Султонова


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


📲 Барно Султонованинг Телеграм каналига хуш келибсиз!
📜 Озодлик қўрқувнинг юзига тик қарай олишдир.
📩 @BarnoSultanova

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Танганинг иккинчи томони ёхуд Сирдарёда бир кун

Бугун Сирдарёдаги талафотга барча бирдек жон куйдирмоқда. Буни кўраяпмиз, кузатаяпмиз. Қурилиш, тозалаш, эвакуация қилиш ишлари ўша куниёқ бошланган.

«Ҳеч ким ёрдам бергани йўқ»
Сал нарироқда ғарибгина кийинган ҳомиладор келинчак ва онахонга кўзим тушди. Улар анчадан бери деворга суянганича гаплашиб тургани учунми, эътиборимни тортди. Уларга яқинлашиб саволга тутдим.

БАТАФСИЛ👇

🌐 https://telegra.ph/cr-05-06

Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEJtlCwYV3iXyWOtQ


Репост из: Xabar.uz | Расмий хабарлар
Шуҳрат Абдураҳмонов айтган нохуш статистика изидан: беморни ким даволайди?

👉https://xabar.uz/52ue

Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w


"Мен 22 ёшдаман, менда COVID-19 вируси аниқланди.

БАТАФСИЛ:
👉 https://telegra.ph/cr-03-20-2

Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEJtlCwYV3iXyWOtQ




#Келингбирлашамиз Хитой бу касални енгди биласизларми, нима учун? Улар бирлашди. Гигиенага қаттиқ риоя қилди. Коронавирус учун қўшимча қурилган шифохона қурган қурувчилар ойлик олишмади. Одамлар коронавирус касаллигига қарши курашиш фондига, шифокорлар фондига маблағ ўтказишди, ҳокимиятлар ва ароқ заводи раҳбарлари одамлар эшик тутқичлари ва лифт тугмаларини спирт билан артиб кейин ушлашлари учун бир литрлик спиртларни уйларга текинга тарқатишди, ЖЭКка ўхшаш идоралар (бизда маҳалла) антисептик воситалар ва спиртларни тарқатишди, текинга эшик олдиларига ва лифтлар олдига ҳўл салфеткалар қўйиб қўйишди, ниқобсиз юрган одамни кўнгиллилар тутиб беришди ва жазога тортишди, карантиндаги оилалар уйи олдида 14 кунлаб полиция қоровуллик қилди, кўчаларда машиналар хлорга ўхшаш суюқликни тинимсиз машиналарда сепишди, қисқаси улар БИРЛАШИШДИ. Ҳозир водийга текинга талабаларни бир ҳайдовчи олиб кетибди. Қизим 10 та ниқоб тикди ҳозирча, докадан, текин тарқатмоқчимиз, Турцияда профилактика учун имбир текин тарқатилмоқда, келинг майли нима топсак профилактика учун одамларга тарқатайлик, БИРЛАШАЙЛИК. Бир киши ниқоб тақмай ёки тартиб қоидага бефарқлик қилиб касал бўлса қанча одамга юқтиради ва ниқоб тақса, олдини олса қанча одамни сақлаб қолади. Сақлаб қолувчи ҳам тарқатувчи ҳам СИЗ ёки МЕН бўлишимиз мумкин.📲 Барно Султонованинг Телеграм каналига хуш келибсиз:
📩 @https://t.me/Barno_Sultonova


Одамларимизнинг аҳволини қаранг. Эрталаб Алайскини бозорини атайлаб айланиб чиқдим.
"Хафа бўлманглар ўртоқлар исириқ 20 минг! бўлди", "Жиззахда уйда роса кўп эдида. Бир мошинча борийди" "10 мингга сотсангам зўр пул ишлаб олардинг", қўшни дўконда: "бир пачка ниқоб олдим, 3, 500"мингдан, бошқаларгаям сотамиз, 4,500 мингдан. Унда яна 3-4 пачка олиб кириб қўяй, минг сўмдан қолса биттасидан ҳарна. Қўшни дўконда бир сотувчи: "анув бир ифлос аёл ҳожатхонага кириб кир совунга қўлини ювиб чиқиб кетаяпти, жа ёқиб тушибди" иккинчи сотувчи аёл: "туалетни минг сўм қилиб қўямиз, кир совун пулку ҳозир", Яна бир дўконда "Бойлар "зева" деган суюқ совунни, салфеткани, ҳожатқоғозини олишаяпти, оддий одамлар фарқига бораётгани йўқ, дуч келганини олишаяпти". Яна бир дўконда:"дастрўмолча қанча" "аёлларники беш минг, эркакларники 8 минг, 10 минг сўм."
Ўлиб кетларинг очофатлар, пасткаш-тубанлар. Тепадаги раҳбарлардан, давлатдан, ҳукуматдан нолийсан, сенларга шунақа давлат керак ўзи.Шу аммамга шу поччамда. Фақат сенга ўхшаганларнинг касрига ҳалол, виждонли одамларнинг қолиши ёмон...😔😔😔📲 Барно Султонованинг Телеграм каналига хуш келибсиз:
📩 @https://t.me/Barno_Sultonova


