АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Жиддий пост ва юморлар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


​​Программистни уйлантириб қўйишибди. Келин дангаса эмиш. Шунда программистни онаси:
-Ахир уйига совчиликка борганимизда, уйларни бир чиройлик супуриб сидирганини кўрувдик. Ўз қўллари билан овқат пишириб бизга олиб келиб берганди, нега энди уйда қилмаяпти экан,-деб куюнибди.
Шундда программист:
-Сизлар ДЕМО версиясини кўргансизлар!-дермиш 😃


Ярашув.

 (Мандан ўтган бўлсаям баъзида "сени кечирдим" деб гапирвораман. "Ман кечирим сўрамадим"-дейди. 😁 Сўрайвер деб ёзилган шеър бу. 😁)

Инсон борки адашадир,  беайб Худо
Ўзим бойу лекин кўнгил қургур гадо
"Узр",- дея салгина сен берсанг садо
Ким бўлибман битта сени  кечирмаган

Кечирганим  сенга  гулмас  гулчамбарлар
Жаннатларда хид таратган мушк анбарлар
Кечиримли бўлган хатто пайғамбарлар
Ким бўлибман битта сени  кечирмаган

Тураверсанг айтилган ҳар сўздан тониб
Узр деган ширин каломни  қизғониб
Бошинг эгсанг  манглайимда куйиб ёниб
Ким бўлибман битта сени  кечирмаган

Майда чуйда турмуш дарди булар бари
Қолиб кетсин унутилиб кўздан нари
Авлиёмас,  мен бир йигитман жайдари
Ким бўлибман битта сени кечирмаган.

Шунда сенга нур сочади  кўкда ҳилол
Ибодатга чорлагандай ҳазрат Билол
Ахир сенку менга Ҳақдан жуфти ҳалол
Ким бўлибман битта сени  кечирмаган.

Бахриддин.


#Румийдан.

Ҳазрати Мавлоно Румий бир кун уйига келиб, ўғлини ғамгин ҳолда кўрди ва бунинг сабабини сўради.
Ўғли эса:
- Ҳеч нарса... - деди.

Ҳазрати Мавлоно Румий ташқарига чиқди. Эшикда осилиб турган бир бўри териси бор эди. Терини олиб устига кийди ва худди бўрилардай осмонга қараб увиллай бошлади. Ўғли отасининг бу ҳолатини кўриб, кулди. Ҳазрати Мавлоно Румий:
- Эй ўғлим, кўрдингми? Дунёнинг дардлари, синовлари, машаққатлари ҳам мана шу кабидир. Бўри аслида қўрқитувчи бир ҳайвондир. Аммо сен у тери ортида отанг бўлганини билганинг, кўрганинг учун қўрқмадинг, балки кулдинг. Худди мана шундай дардларинг, синовларинг ва машаққатларинг ортида Буюк Роббинг Аллоҳ борлигини билгин, ишонгин ва Унга ишларингни таваккул айлагин - деди...
Интернетдан олинди.


#Ривоят ва афсоналар
Кампирнинг савоби

Қадим замонларда бир подшоҳ ўз шаҳрида масжид қурдирмоқчи бўлибди. У масжидни қуришда ҳеч ким на бирор моли ва на бирор бошқа нарса билан ёрдам бермаслигини қаттиқ тайинлабди. Чунки у масжидни бирор бир ёрдамсиз, фақат ўзининг молидан қурдирмоқчи экан...

Шундай қилиб масжид қурилиши ҳам бошланибди. Масжид қурилиши якунлангандан сўнг, подшох масжид тепасига нақшинкор ҳарфлар билан ўз исмини ёздириб қўйибди.

Ўша кечаси подшох бир туш кўрибди. Тушида самодан бир фаришта тушиб, масжидда ёзилган номни ўчириб ўрнига бир аёлни номини ёзиб қўйибди. Подшох ҳавотирга тушган ҳолда уйқудан уйғонибди ва аскарларини ўша масжидга - исми ёзилиб турибдими, йўқми билиб келиш учун юборибди. Улар қайтиб келишгач:

- Ҳа шохим, исмингиз ўзингиз ёздирганингиздек турибди, - дейишибди.

- Ҳа, бу шунчаки узуқ-юлуқ туш эканда, - деб қўя қолибди подшох...

