Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида баёнот берди
Унда қайд этилганидек, Рамазон ҳайити кунлари эпидемик ҳолат мавжудлиги ва одамларнинг ҳаётига хавф сақланиб қолиши сабабли жума ва бошқа намозлар каби Ийд намозини ҳам жамоат бўлиб ўқишнинг
иложи бўлмайди.
Юқоридаги баён этилганлардан келиб чиқиб, шариат инсонга зарар етиш эҳтимоли кучайган пайтда ибодатларни енгил тарзда бажаришга рухсат беради ёки бутунлай зиммадан соқит қилади. Ийд намози вожиб амал бўлгани боис, бугун
ҳозиргидай узрли ҳолатларда ҳайит намози адо этиш соқит бўлади.