Ишонмасакда ишонгимиз келади
Аёл ожиза, аёл ва куч! Аёллар ҳокимиятда бўлиши керакми? Бу баҳс-мунозараларнинг абадий мавзуси. Юртимизда аёл ҳокимлар сони 6 нафарга етди. Уларнинг барчаси шу пайтгача ҳокимиятда, давлат идораларида у ёки бу вазифани бажаришган эди. Ўзбекистондаги бу ислоҳот умид қиламизки бошқа ислоҳотлар каби номига эмас. Гарчи тайинланаётган раҳбарлар шу тизимга ўрганган ва “тепадан пастга” ташаббуси гуллаб яшнаётган бир пайтда ҳақиқий ўзгариш олиб келишига ишонмасакда ИШОНГИМИЗ келади. Хўш, аёл ҳокимларни тайинлашдан мақсад гендер тенглигими ёки сўконғич ҳокимларнинг сафини озайтиришми ёки тоза ҳаво олиб киришми. Нима бўлганда ҳам яхшиликка бўлсин. Бундай тажрибалар аллақачон бошқа мамлакатларда қўлланган. Фарқи хорижда аёллар ҳокимиятга талашиб, тортишиб, курашиб, халқ томонидан катта овоз тўплагач эришган. Сиёсат майдонида ўз “овози”га эга бўлган. Россиялик Галина Ширшина Петрозавдскка ҳоким бўлгач жуда кўп ўзгаришлар қилган. У ўзини европалик сиёсатчи каби тутади. У аввало раҳбарлар учун инагурацияни ва “олтин парашют”ларни бекор қилади, яъни турли зиёфатлардан бош тортди. Интернетда тинимсиз қилинаётган ишлар ҳақида ҳисобот бериб боради. Одамлар билан яқин бўлишга, қўшниларидан ҳол аҳвол сўрашни биринчи қиладиган иши деб билди. Велосипедлар учун йўлаклар қурилишини, Wi-Fi текин бўлишини орзу қилди ва эришади, тадбирбозликка чек қўйди яъни давлат бюджетини беҳуда кетказмасликни йўлга қўйди. Дам олиш масканларини кўпайтиришни қўллаб-қувватлади.
Яна битта Якутия мэри Сардана Асксентева, аввало раҳбарларнинг қиммат уловларини сотиб юборди. Бюджетдан маблағ ажратилиб ишхоналарда ўтказиладиган корпоратив байрамларга чек қўйди. Бу маблағларни болалар ва қариялар уйига, ногиронларнин муаммоларини бартараф этишга сарфлашни маъқул кўрди. Ижтимоий тармоқларда қорнинг устига ётқизалётган видеони кўриб қолиб пудратчилар билан шартномани дарҳол бекор қилди. Айтганча унинг ижтимоий тармоқларда 110 мингдан ортиқ “подписчиг”и бўлган. Яна у бир моделернинг иштирокини бекор қилади. Ушбу моделернинг ташрифи учун ундан олдинги ҳоким яхшигина маблағ ажратган эди. Бироқ, Сардана Авксентева, бу маблағ шаҳар мактаблари учун, ҳаво тозалаш мосламаларини сотиб олишга сарфланишини маъқул кўрган. Кейин Якутскнинг нархи 1,5 миллион рублга тенг бўлган машҳур "Cорсаир" балетини намойиш этишдан бош тортди. Тежалган пуллар маҳаллий кутубхоналар, болалар бадиий мактаблари ва халқ ижодиёти марказларини қўллаб-қувватлашга сарфланди. Умуман олганда, бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Аммо бизнинг тайинланаётган аёл ҳокимларимиз қатъиятлими, битта шаҳарда ёки туманда тартибни ўзгартиришни чин дилдан хоҳлашадими, буни энди вақт кўрсатади. Лоақал ҳозирча энди ижтимоий тармоқларда сўконғич ҳокимларнинг суратлари, ҳақоратлари трендга чиқмайди деб умид қилиб қоламиз.