Иккинчи кечада ҳам подшох айнан шу тушни кўрибди. Самодан бир фаришта тушиб, масжидда ёзилган подшохнинг номини ўчириб, бир аёлнинг исмини ёзиб қўйибди. Тонгда шох уйқудан уйғонгач, яна масжидга исми ёзилганми йўқми аниқ билиб келишларини таъкидлаб жўнатибди. Улар қайтиб келишгач, исми ҳали ҳам ёзилиб турганини айтишибди. Подшох ҳам таажубланибди, ҳам жахли чиқибди...

Учинчи кечада ҳам айнан шу туш такрорланибди. Подшох уйқудан уйғонгач, фаришта исмини ёзган аёлни исмини эслаб қолибди. Сўнг шу аёлни топиб келишни буюрибди.
Унинг олдига қари бир мункиллаб қолган аёлни олиб келишибди. Подшох ундан:

- Масжид қурилишида бирор ёрдам берганмидинг? - деб сўрабди.

Аёл:
- Мен қари, ёши катта бир аёл бўлсам. Бунинг устига сизнинг масжид қурилишига: "ҲЕЧ КИМ ЁРДАМ БЕРМАСИН!" деган буйруғингизни ҳам эшитган бўлсам. Қандай қилиб сизга итоат қилмаслигим мумкин? - дебди.

- Аллоҳнинг номи билан сўрайман, масжид қурилишига алоқадор қандай иш қилгандинг? - деб яна сўрабди подшох.

Аёл:
- Аллоҳга қасамки, бу масжид қурилишида ҳеч қандай иш қилмадим, фақатгина...

- Нима фақатгина??

- Қурилиш бўлаётган пайтда масжид ёнидан ўтаётган эдим. Қурилиш ашёлари ва ёғочларни ташийдиган эшакни қозиққа боғлаб қўйишганини кўрдим. Бечора қанча уринмасин ёнида турган челакдаги сувга етолмас, ташналикдан ҳолсизланиб борарди. Раҳмим келди, челакни унга яқинлаштириб қўйдим ва у сувдан қониб ичди. Қилган ишим шу холос, - деди аёл.

Подшох эса бошини силкитиб, хўрсинган ҳолда:
- Сен бу ишни ҲОЛИС АЛЛОҲ УЧУН қилгандинг, Аллоҳ бу амалингни қабул қилди. Мен эса бу ишни фалончининг масжиди дейишлари учун қилгандим, Аллоҳ бу ишимни қабул қилмади, - деди.

Шундан кейин подшох, масжид пештоқидаги ўз исмини ўчиртириб, кекса онахоннинг исмини ёзиб қўйишни буюрди.

СубҳанАллоҳ! Наздингизда кичик туюлган ҳар қандай "ЯХШИЛИК"ни ҳам ҳақир санаманг. Зеро, у сиз учун абадий САОДАТ ЭШИКЛАРИни очиши мумкин.
Интернетдан олинди.


​​Шаҳарда опасининг уйига бориб юриб қўшниси Анастасияни севиб қолган Тўхтапўлатнинг бошига тушган айрилиқ дардини қоғозга туширдим.

Бугун эшитдим, бугун ёздим. 😊

Анастасияга. ( Ҳаётий воқеа асосида ҳазил шеър)

Кўзимга кенг дунёлари тор
Ёшлар оқиб тушди шошқатор
Эй малласоч хушбичим дилдор
Ташлаб кетдинг Анастасия

Ишқ дуторга торни таққандай
Айтгил энди чидайман қандай
Бўлди мени илон чаққандай
Ташлаб кетдинг Анастасия

Ухлатмас ишқ талвасаси
Адодир мухаббат қиссаси
Яхши иш қилмадинг қисқаси
Ташлаб кетиб Анастасия

Бормагандик ҳеч сану манга
Энди айро икки гўшанга
Тегсанг керак бирор Иванга
Мени ташлаб Анастасия

Ўрис маълим топиб пул тўлаб
Репититор олгандим ёллаб
Ё қўйдими кимдир ёмонлаб
Ташлаб кетдинг Анастасия

Бошга кепга қўндирган эдим
Сўзлашни сал дўндирган эдим
Энамниям кўндирган эдим
Ташлаб кетдинг Анастасия

Дуо қилар эди ёш қари
Маҳалланинг оқсоқоллари
Рози эди уларнинг бари
Ташлаб кетдинг Анастасия

Майли буям тақдирдан тортиқ
Эгасини топар жуфт ёстиқ
Топармисан менданам ортиқ
Ташлаб кетдинг Анастасия

Кенг далада қолиб трактир
Шаҳардан олардим квартир
Современний яшардик ахир
Ташлаб кетдинг Анастасия

Дунёни билдим, бевафо
Севиб, севилмаганим хато
Ой прости, демадинг хатто
Ташлаб кетдинг Анастасия

Гўзаллик боғлиқмас миллатга
Севиб билдим, яна бир марта
Синов бўлди Тўхтапўлатга
Буд счастлив Анастасия!

