Энди “Ҳибакуша” йўқ!
2024 Йилги Нобел мукофоти Ядро қуролидан бошқа ҳеч қачон фойдаланмаслик кераклигини шахсий гувоҳлиги орқали тарғиб қилгани учун Япониялик Ниҳон Ҳиданкёга
топширилди.
1945 йилнинг августида Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташлаган иккита Америка атом бомбаси 120 000 га яқин одамни ҳаётдан маҳрум қилди. Шунингдек, кўплаб одамлар куйиш ва радиация жароҳатларидан кейин вафот этди. Тахминан 650 минг киши унинг салбий оқибатларидан тирик қолган бўлсада, ушбу тирик қолганлар япон тилида “Ҳибакуша” номи билан танилган.
Омон қолганларнинг тақдири узоқ вақт давомида яширилган ва эътибордан четда бўлган. 1956 йилда маҳаллий “Ҳибакуша” уюшмалари Тинч океанидаги ядровий қурол синовлари қурбонлари билан бирлашиб, А ва H бомбалари номидан келиб чиқиб япон тилида “Ниҳон Ҳиданкё” деб қисқартирилди ҳамда атом ва водород бомбаси қурбонлари ташкилотлари конфедерациясини туздилар. Бу оммавий ҳаракат тез орада Япониядаги энг йирик ва энг кенг тарқалган “Ҳибакуша” ташкилотига айланди.
“Ниҳон Ҳиданкё”нинг иккита асосий мақсади бор бўлиб, биринчиси, барча “Ҳибакуша”ларнинг, шу жумладан улардан Япониядан ташқарида яшайдиганларнинг ҳам ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир. Иккинчидан, “Ҳибакуша”ларнинг бошига тушган бундай фалокатдан бошқа ҳеч қачон бирор кимса талофат кўрмаслигига эришишдир.
Шахсий гувоҳлик орқали Ниҳон Ҳиданкё ядро қуролидан фойдаланишнинг инсоний ҳалокатли оқибатлари бўйича кенг қамровли таълим ишларини олиб борди. Шунинг учун ҳам уларнинг шиори "Энди ҳибакуша йўқ".