​​Жамоатчилик жойда ўйнаган “Ван Дам”нинг рақси мен кўп гувоҳи бўладиган баъзи ҳолатлардан анча пеш. Нега жазолашди тушунмадим🤔
Менам жамоатчилик жойида кўп нарсалар қилгим келади.
Масалан қопқора, неча миллион сўмга олинган бир хил номерли машинада қора очки таққан “қиммат” йигит шундоқ машина ойнасидан қўлидаги колани идишини намойишкорона йўлга отиб юборди. Мен шу заҳоти тўхтаб унинг машинасининг баллонларини мих билан тешиб, яна камига чизиб-чизиб ташлагим келади.
Жамоат жойда автобусда кетаяпмиз, олдимда ўтирган болакай онасидан савол сўраяпти. Она эса телефонга термулиб ўғлини жеркиб ташлаяпти, шундоқ боланинг қўлидан ушлаб ўғирлаб қочиб кетгим келади. Кейин таксида онаси ҳаллослаб мени қувса, мазза қиворардим.
Жамоат жойда бир аёл қайнонаю қайнотасини, эрини ҳаммага эшиттириб ғийбат қилаяпти, уйининг сирини кўчага бегоналаргача билдираяпти, шартта қўлидан телефонни олиб кўчага, иложи бўлса ариққа отворгим келади.
Жамоат жойда туппа-тузук олифта йигит оёғини остига туфлаб кетди, шундоқ тўхтаб бир сиқим тупроқни, лойними, тошними, кесакними олиб ётқизиб оғзига шуваб ташлагим келади.
Жамоат жойда олифта бўяниб олган маданиятли мадам нонларни узун тирноқлари бўянган қўли билан ушлаяпти, қўлларига пашша ўлдиргич билан уриииб, урииииб ташлагим келади.
Жамоат жойда машиналар тирбандлигида машина ҳайдаётган хўжайиним асабийлашиб сўкинган ёки бақириб чақирган (шахси номаълум) пайтида шартта скочни олиб оғзини скочлаб ташагим келади...
Лекин мен ундай қилолмайман. Мўмингина, қобилгина бўлиб юришга мажбурман...😏
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/Barno_Sultonova


Норвегияда ўқитувчилик қилаётган Нигина Жўраева билан мухбиримизнинг қилган суҳбатида аён бўлишича у ердаги ўқитувчининг бир ойлигига ТЕСЛА! машинаси олса бўларкан. Бизнинг ўқитувчилар ойлигини тўрт йил емай, ичмай бир сўмига тегинмай йиғса мундоқроқ машина олиши мумкин. Норвегияда ё ойликлар шу қадар катта ёки машина шу қадар арзон. Мен ўқитувчилик касбига ҳеч қачон қизиқмаганман, машина ҳайдашга ҳам қизиқмайман, билмайман нега??? Лекин Норвегияга ўхшаган мамлакатга кўчиб эмас қочиб кетгим келаяпти.. каналга уланишhttps://t.me/Barno_Sultonova