Бахриддин Асрор 2023 йил, 28-декабр. Тошкент.


Хуррам султоннинг сири нимада бўлган?

Кимнингдир назарида маккор, кимнингдир наздида аёл қиёфасидаги шайтон сифатида таърифланган Хуррам султоннинг жорияликдан подшоҳнинг никоҳли аёли бўлгунга қадар босиб ўтган йўли кескин бурилиш нуқталари билан тўла эди. У ҳам рафиқа, ҳам суюкли ёр, ҳам она, ҳам давлат ишларида ўз обрўсига эга аёл бўлган. Болаликдан оиласидан айрилиб, қул бозорида сотилган, сўнгра султонга тақдим этилган Хуррам фақатгина тарихий шахс сифатида эмас, олий, жозибали ва ноодатий табиати билан ҳам эсга олинишга муносибдир.

Ёшлигида етарлича жозибали бўлган Хуррам ёшлик гўзаллигини йўқотса ҳам, қувноқ ва жонли руҳини, жозибасини ҳеч қачон йўқотмаган. У мақсадга эмас, жараёнга эътиборини жамлаган аёл эди. Ўзидан из қолдиришни яхши билган Хуррам натижага эмас, оқимга эътибор қаратиб, сезгисидан муносиб равишда фойдалана оларди. Қайсар характери билан подшоҳга таъсир ўтказиб, Усмонли саройида аёллар салтанатига асос солади.

Хуррам ҳеч қачон турмуш ўртоғидан узоқлашмаган, унга доим мотивация берган ва сафарда пайти Қонунийга ҳар куни хат ёзган. Бугунги кунда Тўпқопи саройининг архивида сақланаётган бу хатларда асли украин бўлган Хуррам(саройда қўйилган исм, асл исми Роксолана)нинг туркчада хато қилиб бўлса ҳам ўз муҳаббатини изҳор қилгани кўринади.

Қонуний Хуррамнинг мактубларидан ўзини бахтли ҳис қилар, хатда нафақат севги изҳори, Истанбулдаги сиёсий янгиликлардан бохабар бўлиб турарди. Хуррам у учун нафақат суюкли ёр, дўст ва заковат муаллими эди.

Ўз либосларига эътиборли бўлиб, ҳамиша ораста бўлиб юрувчи Хуррам эрининг нозик томонларини билиб олиб, ундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишни ҳам жуда яхши билган. Хуррам саройда яшаган йиллари ҳар куни янги билимлар олган ва ўзини ривожлантириб, султон билан фалсафа, шеър мавзуларида суҳбат қура оладиган ягона аёлга айланган. Она сифатида Қонунийдан кейин ўғилларини ўлдирмасликлари учун улар учун тахт жангини ҳам зимдан олиб боради. Рақиблари қадамларини кузатар, уларга маҳорат билан ҳужум қиларди. Хуррам тўсатдан номаълум хасталикдан 53 ёшида вафот этди, аммо унинг меҳнатлари меваси сифатида ўғли Селим тахтга ўтирди.

Кўплаб тарихчи олимлар Хуррамнинг султонга қай тарзда бунчалик кучли таъсир ўтказганини билолмай ҳайрон қоладилар. Аслида унинг сири, оддий бўлган:

🩷Ўз турмуш ўртоғини жудаям чуқур ўрганган, унинг эҳтиёжлари ва заиф жиҳатларини аниқлаган.

🩷Ҳар доим ўзини хотиржам ва сирли тутган, доим ўз билимлари устида ишлаган.

🩷Кучли аёл бўлишига қарамай, маъсумаликни сақлаган, турмуш ўртоғининг кучсиз томонларини танқид қилмай, бўшлиқ сифатида уларни тўлдирган.

