарафда болса ошалар ҳукмида соқоли тугул бошқа нарсаси болса хам Аллоҳни душманларини кетидан келдими ҳукумда ҳам ошалар бн бирдек болади


hisnul_muslim.pdf
504.3Кб
Musulmon qo'rg'oni
Musulmon bilishi kerak bo'lgan duolar to'plami.

#tavsiya




Кoронавирус бизга яқин келиб қолибди деб ҳамма ваҳимада.

Қиёмат яқин қолди десанг парвои фалак.
Аллоҳ ўзи ҳидоят берсин. Ғафлат босган кўзларимизни тириклигимизда очсин.


Болани Қуръон ўқишга ўргатишликнинг энг ҚИСҚА ва ОСОН йўли― отасининг Қуръон ўқиганини "ЭШИТИБ" ва КЎРИШЛИГИдир !

Ҳурматли оталар! Фарзандларингиз олдида доим Қуръон тиловат қилинг!

Кошки ортингиздан Қуръон ўқиб сизга дуо қилиб турадиган СОЛИҲ фарзанд қолдирсангиз, бу дунё ва охиратингиз учун энг буюк ютуқ ҳамда неъматдир!


​​Имом Муслим - ҳадис имоми

Имом Муслимнинг тўлиқ исми – имом ва ҳофиз, мужаввид ва содиқ Абулҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ибн Вард ибн Кўшоз Қушайрий Нишопурий. Имом Муслим ҳижрий 206, милодий 821 йилда таваллуд топган.

Имом Муслим тақволи ва зиёли оилада ўсиб-улғаяди. Отаси Ҳажжож ибн Муслимнинг илм ва илм мажлисларига муҳаббати жуда ҳам баланд бўлган. Имом Муслим илм ўрганишга жуда ҳам эрта киришади, ўн икки ёшида ҳадис илмидан таълим олишни бошлайди. Бу ҳақда имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Биринчи марта ҳижрий 212 йил Яҳё ибн Яҳё Тамимийдан ҳадис эшитган, 221 йил ҳаж қилганида ҳали соқоли ҳам чиқмаган эди”.

Устозлари

Имом Муслим Макка, Мадина, Ироқ, Кўфа ҳамда Миср каби бир қанча диёрларда жами бўлиб икки юз йигирмага яқин устоздан таълим олган. Унинг Маккадаги устози бўлмиш Абдуллоҳ ибн Маслама Қаънабий унинг энг ёши улуғ устози саналади. Имом Муслимнинг энг машҳур устозлари қуйидагилардир: Яҳё ибн Яҳё Нишопурий, Қутайба ибн Саид, Саид ибн Мансур, Аҳмад ибн Ҳанбал, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Абу Хайсама Зуҳайр ибн Ҳарб, Абу Курайб Муҳаммад ибн Ало, Абу Мусо Муҳаммад ибн Мусанно, Муҳаммад ибн Яҳё Зуҳалий, Имом Бухорий, Абдуллоҳ Доримий (Аллоҳ уларнинг барчаларини ўз раҳматига олсин!).

Шогирдлари

Имом Муслимнинг шогирдлари қуйидагилардир: Али ибн Ҳасан ибн Абу Исо Ҳилолий (унинг ёши имом Муслимникидан катта бўлган), Ҳусайн ибн Муҳаммад Қуббоний, Абу Бакр Муҳаммад ибн Назр Жорудий, Али ибн Ҳусайн ибн Жунайд Розий, Солиҳ ибн Муҳаммад Жазара, Абу Исо Термизий, Аҳмад ибн Муборак Мустамлий, Қози Абдуллоҳ ибн Яҳё Сарахсий, Ҳофиз Наср ибн Аҳмад ибн Наср.