Мадина Мухторованинг оилавий "саргузаштлари" билан боғлиқ охирги видеони кўрдим. Аммо на самимийлик, на ростлик бор бу видеода. Боланинг аҳволини кўриб қанчадан қанча юртдошларимиз унга раҳми келди, тунни тонгга улади. Охирги видеосида ҳеч нарса бўлмаганидек болакай "мазза қилиб яшашга" қўйишларингизни сўради. Кулгинг қистайди. Мана шунча томошани кўрсатиб, одамларни беҳаловат қилиб, қанча одамни безовта қилиб яна қандай қилиб мазза қилиб яшаш мумкин. Агар бола ростдан ҳам калтакланган, ростдан ҳам ертўлада сақланган бўлса буни экспертиза аниқлагандир. Демак, уни қийноққа солганлар жазоланишини талаб қилишга ҳаққимиз бор. Агар бола охирги видеосида гапирганидек артист бўлиш учун омма олдида шундай томоша кўрсатган бўлса, демак уни психиатрга кўрсатиш керак. Буни ҳам талаб қиламиз. Биз бу саҳналашатирилган, росту ёлғон аралашиб кетган томоша орқали жуда кўп фожеаларни англаб етдик. Қаровсиз қолган болалар, масъулиятсиз оналар, масъулиятсиз оталар ва уларнинг жамиятга келтираётган мана шундай зарарли томонлари. Ва яна бир нарсани бир болага етти қўшни ёки етти маҳалла ота-она деган минг йиллик қадриятлар бугун ўз қийматини йўқотганининг ҳам гувоҳи бўлдик. На бирорта маҳалла фаоли чиқиб воқеага ойдинлик киритмади. Демак маҳалла ҳеч қайси оиланинг яшаш шароитидан, туриш турмушидан хабардор эмас. Дунёда энг ёмон нарса айб қилган бетнинг қизармаслиги бўлса керак. Мени доим шу нарса ўйлантиради. Уч кунлаб омма эътиборида, халқ диққат марказида бўлиб турибам яна қайта қайта видео олишга, рол ўйнашга, одамлар кўзига тик қарашга кучни қаердан олиш мумкин. Одамларнинг ҳис-туйғуларининг сизларга бир чақалик аҳамияти йўқми? Мадина опа "мазза қилиб яшашга қўйингсизлар, бизнинг оилавий ҳаётимизга аралашмангсизлар", дебсизлар. Мана шунча ЮК билан бундан буёғига қандай қилиб МАЗЗЗЗА қилиб яшамоқчисизлар. Яна айтмоқчи бўлганим фарзандларингизга тарбия беришга жуда кечиккан онасиз. Бири укасини ўласи қилиб калтаклайди. Агар ака калтакламаган бўлсаю кичик ўғлингиз артистлик қилиш учун шу томошани кўрсатган бўлса буям кичик ўғлингизнинг қаровсиз қолгани, эътибор талаблигидан далолат. Агар кичик ўғлингиз ростдан ҳам калтакланган бўлсаю сизларнинг босимларингиз туфайли ёлғон гапираётган бўлса уни ёлғонга ўргатаётган экансиз, демак буям фожеа. Эртага бундан ҳам катта-катта томошалар кўрсатмаслигига ва уни ёлғонлари билан бекитмаслигига ким кафолат беради. Яна ўша савол: Ҳамма бир-бирини алдайдиган бу оилада қандай қилиб маззза қилиб яшаш мумкин????

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/Barno_Sultonova


​​Нега шифокорларнинг ойлиги 1млндан ошиқ 2млнга ҳам етмаслигини, ҳамшираларнинг ойлиги 700-800 минг сўм атрофида эканлигининг сабабини соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцияга оид жиноятларга бағишланган йиғилишда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев келтирган факт орқали билиб олдик. Агар, ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология марказининг 15,3 млрд. сўм маблағ талон-торож қилинмасдан, муассасага кирим қилинганида ҳамда Марказда ўтказилган хронометражда қўшимча аниқланган кунлик 25 млн. сўм тушум тўлиқ ҳисобга олинганда, Марказ бюджети 22,6 млрд. сўмга ортиб, 50,6 млрд.сўмга етган бўлар эди. Бу эса, ходимлар ойлигини 5 баравар ошириб, ўртача 6 млн. сўмга етказиш, Марказ биносининг реконструкциясига бюджетдан 5,9 млрд. сўм молиялаштирилмасдан балки реконструкциясини ўз ҳисобидан амалга ошириш ҳамда йилни 9 млрд. сўм соф фойда билан якунлаш имконини берар эди.
П.с:Умарова Нодира: Бир миллион икки юз ойлик олар эдим бизда ўтказилган аудит текширувдан кейин ойлигимиз10-15 млнга чиқди.” Бу йиғилишдаги акушер гинекология илмий текшириш институти Узи шифокорининг иқрори...


Каналга уланиш 👉https://t.me/Barno_Sultonova


Синган жойга қурилиш гипсидан фойдаланишни фақат бизнинг шифокорларгина қойиллатса керак. 2 йил давомида 277 мингта ҳолатда гипс қилиш учун тиббиёт гипси ўрнига 351 тонна (!) қурилиш гипсидан фойдаланилган.
«Қурувчи-шифокорлар» фаолияти ҳудудлар кесимида кузатилганида Тошкент шаҳрида энг кўп — 48 тонна, Самарқандда — 43 тонна, Қашқадарёда — 38, Наманганда — 36, Тошкент вилоятида — 35, Фарғона вилоятида — 30 тонна қурилиш гипси беморларга ишлатиб юборилган!..
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцияга оид жиноятларга бағишланган йиғилишда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев мана шундай аччиқ ҳақиқатни ҳам очиқлади.
П.С: Қурилаётган намунали уйларнинг яроқсизлигидан шикоят қилиб юрибсизлар. Гипс, алебастрнинг бозори чаққон эканда. Уй қуришгаям, одамнинг синган жойигаям ишлатса бўларкан уни. Буёғи энди фақат ўзбекларгина ўйлаб топа оладиган инновация...https://t.me/Barno_Sultonova/84


