O’smat ota.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ТАФАККУР

Шайх Абулҳасан Харақоний деди:
- “Неъматларнинг энг яхшиси – ҳаракат қилиб эришилганидир. Дўстларнинг энг яхшиси – Аллоҳ таолони эслатганидир. Қалбларнинг энг нурлиси – ичида мол-дунё севгиси бўлмаганидир”.

Ассалому алайкум!
Барчага янги кун хайрли бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!  👇👇
          
O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy


ҲИКМАТ

Луқмони ҳакимдан сўрадилар:

“Сиз бундай гўзал хулқни қандай қўлга киритдингиз?”

Луқмони ҳаким айтди:

“Бадхулқларнинг қилган ишларини тескарисини қилдим ва хулқим гўзаллашди”.


Ибрат

« УМУМИЙ ОВҚАТ »

Расулуллоҳ с.а.в ҳамда у кишининг саҳобалари ва ҳамроҳлари туядан тушиб , юкларини туширишгандан сўнг , қўй сўйиб, овқат пиширишга қарор қилишди.
Саҳобалардан бири деди :
- Қўйни бўғизлаб , сўйишни менга қўйиб беринглар.
Саҳобалардан яна бири деди :
- Қўйни шилиш эса мендан .
- Қўйни гўштини пиширишни эса менга топширинглар - деди саҳобалардан учинчиси.
Тўртинчи саҳоба ҳам ўртадаги умумий овқатни тайёрлашнинг бир қисмини ўз зиммасига олди. Буларнинг орасида турган Расулуллоҳ с.а.в ҳам бу ишдан четда қолмадилар :
- Ўчоққа ўтин йиғиб келиш менинг зиммамда .
Саҳобалар бараварига эътироз билдиришди :
- Йўқ -йўқ, ё Расулуллоҳ! Сиз овора бўлманг, бемалол ўтираверинг .
Биз тўла фахр-ифтихор билан бу ишларнинг барчасини ўзимиз бажарамиз .
Муҳаммад алайҳиссалом дедилар :
- Биламан, сиз бу ишларни ўзингиз ҳам қилаверасиз . Аммо Худо ўз бандаларидан бирини ўз дўстлари орасида алоҳида бир вазиятда , бошқаларга кўра имтиёзларга эга бўлган бир ҳолатда туришини ёқтирмайди .
Пайғамбаримиз с.а.в шундай деб даштга томон кетдилар. Бир оздан сўнг керакли миқдорда ўтин териб келдилар.


”Ҳикоят ва ривоятлар олами”


Оқшомингиз хайрли бўлсин!

Дўстларингизга юборинг

👇👇👇

O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy




40 ривоятга шарҳ-китобидан

Улуғ бир зотдан шогирдларидан бири:
— Ҳазратим, менинг гуноҳим кўп, бу ҳолда қиёмат куни ҳолим не кечаркин? — деб сўради.
— Сен чўпон бўлсанг, қўйларинг орасида бир оқсоқ, мажруҳ қўй бўлса нима қилардинг? — сўрабди улуғ зот.
— Уни ташлаб қўймасдим, қолганларига қўшиб, олиб келардим, — дебди шогирд.
Шунда устози айтди:
— Ўғлим, сен вазифангни ихлос-ла бажар, Аллоҳ карамлидир. Бисмиллаҳ, биз-да қараб турмасмиз...

Жалолиддин Румий

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ!
Янги кун барчага хайрли бўлсин!

👇👇👇

O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Росулуллоҳга САВ, Саловоту саломлар бўлсин!

👇👇👇👇
O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy


Сен: «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларни гуноҳларингизни мағфират қилади», деб айтинг.

Оли Имрон 31-оят

Албатта, ҳамма нарсага бўлган муҳаббат вақтинча.
Фақат Аллоҳга бўлган муҳаббат бундан мустасно. Қанча кўп яхши кўрсанг, шунча севаверасан, шунча азиз бўлаверасан.

Қалбинг Аллоҳга муҳаббат билан тўлиб-тошса, одамларнинг қалби сенга муҳаббат билан тўлиб-тошади.

Роббим, қалбимизни муҳаббатинг билан бойитгин!

Ёлғиз Аллоҳга муҳаббат... қачонки Аллоҳга муҳаббати ихлосли экан...
Аллоҳ бошқа одамларни ҳам уни Аллоҳ учун яхши кўрадиган қилиб қўяди.

Аллоҳга чексиз ҳамду санолар ва чек чегарасиз муҳаббатимиз бўлсин..
Пайғамбаримиз с.а.в. га дуруду саловатларимиз бўлсинким,инсонлар орасидан сайланган ва бизга Аллоҳни танитганлари учун улкан муҳаббатимиз бўлсин.

Оқшомингиз хайрли ўтсин!