Илмий асарлари

Имом Муслимнинг жуда ҳам кўплаб асарлари бор, улардан баъзилари сақланиб қолган, баъзилари эса бизгача етиб келмаган. Имомнинг ёзган илмий асарларидан баъзиларини санаб ўтамиз:

Саҳиҳи Муслим;

Ат-тамйиз;

Ал-адл;

Ал-вуҳдон;

Ал-афрод;

Ал-ақрон;

Суолотуҳу Аҳмад ибн Ҳанбал;

Амр ибн Шуайб;

Ал-интифоъ би уҳубис сибоъ;

Машойиху Молик;

Машойихус Саврий;

Машойиху Шуъба;

Ман лайса лаҳу илло ровин воҳид

Ал-мухадрамийн;

Авлодус саҳоба;

Авҳомул муҳаддисийн;

Табақот;

Афродуш Шомиййин.


Ҳадис илмидаги услублари

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ “Муватто” китобида шаръий ҳукмларга тегишли бўлган асосий ҳадисларни ривоят қилади. Муҳаддислар “Муватто”да ривоят қилинган бу ҳадисларнинг турли хил санадларини ўрганишган. Шунинг учун “Муватто”да бир ҳадиснинг бир неча ровийлардан ривоят қилинган турлича санадларини учратиш мумкин. Ҳатто ҳадиснинг ўзи ҳам маъносига қараб турли бобларда зикр қилинади.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ эса ўзининг “Саҳиҳ”ида саҳиҳлигига ҳамма иттифоқ қилган ҳадисларни ривоят қилади. Агар бир ҳадиснинг бир неча хил кўриниши бўлса, унда шу ҳадиснинг ҳар бир матнини шу матнга тегишли санади билан ўзига тегишли бобларда айтиб ўтади. Бошқача қилиб айтганда, “Саҳиҳи Бухорий”даги ҳадислар бежиз такрорланмаган. Такрорланган ҳадислар бир-биридан ҳам санадда, ҳам матнда фарқ қилади. Бироқ бу ҳадислар китобнинг бир ерида эмас, балки ҳар бир такрорланган ҳадис ўзига тегишли бобларда айтиб ўтилган.

Имом Муслим ҳам ўзининг “Саҳиҳ”ини ёзди. У ҳам имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг йўлини тутиб, саҳиҳлигига иттифоқ қилинган ҳадисларни ривоят қилди. Бу китоб фиқҳий бобларга ажратилган. Шундай бўлсада, у барча саҳиҳ ҳадисларни қамраб олмаган. Шунинг учун баъзи муҳаддислар “Саҳиҳи Бухорий”га ҳам, “Саҳиҳи Муслим”га ҳам “Мустадрак – илова” ёзишган. Имом Муслим бу китобни уч юз минг ҳадис ичидан танлаб, ўн беш йил давомида ўз юртида ёзгани ривоят қилинган.

Уламоларнинг мақтовлари

Ҳофиз Абу Қурайш айтади: “Муҳаммад ибн Башшор шундай деганини эшитганман: “Ҳадис илми борасида дунё ҳофизлари тўртта: Рай шаҳрида Абу Зуръа, Нишопурда Муслим, Самарқандда Абдуллоҳ Доримий, Бухорода Муҳаммад ибн Исмоил (Бухорий)””.

Абу Абдуллоҳ Ҳоким ривоят қилишича, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Фарро шундай деган: “Муслим ибн Ҳажжож инсонларнинг олимларидан ва илм хазиналаридан эди”.

Ҳофиз Абу Али Нишопурий шундай дейди: “Ҳадис илми борасида ер юзида “Саҳиҳи Муслим”дан кўра саҳиҳроқ китоб йўқ”.


Avf ibn Molikdan rodiyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rosululloh (sollallohu alayhi vasallam) huzurlariga bordim. Payg‘ambarimiz dedilar: «Qiyomat oldidan olti narsani sana: mening vafotim, so‘ng Baytul Maqdis fathi, so‘ng xuddi chorva o‘lati kabi orangizda tarqaladigan o‘lat, so‘ng mol-dunyoning to‘lib-toshishi, so‘ng bironta arab xonadonini qoldirmay kiradigan fitna, so‘ng sizlar bilan Bani Asfar o‘rtasidagi tinchlik. Ular aldaydilar. Sizlarning ustingizga saksonta tug‘ bilan (bostirib) kelishadi. Har bir tug‘(bayroq) tagida o‘n ikki ming (jangchi) bo‘ladi»

(Buxoriy rivoyati).