Мана ниҳоят 14 ёшида номуси топталиши, адолат тополмаслиги оқибатида онаси икки марта ўз жонига қилиши ҳақидаги Хотин-қизлар қўмитасига қилган мурожаатим Хотин-қизлар томонидан ўрганилиб амалий ишга ўтилди. Демак зўровонликка барҳам берилиши—бу икки аёлнинг —Инсоннинг ҳаётга қайтиши демакдир. Биз сиз билан!!!

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ИЗОҲИ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан журналист Б.Султонованинг мурожаатида (www.facebook.com) ва баъзи ижтимоий тармоқларда қайд этилган қашқадарёлик қиз Н.Б.нинг тақдири юзасидан давлат ва нодавлат ташкилотлар вакилларидан таркиб топган Ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат жойига бориб ўрганилди.


Батафсил — https://www.wcu.uz

Каналга уланиш 👉https://t.me/Barno_Sultonova


​​Филипп ака, тўғри биз ҳам жа замондан орқада қолмаганмиз, лекин жа ўтиб кетишни ҳам хоҳламаймиз.
Ҳамма нарсада меъёр бўлгани яхши.
Концерт беришингизга ҳам қаршилигимиз йўқ. Концертингизга тушганларни ва уни томоша қилганларни ҳам қоралаш ниятим йўқ. Фақат шу ўзбекларниям минталитети, қадриятлари бордир деб анув қизлар ўргурларнинг кийимини кўп эмас бир-икки сантиметрга узунроқ қилиб кийишни маслаҳат бермаганингиз чатоқ бўпти. Чўмилиш кийими билан саҳна кийимининг саааал фарқи бўсада. Энди сизлар кийган тўғри келган нарсани кийим экан, деб қабул қилай десам ҳеч бўмаяпти. Этика, эстетика, дид, мўда деган нарсаларни титкилаб кўрдим сизларнинг қарашларингизга етволай сааал деб, лекин ҳеч қаерда шундай кийинишни санъат билан уйғунлигини тополмадим. Бир пайтлар шимнинг устидан шўртик кийиб катта саҳнага чиқишингизни-ку нима деб баҳолашни билмадим. Ё буям эътиборни тортишнинг бир йўлими? Ўзбекконцерт, Маданият вазирлиги, Маънавият аҳлию шу чет элдан келадиган санъаткорлар, миллатнинг қадрияти билан ҳисоблашмайдиганлар билан озроқ маънавият дарсларини ўтсаларингиз бўлмайдими, ё мен адашдимми???