Шунинг учун ҳам Хуррам султон Усмонлилар тарихидаги энг ақлли аёл сифатида тарихда қолган.

(Эсра Эзмежи маълумотлари асосида тайёрланди).

Фейсбукдан Г. Ходжаева саҳифасидан кўчирилди.


У қолганини эшитмади. Мияси карахт бўлиб гувиллаб кетди. Сўнг дарвозасини муштлаб:
-Ха, эси йўқ жинннилар-а!- дея ўкириб юборди.

Муаззам Иброҳимова


ЖИННИ…

Кўчани бошига кўтариб у кўринди.

-Қоч, жинни келяпти!

Тўс-тўпалон кўпди.

Гап сотгани тўпланган хотин-халаж, бола-бақра уйларига, уйи узоқроги дуч келган томонга қоча бошлади.
Фақат кўчадаги водопровод жўмрагидан челакларга сув тўлдираётган келинчак парвойи– фалак эди. Панароққа қочиб улгурган қўшнилар ҳар қанча имлашмасин, тушунмади.
Бу махаллага тушганига аттиги бир хафта бўлиб, хали бу ернинг одамларини яхши билмас, “жинни келяпти” деб қочишганида, ширин хаёллар оғушида эди…
Сувга тўлган челакларни кўтариши билан ёнида турган сал ғалатироқ нотаниш қарияга кўзи тушди. Уялиб қўлидагиларини ерга куйди. Елкасига ташланган оппоқ рўмолини бошига солиб:
-Ассалому алайкум!- деб, келинчакларга хос назокату- ибо билан салом берди.

Ия...Бу ким бўлди?
Жиннининг асаби бузилди. Мазза қилиб сўкинмоқчи бўлсаю , бу нозанин парво қилмаса. Бошқаларга ўхшаб, панага қочмаса. Шунақасиям бўларканда?!
Миясида саволлар ғужғон, аммо жавоб топишга ожиз қолди.
Кимдир сени одам қаторида кўрса, салом берса барибир бошқача бўларкан. Бундан таъсирланиб, кўзларига ёш тўлди ва эсидан чиқаёзган калималарни бир -бирига аранг улаб, жавоб қайтарди:
-Ва-алай-кум ас-салом... она қизим... кўп... яшанг! Раҳмат... бо-лам,отангизга раҳмат!
Бу сўзларни келинчак томон аланглай-аланглай, кўча бошигача такрорлаб кетди.

Маҳаллада бир пасда янги гап тарқалди:
- Анув жинни бор-ку, фалончининг келинига сўкинмади. Вей, бир оғиз уят гап ҳам айтмади. Хатто-ки, саломига алик олди!

-Рост , ўз кўзимиз билан кўрдик. Гранддан сув олятганди. Рўмолини бошига ташлаб, жиннига салом берди. Юраги хам отнинг калласидек экана...

Келинчакнинг донғи етти маҳаллага ёйилди. Хурмати ошди.

“Ширинсухангина экан, телбани ҳам эриттия” деб, мақташди.

...Жинни энди фақат шу кўчадан юрар, хеч кимга сўкинмас, баъзан ундан тобора хайиқмаётган чурвақаларга қўшилиб кечгача ўйнарди. Аслида эса келинчакни сувга чиқишини пойларди. У салом бергач, дуо аралаш алик олиб, сўнг қувончдан сакраб-сакраб қишлоқ четидаги кулбасига равона бўлишини ҳамма биларди.

Ақли заиф одамнинг дардига даво йўқ дейдилар. Аммо бу гап ғирт ёлғон экан. У тузала бошлади. Эгнидаги увадаларини ташлаб, сандиқда ётган охорли кийимларини кийди. Патак сочлари қиртишлатиб оппоқ соқолига шакл берилгач бип -бинойидек одамга айланди қолди. Уни авввал танимай қочишмади. Сўнг таниб ҳам қочмайдиган бўлишди... Жиннининг ҳам исми борлиги, қачондир ёлғиз боласи фожеали халок бўлган Обид ота экани қишлоқдошларнинг ёдига тушди.
Келинчакка тақлид қилиб, «Ассалому алайкум ота» деб салом бера бошлаганлар ҳам кўпайиб қолди.
Ота ўзига салом бера бошлаганларни ҳар куни бир бармоқ, бир бармоқ қўшиб, бармоқлари тугаб хисобдан адаша бошлаганидагина санамай қўйди.
Одам қаторида таклиф этила бошланган тўй-тўйчиқ, маракаларни ҳам саноғида адаша бошлади.
Худди аввалгидек етти маҳаллага азиз бўлди. Аммо барибир мўъжизаларни бошлаб берган келинчак яшайдиган кўчанинг қадри бўлакча эди. Ўша маҳалладан тўй, аза дараги чиқса ҳаммадан биринчи бўлиб бориб маросим бўлаётган дарвоза тагида қўл қовуштириб турарди.


