Ахли Илмларнинг Хикматли Сузлари


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Бугунги ёшлар оғир тошларни кўтариб, 🏋‍♂ темирни қўлларида ўйнатяптилар.🤺 Лекин улар бомдод ☪ Азони пайтида устларидаги кўрпани кўтара ололмаяптилар”.🛌

#Paygambarimiz_ugitlari
#sahobai_kromlar
#hikmat
#hissiyot_olami
#hikoyat
#bugungi_kun

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#ҲАДИС

Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам агар одамларга имом бўлиб намоз ўқиб берсалар, кишилар очликдан намозда туриб йиқилиб тушишар эди. Ана шу йиқилганлар аҳли суффа эдилар. Ҳаттоки буни кўрган аъробийлар:
«Мана шу йиқилганлар жиннилардир», дейишар эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқигандан кейин, уларнинг ҳузурларига бориб: «Эй биродарлар, агар сизлар Аллоҳнинг ҳузурида ўзингиз учун тайёрлаб қўйилган нарсаларни билганингизда эди, бундан ҳам зиёда оч ва муҳтож қолишни яхши кўрган бўлар эдинглар»,
деб айтардилар.

Имом Термизий ривоятлари.

☪️ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Дунёдан зуҳд қилиш қалб ва баданга роҳат беради.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
--
Изоҳ:
Зуҳд - бирор нарсага майлни тарк этмоқ, дегани. Ҳақиқат аҳли истилоҳида унинг бир неча таърифи бор:
1. Дунёни ёмон кўриш ва ундан юз ўгириш.
2. Охират роҳати талабида дунё роҳатини тарк этиш.
3. Қўлингиз холи бўлган нарсалардан қалбингизни ҳам холи этиш, яъни ўзингизда йўқ нарсаларга муҳаббат қўймаслик, қизиқмаслик. ("Муъжамут-таърифот"дан).
Ўзингиздаги руҳий сиқилиш ва жисмоний толиқишларнинг сабабини яхшилаб мулоҳаза қилинг. Шунда Ҳасан Басрийнинг сўзлари ва суратдаги кишининг ҳолатини яхши англайсиз.


☪️ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Ота қизнинг ҳаётида такрорланмас кишидир. Унинг ўрнини бирор киши боса олмайди, на ака-ука ва на эр, ҳатто фарзанд ҳам.
Умрнинг совуқ тунларида ота омонлик соҳилидир.

Айман Ёғий

☪️ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#tasavvuf

Hamma ham ruhiy tarbiyadan dars bera olmaydi

☪️ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Баҳслашаётганда асабийлашаверманг. Ақл ва фикрлар бир-биридан фарқланади.

☪️ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


#ҲАДИС

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кечаларни кетма-кет оч ўтказардилар. Оилаларининг бирор егулиги бўлмас эди. Кўпинча ейдиган нонлари арпа унидан тайёрланган бўлар эди», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.


☪️ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#tasavvuf

Murshidlar iymoniy faoliyatni har asrda yangilab borishgan


☪️ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


#insofahli

«Yuz buyuk inson» kitobining muallifi Maykl Xart (tav. 1932) shunday yozadi: «Butun tarix mobaynida din va dunyoni barobar tutib, unda yuksak muvaffaqiyat qozona olgan yagona inson – Muhammaddir (alayhissalom)». U o‘z asarida tarixda o‘tgan yuz nafar buyuk shaxsni kiritib, ularning eng boshiga Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamni qo‘ygan. Maykl o‘zi masihiy dinida bo‘lgani holda, Muhammad alahissalomni Iyso alayhissalom va Isaak Nyutondan oldin qo‘ygan.

☪️ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


Отам раҳматли масжидга кетаётганларида, йўлда сотувчилар билан ҳазиллашар ва уларнинг арзон молларини қимматга сотиб олардилар. Бир марта мен эътироз билдиргандим: "Қўявер ўғлим, бу иззат ва қадр-қиммат ерга урилмаган садақа бўлади", дедилар.

Ҳишам Амудий

☪️ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Ким мусулмонларга қарши сўзлашда тилига эрк берса ва айбларини кавласa, ўлим чоғида Аллоҳ уни шаҳодат калимасини айтишдан тутиб қолади.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ, "Баҳруд-думуъ" китобидан

📚 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Нафсинг сени асир олса, фидя ўлароқ динингни истайди унутма!

📚 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


"Мен унинг муҳаббати билан ризқландим".

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳадича розияллоҳу анҳога муҳаббатларини ризқ дея ҳисобладилар ва бундан севиндилар. Хадичани севишларини яширмадилар ва асҳоблари олдида дил изҳори қилишдан уялмадилар.

Одамлар бугунда вафо хусусидага бу буюк дарсни олишга ва Муаллими аввал соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уни ўрганишга нақадар муҳтожлар!