Каналга уланиш 👉https://t.me/Barno_Sultonova


Фарғоналик депутатликка номзодини қўйган аёлнинг суратини роса айлантиришди ҳатто номзодликдан олиб ташлашга эришибди. Мен у аёлни танимайман, сурат ичида қандай сийрат борлигини ҳам билмайман. Ёзаётган мавзум у аёл ҳақида эмас. Айтмоқчи бўлганим ўша аёлдан орланиб, ҳатто тошбўрон қилиш керак деган эркаклар ҳақида. Баъзилари замон кўтарса, қонун йўл қўйса тошбўрон қилардик бунақа суратлар учун деб изоҳ ёзишибди. Номусидан ажраган қизлар ҳақида ўйлаганимда уни шу аҳволга солган ва шу ҳолатга жим қараб турган эркаклар хаёлимдан ўтади. Бир пасткашнинг деб бир аёлнинг тақдири бир умрга ўзгариб кетиши, умрбод тамға билан яшашини кўз олдимга келтираман. 15 ёшида эркакдан кўнгли қолган қизларни ўйлайман. Қашқадараёнинг Косон деган туманида 14 ёшли қизни қўшнисининг ўғли зўрлаб қўяди(қандайдир темир сўраб чиқади, қиз подвалга кирганида у йигит қизга тажовуз қилади.) 15 ёшида туғиб қўяди, ўша куни боласи йўқотилади. Онаизор ўқитувчи, мактабдан ҳайдалади, уни фаррошликка ҳам ишга олмайди. Барча таҳқиру таъналардан зада бўлган қизнинг онаси икки марта ўз жонига қасд қилади. Бирида 40 фоиз куяди, иккинчи мартаям ўзини осганида қизи сақлаб қолади. Яқинда шу қиз дори ичиб ўз жонига қасд қилди. Уни энди онаси сақлаб қолди. Уларга ноҳақлик қилаётганларнинг биттаси ИИБ ходими, уям эркак. Шу ноҳақликларни кўриб турган қанчадан қанча эркаклар кўз юммоқда. Бировнинг қизининг бор будини —номусини тортиб олиб кейин йигитни Тошкентга қочириб юборган ота ҳам эркак, "энди барибир номусингни тиклай олмайсан, менинг қариндошимни, укамни тинч қўй", деб қизни 5-6таси тўпланиб, дўппослаган ҳам эркак. Жуда кўпайиб кетди осонгина бировнинг қизига тажовуз қилиш ва тажовуз қилганни эмас, жабрланганни ҳаётидан тўйдириш. Ўша аёлнинг суратидан гўёки ор-номус қилаётган экансиз, қўшнингизнинг аёли, қизи хўрланаётганини, таҳқирланаётганини кўриб, эшитиб, гувоҳи бўлиб нега орингиз қўзғалмаяпти, нега ўшаларни ҳимоя қилмаяпсиз, қўрқоқ, зўровон қавмдошларингизни тошбўрон қилмаяпсиз, нега улар билан бир дастурхонда ўтиришдан орланмаяпсиз, маҳаллада бош кўтариб юришига қандай жим қараб турибсиз. Ахир ўша аёлларни икки марталаб ўз жонига қасд қилишига жим қараб турган, қизалоққа тажовуз қилаётганлар ҳам эркаклар эмасми? Тақдири номаълум томонга кетиб қолишига, фоҳишалар кўпайишига, аёлнинг ичкиликка, гиёҳвандликка берилишига катта сабабчи ҳам аслида бугун ор-ғурур талашаётган эркаклар сабабчи... Суратдаги аёлнинг ор-номусини ўйлаганча, ундан ор-номус сўраганча ўз жонига қасд қилаётган аёллар, тажовуз қурбони бўлаётган қизларни ҳимоя қилинг, ахир улар ҳам ўзбек аёллари, ўзбек қизлари сизларнинг ору ғурурингиз. Энг бўлмаса ўғлингизга қўшнининг қизи, маҳаллангнинг қизи сенинг синглинг, сенинг опанг, деб айтинг, бизнинг оримиз, ғуруримиз деб тарбияланг...

Каналга уланиш 👉https://t.me/Barno_Sultonova


📝 @Barno_Sultonova

“АВЛОНИЙ” ТАРИХИЙ ФИЛМИ ВА ОДДИЙ ТОМОШАБИН

Ватанпарварлик ҳиссини уйғотадими? Ҳа озроооқ, бошланишига бу яхши. Ҳар ҳолда бирон марта Ватан ёки юртим деган гапни эшитмадим, аммо ҳис қилдим —замонни, муҳитни, тарихни, ўтмишни ва ватан қадрини.

БАТАФСИЛ 👇
👉 https://telegra.ph/cr-12-04

📲 Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEJtlCwYV3iXyWOtQ


“Мен ХДПдан норозилигимни бемалол айта оламан, — дейди Ногиронлар жамиятини раиси Ойбек Исоқов.