"Албатта, "Раббимиз Аллоҳдир" деган, сўнг (Аллоҳ ва Расули буюргандек) тўғри турган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): "Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар! Бизлар дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз" (Фуссилат, 30-31).

Банда Раббини эслаб зикр этгани сари фаришта бандага яқинлашиб бораверади. Оқибатда ҳукмронлик, устунлик ва итоат шайтоннинг эмас, фариштанинг қўлига ўтади. Аллоҳ таоло юқоридаги ояти каримада айтганидек, банданинг ҳаётида ҳам, ўлим пайтида ҳам, қайта тирилиш кунида ҳам фаришта ҳамроҳи ва ёрдамчисига айланади. Бандага фариштанинг ҳамроҳ бўлиши мавжудотлар ичида энг насиҳатгўйи, энг фойдалиси, энг ғамхўри ҳамроҳ бўлди демакдир. Фаришта уни ҳақ йўлда собитқадам қилади, унга ҳақни ўргатади, иймонини кучайтиради ва қўллаб-қувватлайди.

Яқинларингизга ҳам улашинг


​​Қаъқаъ ибн Амр - буюк саркарда

Қаъқаъ ибн Амр ибн Молик ат-Тамимий розияллоҳу анҳу Ислом тарихининг буюк саркардаларидан биридир. У киши жанг майдонларида ўзининг қўрқмаслиги ва қатъиятлилиги билан ажралиб турарди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ким бўлмасин, ҳамма билан тил топишиб кета олардилар. Суҳбатдошларининг нимага қизиқишларини билган ҳолда, у билан ўша мавзуларда суҳбатлашардилар. Қаъқаъ розияллоҳу анҳунинг бутунлай жиҳодга қизиқишларини билган ҳолда, ундан сўрадилар: "Жиҳодга чиқиш учун нима тайёрладинг?" Қаъқаъ: "Аллоҳга ва Расулига бўйсунишлик, ҳамда от". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бунга жавобан: "Булар айни зарур нарсалардир", дедилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг Қаъқаъ розияллоҳу анҳу жиҳод ишларини халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу қўл остиларида давом эттирди. Мусулмонлар халифаси Қаъқаънинг урушларда ғалаба қозона оладиган кучга эга эканлигини билган ҳолда, уни жуда қийин ҳарбий вазифаларни адо этиш учун юборарди. Ҳаттоки Абу Бакр розияллоҳу анҳу: "Унга (Қаъқаъга) ўхшаш аскарлари бор қўшин енгилмайди", дер эдилар.

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг илтимосларига кўра у Ҳирани фатҳ этиш учун йўлга тушди. Ушбу ҳодисадан бир неча йил ўтиб, Қаъқаъ катта аҳамиятга эга бўлган икки муҳим жангда - Ярмук ва Қодисия жангларида иштирок этди. Ярмук жангида Қаъқаъ кучли отлиқ бўлинмаларилардан бирига бошчилик қилди. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг стратегик тактикасига биноан, бунақа отрядларга энг жасур жангчилар бош қилинган, ана ўшалардан бири Қаъқаъ эди.

Форсларга қарши бўлиб ўтган Қодисия жангида Қаъқаъ катта қаҳрамонлик кўрсатди. Ушбу жангда мусулмонлар жанговар филлар билан тўқнашишларига тўғри келди. Аммо мусулмонлар ўз жонларини тикиб, филларга найза отиш масофасигача яқинлашиб, уларга қарши курашишди.