Келинчак ўғилли бўлганида ҳам ҳаммадан кўп у қувонди. Кўз ёшлари оппоқ соқолига тўкилиб, дуо қилди;
-Илойим ризқи билан бергани рост бўлсин! Шу ховлида униб- ўсиб ўзидан кўпайсин. Онасидай ширин сўз бўлсин!

У энди бу хонадонга серқатнов бўлди. Инжиқ қайнонанинг ирганиб “хай-халашига” ҳам қарамай, чилласи чиқмаган гўдакни багрига босиб эркалатар, кажавачага рангли пуфаклар боғлаб икки кўчани айлантириб келарди. Сўраган-сўрамаган одамни тўхтатиб, водопровод олдидан бошланган мўъжизалардан ҳикоя қиларди.


Орадан ҳеч қанча ўтмай келинчак ҳам чақалоқ ҳам кўринмай қолишди.
У дарвоза олдида пойлар, чақирар, аммо зулфин тушмасди.
Бир ой шу тахлит ўтди. Ахийри чидамай қўшнилардан сўради.
-Келинни арзимаган майда-чуйда гаплар билан кетказиб юборишди ота, ўғлини эса яна уйлармиш…


​​#Онамдан_хотиралар

Синглим тўй қилди. Эркаклар оши тарқаб бирин-кетин аёллар келиб кетишарди. Тўйхона ташқарисида турсам бир бошига оқ ёпинчиқ ташлаган аёл имлаб чақирди. Бориб елкамни тутиб саломлашдим.
- Манзура опамнинг катта ўғилларисиз-а?
- Ҳа, шундай.
- Сизни кўргим келди, шунга сўрашгани чақирдим, иним. Сизни ўхшатишади кўпроқ, кўрсам кўргандай бўлай дедим, кўп тушимга кирадилар, рахматли. Намозларимда доим дуо қиламан.
- Рахмат Аллох рози бўлсин.
- Эшон ая илмли, жуда тадбирли оқила инсон эдилар, ҳаммамизга ибрат эдилар. Менга намозни ўргатганлар. Бир вақтлар қайнонам билан сал гапим келишмай қолди. Опам чиқиб, манга беринг бир икки кунга деб мени олиб чиқиб кеттилар. Икки кунда намозни ўргандим, сураларни вазифа қилиб бердилар. Ҳар гапирганимда шукр келтирадиган бўлдим. Қайнонам ҳам хурсанд бўлдилар. Қайнонамга "мени ҳурмат қилмайди дейсиз, буни ўзини Яратган Худони танимаса, қанақасига ҳурмат қилади, мана энди Эгасини таниди, ҳаммаси яхши бўлади"- деб юпантирдилар. Қайнонамга ҳам бир дафтарга кирилчада сураларни, дуоларни ёзиб бериб кетдилар. Қайнонам ҳам сабоқ олиб турди. Шунақа ажойиб онангиз боридилар (йиғлайди). Сизларни еру кўкка ишонмай яхши кўрардилар. Айниқса сиз Тошкентдан келадиган кун бўлса борган жойларида шошиб қолардилар, ҳаммага бугун келишингизни айтиб қувонардилар. "Бахриддин келса кетаверасизда, шошилманг"-десак, "уни билмайсизда, келганида уйда йўқ бўлсам боришим билан: "она меҳрига тўймасаканмизда"- деб ташлайди дея гапларингизни гапириб кулдирардилар...

Эслашдик. Йиғладик. Хайрлашдик.