БАТАФСИЛ 👇
https://telegra.ph/cr-12-03-2

📲 Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEJtlCwYV3iXyWOtQ


Гавҳар камида Вайнона Райдердек юлдуз бўларди... агар
Аманда Байнс шизофрения, Голливудлик комик Жим Керри, Англиялик ёзувчи аёл “Гарри Поттер” асари муаллифи Жоан Роулинг, Стивен Драй, Вайнона Райдер, актриса Брук Шилдс, қўшиқчи ва мусиқачи Элтон Жон, спортчилар Дэвид Бекхем, Гершел Уолкер ва ниҳоят ҳаммамиз севиб томоша қиладиганимиз хориж киноси “Ватанпарвар” бош қаҳрамони Мэл Гибсон руҳий касалликларнинг турли кўринишлари билан оғриган хориж машҳурлари. Аммо улар бутун дунё халқининг севимли қаҳрамонлари қаторидан жой олган. Уларнинг руҳий хасталиги иш берувчилар учун ҳеч қачон аҳамиятга эга бўлмаган ва бу хасталикларига ҳеч қачон жиддий эътибор беришмаган. Бу машҳурларнинг баъзилари депрессия, маниакал депрессив психоз, шизофрения каби хасталиклар билан умр бўйи курашиб келаётган, дориларни канда қилмаётган инсонлар. Масалан, Мэл Гибсоннинг Мэл Гибсон бўлиб танилишига ким сабабчи? Албатта кинорежиссерлар, у яшаётган мамлакат, у ижод қилаётган жамият, унинг дўстлари, яқинлари. Хориж киноларининг ютуқлари сабаби талантнинг биринчи ўринда туриши. Талантли одам руҳан соғломми, носоғломми, чиройлими, кўримсизми, оилавий ҳаёти намуналими, оиладан омадсизми фарқи йўқ. Муҳими у талант. Муҳими у ИНСОН — бошқача қалбли иқтидор. Шу иқтидори билан юртини жаҳонга танитиши, тан олдириши, мислсиз сармоя киритиши мумкин. Муҳими у шу таланти ва таланти орқали бошқалар томонидан тан олиниши туфайли ўсиши ёки аксинча эътиборсизлик туфайли сўниши мумкин. Хорижда иқтидорнинг хору зор бўлиши, фожеали ўлим топиши камдан-кам учрайдиган ҳодиса. Тасаввур қиламан. Мэл Гибсон бизнинг юртимизда шу иқтидори билан ўсиб улғайганида ким бўларди. Ҳеч ким. Бугун Маданият вазирлиги вазири Б.Сайфуллаевнинг “Дарё.уз” мухбирига Гавҳар Шариповани уялмасдан руҳан носоғлом эди, деган гапидан кейин санъат ва маданиятимиз ҳеч қачон ривожланмай, талантлар юзага чиқмай ўтиб кетишининг яна бир бор гувоҳи бўлдим. Савол туғилади: Гавҳар Шарипова ижод қилишга яроқсиз бўлганида такрорланмас образлар, қаҳрамонлар ярата олармиди? Роллари билан одамлар қалбида яхши хотиралар билан сақланиб қолармиди? Унинг бошқалардан бошқача эканлигини санъат аҳли тан олиши, ҳис қилиши, ўзига мос иш, ўзига мос рол таклиф қилиши, ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдам бериши керак эмасмиди? Қолаверса унинг руҳий носоғломлиги ҳақида бирорта факт, далил, тиббий маълумотнома борми? Бу жиддий айблов, инсон шаънига, айниқса вафот этганидан кейин, унинг хотирасига отилган тош залвори, юки оғир эмасми? Умуман руҳий носоғломларга нисбатан одамлар орасида стереотиплар қачон йўқолади? Ўлган инсонни яхши хотиралар билан хотирлаш ўрнига ёши бир жойга борган инсон, яна у маданият ходими бўлса очиқчасига ҳақоратлагандек ўзи руҳан носоғлом эди” дейиши, бемаданиятлик белгиси эмасми? Ҳа нафақат маданият соҳасида барча соҳаларда бизнинг жамиятда инсон қадри охирги ўринда туради. Қайсидир мамлакатларда руҳан хасталиги бор одам қадрланиб соғлар қаторига қўшилаётган бир пайтда, бизнинг жамиятда соғ одам атрофдаги худбин одамлар туфайли руҳан касалга айланмоқда, айлантирилмоқда. Турли босимлар, камситилишлар, бэътиборликлар туфайли соғ одам ҳам руҳияти ишдан чиқиб жиннига айланмоқда. Жуда бўлмаганда дўстлари томонидан бошига оғир иш тушганида унутилмоқда, Гавҳар Шарипованинг дугонасидек, (агар дугона деб ҳисоблайдиган бўлсак) кўчага ҳайдамоқда. Аманда Байнс шизофрения билан хасталанган. Аммо у хорижда ўз мавқеига эга машҳур ва севимли киноюлдуз. Мен Гавҳар Шарипованинг Амандадек хорижда туғилмаганига афсусланаман. Гавҳар агар чет элда туғилганида камида икки марта кетма-кет “Оскар” совриндори бўлган америкалик кино актриса ва продюссер Вайнона Райдердек юлдузлик даражасига чиқарди. Чунки чет элда озгина тушкунлигини ҳам бўрттириб руҳий носоғломга чиқарадиган дугоналар ва маданият вазирлари бўлмасди ҳар ҳолда. Эссиз инсон, эссиз талант ва эссиз маданият вазири деган мақом...
https://t.me/Barno_Sultonova


Катталар болаларни уришганида, болаларнинг кўзидаги ва қалбидаги исённи кўрганмисиз. Улар сизга гап қайтармайди, бошини эгганча индамай туради, гўёки одобсизлик қилмайди. Аммо нигоҳларида, юрагида жуда катта исён бўлади...