O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy




Инсонга қадр-қиймат берган бу унинг руҳидир, ташқи кўриниши ёки жинсияти эмас. Аллоҳ таоло:
-"Бизнинг назаргоҳимиз кўнгилдир, сув ва тупроқдан иборат бўлган сурат эмас!", дейди.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

Яна;
Ҳазрати Али бир гўзал сўз айтганлар:
«Кўнгил ўзига ўхшаган кўнгил тамонга оқади...»

Шундай инсон бўлгинки, «Аллоҳ сени ўзингга ўхшаганларга учратсин!» деб дуо қилишса, хотиржам кўнгил билан «Амиийн»!!! дея олгин..

Юрак тоза бўлса қонайди. Чунки, қозиқни билмайди. Пок кўнгил ёлғонни билмагани учун алданади. Кўнгил содда бўлса, иккиюзламаликни билмайди, ҳаммани ўзидай ўйлайди.

Бугун кўнгил кўтарганлардан,чин шогирдлардан Аллоҳ рози бўлсин..

Хайрли кун!
Жума айёму муборак бўлсин!

O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy






ДУО ҚИЛУВЧИГА САҚЛАБ ҚЎЙИЛАДИГАН АЖРУ САВОБ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар.
Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди.
«Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», дедилар.

Шарҳ: Дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар екан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади.

«Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.


Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!  👇👇
          
O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy


🔹#Кун ҳикмати

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин минг ганж ила..

Алишер Навоий

Байрамингиз муборак!
Устоз ва Мураббийлар!

Каналга уланиш👇👇

O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy




1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”

ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМГА МУНОСИБ ЗОТЛАР

Инсоннинг дунёга келиши ва яхши ҳаёт кечириши учун моддий жиҳатдан ота-онанинг ҳиссаси катта бўлади. Лекин маънавий томондан баркамол бўлиши учун устозларнинг ўрни алоҳида. Шу сабаб халқимизда устоз отангдек улуғ деган ҳикматли гап бекорга айтилмаган. Инсоннинг икки дунёда саодатли бўлиши учун ҳам устозларнинг хизмати беқиёс. Устозлар маънавият осмонида мусаффо зиё таратиб турган йўлчи юлдузлар. Улар туфайли инсонлар тўғри йўлни топади ва жаҳолат зулматларидан омонлик қирғоғига етишади.

Ҳар йили 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни юртимизда кенг нишонланади. Қадимдан диёримизда устозга бўлган чуқур ҳурмат сақланиб қолган. “Домла”, “Муаллим”, “Устоз” каби улуғ номлар билан уларни эҳтиром қилишган.

Дунёда касблар жуда кўп, ҳар бирининг ҳаётда ўз ўрни ва аҳамияти бор. Лекин улар орасида бир улуғ касб борки, бошқа барча касблар унинг негизида шаклланади ва тараққий этади. Бу ўқитувчилик касбидир...

O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy


#КУН_ОЯТИ

Ерда бир-бирига ёнма-ён, бўлак-бўлак (унумдор ва унумсиз) ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, (ҳаммаси) бир сув билан суғорилур. Биз уларнинг биридан бирининг таъмини тотлироқ қилиб қўюрмиз. Албатта, бунда ақли билан англайдиган қавм учун аломатлар бордир.

Раъд сураси 4-оят

Дўстларингизга ҳам улашинг:

O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум!
Барчага янги кун хайрли бўлсин!


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

#Ҳадис.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан:
Аллоҳ Расули саллаллоҳу алайҳи вассалом марҳамат этдилар:
"Мен лаънатловчи эмас, оламга раҳмат (таратувчи) бўлиб келдим".

(Муслим ривояти).

Изоҳ:

Аллоҳ таоло Расулини оламларга раҳмат этиб юборгани Қуръони Каримда марҳамат қилинади.
Шундай зот фалокат ва ҳалокатлар, қирғин, қатағон тилашлари, инсонларни лаънатлашлари, баддуо қилишлари; Исломда террорга изн беришлари мумкин деб ўйлаш оламларга раҳмат васфини инкор этиш бўлади.

Дуруди беадад ҳодийи динға,
Расули"раҳматан лилоламин"ға.

Сўфи Оллоҳёр (қ. с)

"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом) дарҳақиқат, Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат( яъни, Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик"

(Анбиё,107-оят)

Каналга уланиш ⤵️

O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy


Жаннат хазиналаридан бири

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар.
Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

“Ал-Азкор” китобидан.

Ассалому алайкум!
Барчамизга янги кун хайрли бўлсин!

O’smat ota.uz
Тошкент Вилояти Пискент Тумани ”O‘smat Ota.uz‘ диний, маърифий, расмий канали
https://t.me/Alouddin_Osmandiy

Показано 20 последних публикаций.

55

подписчиков
Статистика канала