Онам рахматли кўп келинларни ўқитганлар. Намозни ўргатганлар. Маҳаллада кўпчилик келин, қизларни ўқитардилар. Борганимда кимникигадир навбатдаги шунақа ўқишхонлик йиғилишга чиқсалар:" Ҳа, тренинг ўтганими?"-десам "ҳа манам прапесирман, дарс ўтаман"- деб кулиб қўярдилар. "Пулли курсми, соатига қанча оласиз, профессорларга шунчадан тўлайди"-дейман ҳазиллашиб, "жуда оз тўларкан, манга тўлайдиганини ҳисоби йўқ, шу ҳақ эвазига сизлар чиройли яшаяпсизлар, кам бўлмай, бизни ЭГАмиз жуда саҳий"-дердилар. Ҳа, Онамга берилган ажру савобни соясида бахтли ва фаровон эдик. Ҳозир ҳам шу "ҳақ"нинг ҳисобидан айрилиқда ҳам бахтиёрмиз, Ўзига шукр!

"Рўзғор, турмуш дунёнинг вақтинчалик тадбири, Худони таниса ҳаммаси саодатга ҳам етади, турмушиям чиройли бўлади"-дердилар.

Сурат уйга ота-онамни кўргани борган кунларимдан хотира.


​​#Эшитганларимдан.(Бўлган воқеа)

Бир одамни хотини бойликка ружу қўйган бўлиб, эрига топиш тутишини писанда қилиб, кўп озор бераркан. Унга хатто болалари ҳам озор бераркан. Эри ювош, мўмин киши бўлиб, аёлига индамай истиғфор айтиб юраверар экан. Охир оқибат аёли уни оёғини учида кўрмай, болаларниям отага бемеҳр қилибди. Отанинг жон-жонидан ўтиб, бир сумка кийимларини олиб, уйдан бош олиб чиқиб кетибди. Бир омборхонада 2-3 йил яшаган, қоровуллик қилган. Кейин бир солиҳа аёлга уйланиб, уникида яшаган.
Ўшанда чиқиб кетишида хотини "ўлигинг ҳам келмасин бу ерга, кўрамиз сени ким кўмаркин" дебди. Эри бутун жисми титраб, "мени бутун дунё мусулмонлари кўмади иншаоллох, жанозамни шайхлар ўқийди"-деган.
Орадан 7-8 йили ўтиб ўша у уйланган аёлнинг ўғли уни онаси билан умрага жўнатибди. Маккада умра амалларини бажариб, учинчи куни каъбани зиёрат қилаётганида бирдан юраги ушлаб, вафот этибди.
Айтганидай жанозасида дунёнинг миллионлаб мусулмонлари бўлган, мусулмон оламининг биринчи рақамли имоми жанозасини ўқиган экан.


#Онамдан_хотиралар

Онам айтгандилар: "Агар ўзингдан тарбияси гўзал инсонни учратсанг, билгин-ки у инсон динда ҳам сендан баланд".


#over лар...

Мактабда ўқийди. Билими етарлимас. Қўшимча репетиторга берамиз.
Бетоб бўлиб, қон топширамиз. У анализ етмайди, бир бало "мед" га бориб анализ, Мрт деган расм опкелишимиз керак.
Касалхонада даволаниб чиқиб, кейин хусусийга ҳам ётмасак бўлмайди.
Машина оламиз. Салонга магнитофон олишимиз керак, балони ҳам бўлмайди, бошқа қўямиз.
Свет ўчяпти, ток етмайди. Қуёш батареяси қўйишимиз керак томга.
Кўчани асфальти бўйича маҳаллага ариза қилганмиз. Блогерни опкелиб аризани интернетгаям чиқариш керак.
Газ трубада келган, етмайди, мотор қўйишимиз керак.
Футболда ўйинчиларимиз ўйнаб турибди, лекин албатта четдан бирорта ўйинчини қўшишимиз керак...

... ва ҳоказо.

Лекин негадир аксариятимиз 5 маҳал фарзу суннат, вожибни бажарамизу, нафлни шартмас, ўқимаса гуноҳ бўлмайди деймиз...