Тўхтатиб бўлмас Қаъқаъ ушбу баҳодирларнинг энг олд қаторида бўлди ва кўпгина филларни енгишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг форс қўшини ортга чекина бошлади. Бу жанг ниҳоясига етган вақтда мусулмонлар халифаси Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шарқий Ироқ фронти саркардаси Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуга шундай мазмунда мактуб йўллади: "Қодисиядаги отлиқ аскарлар ичида бошқалардан ажралиб тургани ким эди?". Саъд розияллоҳу анҳу: "Менга бу ишда Қаъқаъ каби бошқасини кўриш насиб қилмади. Бир кун ичида душман истеҳкомига ўттиз марта ҳужум уюштирди. Ва ҳар сафар бу ҳужумлар форсларнинг кўзга кўринган лашкарбошиларидан бирининг ўлими билан тугади".

Абу Бакр Сиддиқ Қаъқаънинг (розияллоҳу анҳумо) баҳодирлиги ва жасоратини қисқа, аммо ўта фасоҳатли ибора билан ифодалаган: "Қаъқаънинг овози мингта аскардан кўра яхшироқдир" (яъни унинг овози душманни дахшатга солишда мингта аскардан кўра таъсирли).

Қаъқаъ розияллоҳу анҳу ҳижрий 40 йилда Куфа шаҳрида вафот этди. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин.

Манбалар асосида тайёрланди

Яқинларингизга ҳам улашинг


Аллома Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий раҳимаҳуллоҳ деди:

"Аллоҳга қасамки, эй биродарлар, бир шахснинг кўча супуришлиги унинг дин номидан (одамлар молини ноҳақ) ейишлигидан енгилроқдир".

"Ал-Башоир фиc Самаъил Мубашир", 18

Яқинларингизга ҳам улашинг


Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Қиёмат куни бандага дунёда (ўтган) вақтларининг ҳар бир соати кунма-кун, соатма-соат кўндаланг қилинади. Аллоҳ таолони зикр қилмай ўтказган ҳар бир соатига ҳасрат-надоматлар чекади. Раббисини зикр қилмай ўтказган соат, кун ва тунлар ҳақида нима дейсиз?!"

Абу Нуайм, "Ҳилятул Авлиё", (8245-ҳадис).

Яқинларингизга ҳам улашинг


Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

مَن غشَّنا فليسَ منَّا

«Ким бизни алдаса, биздан эмас».

📚 Муслим (102), Абу Довуд (3452), Ибн Можа (2224), Аҳмад (7292) енгил фарқ билан, Термизий (1315) ҳадис лафзи уники.


Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ деди:

لَيْسَ فِي الْأَرْضٍ شَيْءٌ أَشَدُّ مِنْ تَرْكِ شَهْوَةٍ

«Ер юзида шаҳватни тарк қилишдан-да оғирроқ нарса йўқ».

📚 «Ҳилятул Авлиё» (8/98).


ИСЛОМНИНГ БАҒРИКЕНГЛИГИ.
Холид ибн Валид (р.а.) Абу Бакр (р.а.) халифалиги даврида Ироқдаги Ҳийра аҳли билан зиммийлар иши бўйича шартномалашаётганда уларнинг эътиборига қуйидаги шартномани ҳавола қилган эди: "улардан қайси бир кимса кексайиб ишлашга қийналиб қолса, ёхуд соғлигига путур етса ёки аввал бой бўлиб, сўнг қашшоқлашиб қолганлиги туфайли ўз диндошлари унга садақа берадиган даражага тушиб қолса албатта, мазкур кишиларнинг жизяси бекор қилинур ва то ислом диёрида истиқомат қилар экан, бундай кишиларнинг ўзлари ҳам, оила аҳли ҳам мусулмонларнинг молия уйларидан (бюджетдан) таъминланурлар.

📚Имом Абу Юсуфнинг "ал-Харож" китоби, 144-бет


БИРОДАРЧИЛИК.
Абдуллоҳ ибн Муборак газлама билан тижорат қилар ва "агар беш киши бўлмаганда тижорат билан шуғулланмас эдим", дерди. Улар: Суфён Саврий, Суфён ибн Уяйна, Фузайл ибн Иёз, Муҳаммад ибн Саммок ва Ибн Улайядир. У тижорат учун Хуросонга борарди. Ва ҳар қачон даромад кўрса, ундан бола-чақасининг озиқ-овқати ва ҳаж харажати учун етарлисини олиб қолиб, қолганига юқорида зикр қилинган бешта биродарига яхшилик қиларди.