🗣Сиз: — Яна овқатингни тўкдингми, ҳеч қачон одам бўлмайсан.
🙇🏻‍♂️Бола: “Ҳа мен овқатимни тўксам фожеа, дадам овқатини тўкиб қўйса ҳечқиси йўқ, ўзим йиғиб оламан, дейсиз.”
🗣Сиз: — Сени калтаклаб турмасам ҳаддингдан ошдинг... тарс-турс...
🙇🏻‍♂️Бола: “Сизга кучим етмайди, лекин ҳозир қўлимда автоматим бўлгандами?”
🗣Сиз:**—Бор кўз ёшингни оқизмай дарсингни қил.
🙇🏻‍♂️
Бола: “Ўқиганда гўр бўлармидинг”, дейсиз, ўқиб гўр бўлармидим?”
🗣
Сиз:—Мен сени тузук одам бўлармикансан, деб ҳаракат қилдим, ақлим жойида бўлганида сенга ишонармидим..
🙇🏻‍♂️
Бола: “Ақлли одамлар адашмайди”.
🗣
Сиз:—Бу хатони бошқа такрорлама, энди яна шундай қилсанг, мен сени кечирмайман.
🙇🏻‍♂️
Бола: “Ойижон мени кечиринг бошқа қилмайман, дегим келаяпти, лекин уяламан”.
🗣
Сиз: — Безрайиб туришини қара бунинг, кечирим сўрашниям билмайди.
🙇🏻‍♂️
Бола** “Шу қилганингизгаям узр сўрамайман”.
🗣Сиз: —Шу бугундан бошлаб сенга ширинлик йўқ, шакар чойни эсингдан чиқар.
🙇🏻‍♂️Бола: “Ҳар доим шакарни яшириб қўясиз, эртага қор ёғади, шакарли қор ёғади осмондан”...
🗣Сиз: —Мен сени деб пул ишлаб келаман, емай едираман, киймай-кийдираман, сен бўлсанг...шунинг ҳаммаси сенларнинг яхши яшашларинг учунку ахир.
🙇🏻‍♂️Бола: “Бекор дунёга келган эканман”.
🗣Сиз: —Бу кийимларнинг, бу папканинг қанча туришини биласанми нонкўр...
🙇🏻‍♂️Бола: “(ерга тикилган кўзларини бир муддат қаршисидаги телевизорга тикканча): Анави америкалик бола коптогини ёриб қўясаям отаси уришмади, хохолаб кулаяпти боласини уришишнинг ўрнига...”
🗣Сиз: — Сенга айтаяпман, қулоқсиз.
🙇🏻‍♂️Бола: “Қулоқларим бор, сизни эшитаяпман, лекин сизга нима деб жавоб беришни билмайман”...
🗣Сиз: —Бор йўқол, кўзимга кўринма...
🙇🏻‍♂️Бола: “Менинг бақириб йиғлагим келаяпти, менинг дод-вой солгим келаяпти, анави коптокни пичоқ билан ёриб ташлагим келаяпти... мен анави мушугимни яхши кўраман, лекин... лекин уни қийнаб ўлдиргим келаяпти”... 📲 Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/Barno_Sultonova


Сурбетлик синдроми ёки шармандага шаҳар кенг

Бундан ўн йил олдинги тухум сотгичлар воқеаси яна хотирамда қайта жонланди. Эртасига яна тушлик пайти бозор ораладик. Мен булар энди шармандачиликдан бозорга келмасаям, савдо қилмасаям керак деб ўйлагандим. Не кўз билан кўрайки ўша расталар қаторида юзлари тимдаланган қаҳрамонлардан бири қўли қўлига тегмай савдо қиларди. Мен ҳамкасбимга юзландим: “Ана кечаги қаҳрамонлардан бири”. Кўзим ногоҳан унинг ёнида турган яна бир тухум сотувчига тушди. Улар ёнма-ён чақчақлашиб савдо қилишарди.

БАТАФСИЛ👇

https://telegra.ph/cr-11-19

📲 Каналга қўшилинг:👇
@Barno_Sultonova

Показано 20 последних публикаций.

173

подписчиков
Статистика канала