😂😂😂


​​#Одоб_таълими. (Бўлган воқеа)

Ўн икки ёшлик қизалоқ онкологик касаллика чалиниб, умрининг охирги кунларини ўтар экан. Химия муолажалари ҳам тўхтатилган, 2-3 ой умри қолган. Ҳамма тақдирга тан берса-да қизалоққа билинтиришмас, ота-онаси йиғласа ҳам кўрсатмай йиғлашаркан.
Қизча телеграммдаги синфдошларининг группасида ёзишиб, видеосмс лар жўнатар, ҳамма синфдошлари унга соғлик тилаб, кўнглини кўтарар экан.
Бир куни синфдошлари телеграмм группада уни кўргани боришини айтишибди. Қизча хурсанд бўлган бўлсада, химия муолажалари сабаб сочи олингани учун уларни олдида ўзини ноъқулай тутишини ўйлаб сиқила бошлабди. Шунда отаси синф раҳбарига телефон қилиб, мабодо синфдошлари келса, болаларга қизини сочига эътибор бермасликни, соч тўғрисида сўрамасликни илтимос қилибди.
Тушлик пайти қизнинг синфдошлари ҳаммаси синф раҳбар бошчилигида қизалоқни кўргани келишибди.

Йиғлаб юбормай ўқинг! Отаси эшикни очиб, не кўз билан кўрсинки, синф рахбаридан тортиб, ҳамма болаларнинг сочи олинган ва қизалоқ билан бир ҳил бўлиб олишган экан. Анчадан бери кулмаётган қиз ўртоқларини кўриб хурсанд бўлиб кулворибди, унга отаси ҳам қўшилиб кулибди.

P. S. Тарбияни ахлоқни ва одобни шунақа ўқитиш керак. Алоҳида маънавият соати ва тадбирлар ҳам шарт эмас.


#Онамдан_хотиралар.

Кеча таксига миндим. Йўлда таксичини онасини телефон қилди, кўтармади, рулдалиги боис.
- Машинани тўхтатинг-да, гаплашинг, қанча бўлса кутаман,-дедим шошилиб турган бўлсам ҳам. Йигит машинани четга олиб, машинадан тушиб, онаси билан гаплашди. Кейин яна давом эттик. Йўл-йўлакай онамни эслаб кетдим...
Онам билан ҳар куни камида ярим соат гаплашардим. Бомдоддан кейин ва кечқурун шомдан кейин. Иш вақтимда камдан-кам қилардилар, қилсаларам мажлисда бўлмасам гаплашардим. Мажлисда бўлсам, дарров смс ёзардим, "сиз туққан абонент мажлисда, чиқиб албатта терворади"-деб.
Онам рахматли завқ билан гаплашардилар. Уларни гапиртириш учун савол бераверардим. Мен ҳам ўзимдаги янгиликларни айтиб берардим. Манга бирор иш айтсалар ҳам, қўлимдан келмаса ҳам, қўлимдан келмайди демасидим. Ўғлим Тошканда ҳамма иш қўлидан келади деб соддаларча ишонишларига кулиб қўярдим ичимда. Лекин қаловини, одамини топиб битиришга ҳаракат қилардим. Асосан бунақа ижтимоий мажбуриятлар қишлоқдаги кимнингдир иши бўйича бўларди. Бутун қишлоқ, қариндошлардаги янгиликларни эринмай завққа тўлиб айтиб берардилар. " Тоғанга тилпон қилиб қўй, мазаси йўқ, ётибдийкан", "Қўшнини катта невараси ўқишга кирибди, қуллу бўсин дебқўй, сан ўқишга кирганингда роса қувонган",-деб мвжбуриятларимни ҳам эслатиб, оқибатга элчи эдилар. Ёки ўзлари бирор кишидан хабар олишга борсалар, ўша ердан телефон қилиб манга улаб гаплаштирардилар. Охирги борганлари аммамни туғилган кунлари муносабати билан ифторлик бўлди. Оғиз очардан аввал қўнғироқ қилдилар, кўпчилик билан гаплашдим, аммамни табрикладим. Борган жойларида мениям даражамни кўтариб қўярдилар. Телефонни териб "борсангиз телефон қилинг, бир гаплашай деганиди"-деб.
Бетоб бўлсам минг яширмай "ҳа шаштинг паст, мазанг йўққа ўхшайсан"-деб билиб олардилар.
Бир гал иккаламизнинг карантин пайтидаги суҳбатимизни ёзиб олдим. Яхшиям ёзиб олибман, ҳар соғинганда эшитиб ўтираман меҳр тўла овозларини. Расмлар, видеолар кўп, лекин ман билан суҳбат шу аудиода.
Ҳозир дадам билан ҳар куни гаплашамиз, меҳр билиниб туради, лекин барибир онамнинг овозларини соғинчи, хумори босилмайди.
Онаси борлар, Онаси ўзидан айро ва узоқда яшайдиганлар! Телефон қилсалар албатта кўтаринг, гаплашинг! Ўша вақти гаплашолмасангиз ҳар куни хотиржам гаплашадиган вақт топинг. Ўн-ўн беш минут вақт топинг, шундоғам телефонда вақтингиз ўтаётган замонда. Ўшанинг савоби куни бўйи бекорчи ўтган вақтингиз бўлсаям ювиб ташлайди. Охирида дуо сўранг. Ўша кунги таксист ҳам мусофир экан, телефон қилишга тушаётганда онангиздан суҳбат охирида дуо сўранг дегандим. " Дуо сўрасам, онам хавотир олдилар, ҳа тинчликми болам деб"-дейди. Олдин ҳеч шунақа демаган экан. Энди одатланинг текин дуога дедим.
Онангиз ҳаёт бўлсалар умрлари узоқ бўлсин! Ўтган онажонларнинг охиратлари обод бўлсин!