📚"Табақотул-ҳанобила": 1-жилд, 100-бет


حتى تتبين صدقه من كذبه، وإذا خامرها تشيع لرأي أو نحلة قبلت ما يوافقها من الأخبار لأول وهلة، وكان ذلك الميل والتشيع غطاء على عين بصيرتها عن الانتقاد والتمحيص، فتقع في قبول الكذب ونقله."
- ابن خلدون

Агар кишининг нафси хабарларни қабул қилишда мўътадил ҳолатда бўлса, уларнинг текшириш ва аниқлашдан иборат ҳаққини адо этади. Пировардида, уларнинг ростини ёлғонидан ажратиб олади. Бордию нафс бирор дунёқараш ёхуд ақидага тарафкашлик қилишга мубтало бўлган бўлса, бошданоқ, ҳеч қандай текширишсиз ўзига тўғри келадиган хабарни қабул қилаверади. Ва мазкур майл ва тарафкашлик унинг қалб кўзи устига тортилган бир парда бўлиб, уни танқидий мулоҳаза юритиш ҳамда хабарларни текшириб, тагига етишдан тўсиб қўяди. Натижада у (ўзи билмаган ҳолда) ёлғонни қабул қиладиган ва уни ёядиган бўлиб қолади.

📚Ибн Ҳалдун "Муқаддима" китобидан


Ёш қиз айтади:

- Бир куни баралла жаранглатиб мусиқа тинглаётган эдим. Азон овози эшитилиб қолди. Мусиқани ўчириб тугашини кутдим. Муаззин азон айтаркан, унинг овози менга ғалатироқ туйулди. Азон ниҳоясига етди! Яна мусиқани эшитишда давом этдим.

Орадан йигирма дақиқа ўтиб, қаттиқ қичқириқ эшитилди. Кўча томон ошиқдим. Чиқсам, бошқа одамлар ҳам чиққан экан. Ҳамма ҳар ёққа сарсон югурарди. Осмонга боқишарди.

- Нима бўлди? Нима бўляпти?, деб сўраган сўроғимга ҳеч ким жавоб бермасди.

Отамнинг ёнига чопиб бордим...

- Нима бўляпти, дада? - деб сўрадим. Отам осмондан кўзини узмасдан жавоб берди:

- Ҳаммаси тамом, тавба эшиги ёпилди! Қуёш ғарбдан чиқди, қизим! - деди.

Бу сўзларни эшитиб бутун вужудим, барча аъзоларим тўхтаб қолгандек ҳис қилдим.

Бироз ўтиб одамлар ўзларини унутдилар. Ота-она, эр-хотин, бола-чақа бир-бирларини пайқамай қолдилар.

Ўша дам қулоғимга бир овоз чалинди.

«У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан. Ва онаси ва отасидан. Ва хотини ва бола-чақасидан. У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор» (Абаса сураси, 34-37 оятлар)

Онам мени қаттиқ яхши кўрарди. Унинг ёнига бордим. Аммо онам мени танимас, ўзи билан ўзи овора эди.

Қўрқиб, қаттиқ қичқириғим билан уйғондим.

Ҳа, бу туш эди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бу тушим эди! Энди, лекин кун келиб бу туш ҳақиқатга айланишини яхши биламан ва охиратим учун мусиқадан кўра Қуръон тинглашни, бекор ишлардан кўра Қуръон ўқишни ва намозларимни вақтида адо этишни лозим кўраман...

Вақтларимни бекорчи-фойдасиз мусиқага сарфлашимдан қутқарган Аллоҳга чексиз хамдлар булсин.

Показано 20 последних публикаций.

157

подписчиков
Статистика канала