Bobir Madiyev


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


- Энг гўзал архетектура ва манзаралар.
- Фойдали ва қизиқарли маълумотлар.
- Кузатувлар ва шахсий фикрларимни ёзиб бораман.
Админ: @Madiyev_BK

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яқинда трендга айланган бу ижтимоий ролик ҳақида икии оғиз:

Видео ёмонмас. Аммо 1-2та "лекини" бор. Оилавий муаммолар негадир "эрта турмушга чиқишда" деб кўрсатиляпти. Тўғри вояга етмасдан, илм олмасдан турмушга чиқишга қаршиман. Лекин институтда ўқиб кейин турмушга чиқса, бунақа муаммолар бўлмайдими? Тушунмадим! Рўмол ўраш, қош термаслик ва ҳ.к. булар эса, асл сабабдан қочиш деб ҳисоблайман!

Охирида:
- Туғилган кунингда нима олиб борай?
- Ваъда қилинган бахтни.

Бу ерда, олдин "Бахт ўзи нима" деган саволга жавоб бериш керак бўлади? (эринмасдан ўзингизга шу саволни бериб кўринг)

Кейинги пост "Бахт" ҳақида. Кузатишда давом этинг.

Постни дўстларга улашинг!

👉 @Bobir_Madiyev


#хобби

Талаб ва истакларга биноан.. 😄


Репост из: SKLAD
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​Физика аслида энг қизиқарли фан. Лекин бизда бу фан шу даражада ўтилганки "Ньютоннинг бошига олма 🍎 тушиши-ю, натижада ернинг тортиш кучи борлигини исботлаганлиги" ҳақидаги мавзугина ёдимизда қолган. Нима учун?
Сабаби содда тилда тушунтирилганлигида!!!

Аслида ҳамма мавзуларни содда қилиб, болалар тушунадиган тилда ўргатса бўлади... Бунинг учун эса кўп нарса керак эмас. Мактабларимизда озроқ шароит ва ўқитувчиларимизда хохиш ва малака бўлса етарли.

Айтганча, яна бир мавзу "Электростатика" мавзуси ёдингизда бўлиши керак?
Содда тилда айтсам: Ручкани сочимизга ишқалаб сўнгра қоғоз бўлакчаларига яқинлаштирганда, магнитга ўхшаб ёпишиб қоларди...
энди ёдингизга тушгандир? 😊

Постни дўстларга улашинг!

👉 @Bobir_Madiyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғоналик опа нега газ етишмаётганини ва қаердан бунча қарздорлик чиқаётганини содда тилда тушунтириб берди.

Тезда Энергетика вазирлигига ишга олиш керак!
(Хажми 51-Мб)

Дўстларга улашинг!

@Bobir_Madiyev


Мен ҳурмат қиладиган журналист Беҳзод Муҳаммадиев ҳалоллик, ростгўйлик ёхуд "шустрый" ва "лох"лар ҳақида ажойиб пост ёзибди. Шу кунларда мен кўрган энг яхши пост бўлибди.

"Хорижда узоқ йиллар яшаган дўстим оиласи билан яқинда Ўзбекистонга қайтиб борди. Чет элда туғилиб улғайган фарзандлари Ўзбекистондаги болаларга қўшилиб кетиши қийин бўлибди.

Ҳовлида болалар билан ўйнаганда, улар нима деса, ҳамма айтганини қиларкан. Яъни, тенгдошларининг ҳар бир гапига ишонади ва риоя қилади.

"Деворга юзингни қўйиб, 100 гача сана, биз яширинамиз", дейишибди. Болакай 100 гача тўлиқ санаган ва сўнг ўртоқларини узоқ вақт қидириб юрган. Ваҳоланки, болалар саноқ тугамасданоқ уйларига кириб кетган экан.

Бу нарса хорижда ўсиб улғаяётган деярли барча фарзандларга хос ҳолат. Яъни, улар алдашни билмайди, ҳар бир гапга ишонади. Чунки оилада, мактабда уларга ҳар доим ростгўй бўлиш ўргатилади. Улар катталарга, китобларда ёзилган ҳаётга ишонади. Уларнинг онгига ростгўйлик энг олий қадрият сифатида сингдирилади. Ноҳақликни фақат қонуний ҳуқуқлар доирасидагина ҳал қилиш мумкинлиги ўргатилади. Хуллас, улар "кўча" кўрмаган болалар.

Ўзбекистонда эса болалар ёшлигидан "шустрый"ликка ўргатилади. Ҳаққингни бировга олдириб қўйма, "лох" бўлма, деб гўдаклигидан уларнинг бошига "кўча" қадриятларини сингдирамиз; ўзимиз бу ишда, албатта, уларга ўрнак бўламиз.

Шу боис жамиятда ҳеч ким бир-бирига ишонмайди. Машина, уй олди-соттисида ёки исталган катта савдони амалга оширишда, агар ёнингизда шу соҳани яхши тушунадиган одам бўлмаса, сизни чув тушириб кетишлари аниқ. Бу жамиятда жуда нормал қабул қилинадиган қадриятга айланган.