Салмон Авда, "Хадичанинг уйида" китобидан

📚 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Машааллоҳ, табарокаллоҳ! Аллоҳ таоло зиёда қилсин. Бу ёш қорилар қозоғистонлик ака-сингил экан.

📚 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Ҳаёт икки қоронғулик ўртасидир. Она қорни ва қабр.
Энди шу ўрталик зулматли бўлса нима қиламиз?


📚 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#tasavvuf

Mujaddidlar asrlar davomida insonlarga nurni yetkazdilar

📚 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Илмни қадрлаган қадр топади, хорлаган хор бўлади. Илм сенга келмайди, сен илмга борасан.

© Имом Молик розияллоҳу анҳу

📚 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


#ҲАДИС

Абу Муҳаммад Фазола ибн Убайд Ансорийрозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам «Бир киши Исломга ҳидоят қилинган бўлса ҳамда эҳтиёжига етарли ризқ берилиб, у киши ўша ризққа қаноат этган бўлса, бунча ҳам яхши», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

📚 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


#insofahli

Uilyam Dyurant (1885-1981) o‘zining «Sivilizatsiyalar tarixi» kitobida shunday eʼtirof etadi: «Muhammad (alayhissalom) tarixda o‘tgan buyuklarning eng buyugidir».

📚 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


Муҳаббат бизнинг оғриқли асримизда кўздан ғойиб энг буюк ислом мадрасаларидандир. Чунки биз ҳозир фақат нафрат, адоват ва ҳатто мусулмонлар ўртасида қирғинбаротни кўряпмиз. Бу муаммонинг зоҳири мазҳабий бўлса, ботини сиёсийдир.

Пайғамбар алайҳис солату вассалом: "Сизлардан бирингиз ўзига яхши кўрган нарсасини биродарига яхши кўрмагунча мўмин бўлолмайди", деганлар.

Биз эса нима қиляпмиз? Биримиз иккинчимизнинг бўйнига уряпмизку!!

Биз бугун муҳаббат мадрасасига мансуб бўлишга, унинг парталарида таълим олишга қанчалар муҳтожмиз! Шояд шунда ҳаёт имтиҳонларидан муносиб ўта олсак, муваффақият қозонсак.

Муҳаббат барча муаммоларни кетказади, миллатларни кўтаради ва юксак марраларга элтади.

Доктор Салоҳиддин Аҳмад Кўфтару

📚 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать


ШУМ БОЛАДАН ДАРС

Украина урушида мазлум украин халқи томонида бўлсам-да, бир мулоҳазамни ёзмоқчиман. Украин ва умуман ғарб медиаси бу урушни ёритишда жуда катта муваффақиятга эришяпти.

Ҳатто улар миллиардлар сарфланган рус пропагандасидан ҳам устун кўриняпти. Ва бу ҳолат афкори оммани украин халқига ҳамдард бўлишини, кейин жанг майдонида ҳам руҳий кўтаринкилигини таъминлаяпти.

Шу маънода нега ғарбнинг Ироқ, Сурия ё Афғонистонда қилган қаттолликларини қораламайсиз, дейдиган кишиларнинг хатолари кўзга ташланади.

1. Улар тўғрисида ҳам вақтида бонг урганмиз.

2. У уруш ва зўравонликлар мусулмонларнинг ахборий ва медиа майдонида йўқликлари сабабли фожиа ўлароқ ўзининг бўй-басти билан кўринмаган.

Телефон ё ҳаваскор камераларда олинган тасвирлар медиаусталар томонидан фейк ёки эски видеолар дея инкор қилинган.

Ҳеч ким уларнинг бу даъволари пуч эканини исботлаб беролмаган. Аксинча, украин-рус урушида фактчекинг ишлари жуда яхши йўлга қўйилмоқди ва рақиб томон кураги ахборий майдонда ерга осон текизилмоқда.

Шу каби мулоҳазалар кўнгилдан ўтаётганда "Шум бола" фильмидаги бир эпизод кўз ўнгимга келади: Ўчоқ бошида ўйнашларни тутиб олган шум бола улардан ҳақ талаб қилади.

Рад жавобини олган бола қаттиқ бақираман, дея, мақсадига эришади ва қўшимча нарсалар ундиради. Бу қилиқ ахлоқий томондан маъқулланмаса-да, бир ҳақиқатни юзага чиқаради: ахборот майдонида қўли баланд келган доим ютади. Зеро Алишер Навоий: "Агар огоҳсен, шоҳсен" деб бежиз айтмаганлар.

Ахборий майдон соҳасида умуман мусулмонларга, хусусан ўзбекларга омад тилайман. Бу майдонни ташлаб қўйган эса аниқ мағлуб бўлишидан огоҳлантираман.

📚 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

➡️ Каналга уланиш🔗

Прокомментировать

Показано 20 последних публикаций.

152

подписчиков
Статистика канала