​​Дахадайип.

Дахадайип мардикор эди. Уни Оренбургдан вокзалдан топишган, рахми келиб опкелишганиди. Бомж бўлиб юрган экан. Чайир, ишни зўр қиларди. Қишин ёзин полоскали костюмини ва иванча кепкасини кийиб юрарди. Костюмни ечиб қўй деса кўнмасди, ялонғоч ўтиргандай бўламан дерди. Прима сигарет чекарди. Кўп китоб ўқирди. Ленинни мақтарди.
Нозим ака (исми шартли ўзгартирилган) икки гектар жойда картошка ва пиёзида ишлатарди уни. Улфатлар далада ариқ устидаги сўрида тез-тез йиғилишарди. Пиво, ароқ ичволиб Дахадайипни масхара қилишарди. Тинмай иш буюришарди, сўкишарди. У индамасиди. "Сизларга ёмонлик қилмаяпман-ку" деб қўярди, секингина. Прима папиросини лабига қистириб туман қилиб чекиб ўтираверарди.

Лекин жон-жонидан ўтгани билиниб турарди.
Бир куни бир хизматдошим бор, шуни кўриб келаман деб кетиб, икки кунда келди. Айни ҳосил пишган кунлари эди. Хавотир олишди, ишни ким қилади, ким ҳосилни қўриқлайди деб. Қайтиб келди.

Орадан уч кун ўтиб Дахадайип яна йўқолиб қолди. Қизиғи хирмонга уйиб йиғилган картошка пиёз ҳам йўқолди. Дахадайип хизматдошимни кўриб келаман деб, Марғилон томонлардан пиёз ва картошкага кўтарасига мижоз гаплашиб келганакан. Кейин пиёзу картошкани кечаси сотиб жуфтакни ростлабди. Шу бўйи уни топишолмади. Одессадаги қариндошлариникигача боришди, йўқ.

Кейин Нозим ака ҳам "Родопи" дан "Прима"га ўтди. Баъзан катта сув бошида туман қилиб чекиб ўтирарди.


​​Бир масалада бир кишининг хатосини юзига айтганман бир вақтлар (кейинчалик мени гапим тўғри чиққан). Ўшанда ман кетганимдан кейин стаканда колани симириб: "Ит ҳурар карвон ўтар" деган экан ортимдан.
"Олдин карвон бўлсин, кейин индамайман, ҳозирча оддий туя у"- деганидим. Ҳозирам юки йўқ туя, мақол айтиб юрибди.


​​Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.


​​#Қиммат_фото

Тўйга бордим. Тўйхонада расмчи юрганакан. Даврада ўтириб расмга тушдик. Телефонимга ташлаб беришини айтдим. 20 минг сўм деди. Пулини бердим, телефонимга ташлаб берди. Қимматлигини айтиб, инсофинг борми дедим.

Йўлда қайтяпсам трассада расмга олишибди. Сўрамасам ҳам телефонимга ташлаб беришибди. 330 минг сўм тўлашим керак энди.

Тўйхонадаги расм арзонакан. )))


Донолардан бири шундай деган экан: “Тўрт нарса сени алдаб қўймасин: Подшоҳларнинг иззат-икроми;
Душманнинг кулгиси;
Аёлларнинг хушомади;
Қишнинг иссиқлиги.

Показано 20 последних публикаций.