Aгар содда, ишонувчан бўлсангиз, демак, сиз "лох"сиз. Ҳуқуқбузарлик ҳақида давлатга хабар берсангиз, "терпила"сиз. Чунки муаммоларни жойида "решать" қиладиган "эркак" бўлишингиз керак.

Муаммолардан шикоят қиладиганлар кўп, лекин ҳаққини талаб қилишни билмайдиганлар ёки талаб қилишдан қўрқадиганлар ундан ҳам кўп.

Кўчада кимнингдир елкасига туртиниб кетсак, муштлашишга ҳам тайёрмиз; чунки "эркак"миз; бунақа пайтда фақат "лох"лар узр сўрайди. Лекин тепадагилар бизни хоҳлаганича "итарса" ҳам, "сиёсатга аралашма", "оч қорним, тинч қулоғим", деб пусиб ўтирамиз.

Давлатга ҳам умуман ишонч йўқ. Шу боис олди-бердиларимизнинг катта қисми нақд, ҳужжатларсиз амалга оширилади. Чунки давлатни ҳам "ўзимизга ўхшаганлар" бошқаради-да.

Балки бизга "кўча" кўрмаган "лох" авлод етишмаётгандир? Ростгўйликни олий қадрият деб биладиган, муаммоларни "кўча"да эмас, тегишли давлат институтлари орқали ҳал қиладиган, шунга ишонадиган одамлар керакдир?

Балки айнан шу авлод ишламаётган давлат институтларини ишлашга мажбурлар? Тепадаги "ўзимизга ўхшаганлар"ни сайлов орқали жазолаб, яъни ишдан олиб, яхшироқ ишлайдиганларни олиб келар?

Хуллас, давлатни, амалдорларни тинмай қоралаш асносида ўзимизга ҳам бир боқайлик. Қадриятларимиз, яшаш тарзимиз ўша амалдорларникидан қанчалик фарқ қилади?

Улар миллиардларни ўмараётган бўлса, балки биз ёлғончилигимиз, масъулиятизлигимиз, берилаётган маошни оқлайдиган даражада ҳалол ишламаётганимиз учун мингларни уриб қолаётгандирмиз? Ҳоким миллиардлар турадиган жойни таниш-билишлари учун арзон гаровга олиб бераётгандир, лекин биз кассада ўтирадиган оддий ходим бўлсак ҳам, оғайнимиз келиб қолса, унинг ишини "очеред"сиз ҳал қилиб берамиз-ку. Миқёс кичкина, лекин натижа бир хил. Ҳоким бўлиб қолсак, бир думалаб адолатпарвар, фақат қонун асосида ҳалол ишлайдиган одамга айланиб қолишимизга кафолат борми?

Хуллас, муаммо фақат саноқли шахсларнинг муттаҳамлигида эмас. Бу муттаҳамликлар аслида жамият ҳаётига тутилган бир ойна, холос", дейди у.

Постни дўстларга улашинг!

👉 @Bobir_Madiyev


Агар ўқишни била туриб ўқимасангиз, демак умуман ўқишни билмайдиганлардан фарқингиз йўқ!

Робин Шарма. "Ўлсанг ким йиғлайди" китобидан.

👉 @Bobir_Madiyev


Репост из: My bot
​​#кузатувларим
Табрикларда эшитиб қоламан "Илохим 120, 150 ёки 1000 ёшларга кириб юргин" Бу яхши ният эмас, аксинча қарғишга ўхшайди назаримда...

"Нимага" дейсизми? Унда яхшилаб жойлашиб олинг. 😊

Тасаввур қилинг 120 ёшдасиз:
- Қариб-мункиллаб қолгансиз,
- Юрай десангиз оёқларда мадор йўқ,
- Овқатни ўзингиз еб биласиз ёки йўқ,
- Фарзандлар ўзи билан ўзи,
- Дилдан гаплашай десангиз, сиз тенгилардан ҳеч ким қолмаган.... ва ҳ.к.

Тасаввур қилдингизми? Энди хулоса ўзингиздан. 😄

Шунинг учун сизга тилагим. Барча ишларингизга Аллоҳ хайрлисини берсин!

👉 @Bobir_Madiyev


⚡️Кундузи чироқни ёқиб юришга оид талаб бекор қилинди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:

1) транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
2) йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
3) болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
4) хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
5) механик транспорт воситаларини шатакка олишда;
6) мотоцикл ва мопедларда.

Қолган ҳолатларда автотранспорт воситалари кундузи чироқларини ёқиб юришга мажбур эмас ва бу жавобгарликни келтириб чиқармайди.

@Bobir_Madiyev


Эшитдимда....!😊
Автомобиль “фара”ларига оид қарор, яқин кунларда бекор қилиниши мумкин.

@Bobir_Madiyev


Жума куни қилинадиган амалларнинг энг афзалларидан бири – Пайғамбаримизга кўп салавот айтишдир. "Аллоҳумма солли ала набиййина Муҳаммад".

@Bobir_Madiyev


#кузатувларим
Сухбатлашаётган инсонларнинг сухбатига диққат билан эътибор берсангиз "ҳеч нарса" ҳақида гаплашаётганликларини билиб оласиз. (кўп ҳолларда)

Тилагим манфаатли суҳбатларни оширайлик. Масалан: жамият, фарзандларимиз, ўзимиз ва охиратимиз учун манфаат берадиган суҳбатларни оширайлик.

@Bobir_Madiyev


Тижорат банкларида долларнинг курси 10500 сўмга чиқди

Тижорат банклари бугундан валюта сотиш ва сотиб олиш курсларини яна кўтарди. Айрим банклар 1 АҚШ долларини 10500 сўм (+20)дан сотишни бошлабди.

@Bobir_Madiyev


❗️Шавкат Мирзиёев қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни танқид қилди

Бу йил кузда кескин совуқ тушиб, об-ҳаво аввалги йилларга нисбатан эрта пасайди. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда иссиқлик таъминотида тез-тез узилишлар бўлди. Бу вазият тармоқлар ва ҳудудларнинг қиш мавсумига тайёр эмаслигини яққол кўрсатиб берди. Яқинда бензин нархи ҳам ошди. Булар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

– Менга баландпарвоз гаплар ва рақамлар керак эмас. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижасига ижтимоий тармоқларда халқимиз ўзи холис баҳо бермоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, энергия ресурслари таъминотини яхшилаш чоралари муҳокама қилинмоқда.

Узилишларга, асосан, тақсимловчи тармоқларнинг 60 фоизи эскиргани ҳамда электр энергиясига талабнинг ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Шу боис паст ва ўрта кучланишли тармоқларни босқичма-босқич модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиб, ижросига тезроқ киришиш зарурлиги таъкидланди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда газ таъминотида суткасига 20 миллион куб метр танқислик мавжуд. Оқибатда мингдан зиёд маҳаллада табиий газ босими пасайган.

Газ тизими билан боғлиқ муаммолар бугун юзага келмагани, балки ўттиз йилдан бери бизни қийнаб келаётганидан барчамиз хабардормиз. Лекин буни баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Халқимизга газ керак, уларнинг кўпчилиги бунинг учун тўловларни ўз вақтида ҳалол қилиб, тўлаб келмоқда, – деди Президент.

Давлат раҳбари газ экспортини қисқартириб, аввало аҳоли эҳтиёжларини қондириш юзасидан кўрсатма берди. Бунинг ҳисобига кунига 7-8 миллион куб метр табиий газ қўшимча равишда ҳудудларга йўналтирилади. Шунингдек, аҳоли эҳтиёжини қоплаш учун яна 217 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш вазифаси қўйилди.

Самарасиз ишлаётган 25 та конни инвесторларга “риск-сервис контракт” шартлари асосида бериб, табиий газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш мумкинлиги айтилди.

Жойларда кўмир билан боғлиқ эътирозлар ҳам бор. Аҳоли ва ижтимоий объектлар учун ажратилган маҳаллий кўмирнинг 60 минг тоннаси ҳали эгаларига етказиб берилмагани кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш давом этмоқда.

@Bobir_Madiyev


​​Видеомонтажчилар BMX велосипедчиларнинг экстремал мусобақаларидаги чиқишлари видеосини монтаж қилаётиб, қани велосипедларни йўқ қилиб қўйса нима бўларкин деган ҳаёл билан шу ишга қўл урибди. Натижа даҳшат😂👍

@Bobir_Madiyev


Бир гуруҳ депутатлар Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ички ишлар вазирлигига ушбу тартиб(кундузи фара ёқиб юриш)ни бекор қилиш бўйича яна сўров хати юборибди.

БАРАКА ТОПИШСИН!!!

Сўров хатида куннинг ёруғ вақтида "фараларини" ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талабни автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этмасликни сўралибди.

P.S. Умид қиламизки, ҳукумат вакиллари фуқароларимиз фойдасига, адолатли қарор қабул қилишади.

@Bobir_Madiyev


1 январдан машина “фара”ларини ёқиб юрмасангиз қуйидаги жарималарни қуртдай тўлайсиз:

Биринчи марта содир этилганда 111 500 сўм, бир йил ичида такрор содир этилса 223 000 сўм ва 3-марта содир этилса 669 000 сўм жарима солинади.

Агар 1 йил ичида 3 мартадан кўп содир этилса 892 000 сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши мумкин.

P.S. Ишқилиб яна мошиналар, ёниб кетишни бошламаса бўлгани 🤨

@Bobir_Madiyev




3-7 ёшгача бўлган болалар учун, қизиқарли ўйинлар орқали ўқиш ва ёзишни ўргатадиган приложения.
Ўзбек тилида👇👇👇

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.uicgames.bolajon


Аъзо бўлинг:👉@Bobir_Madiyev
♦️Кимларга юборишни ўзиз биласиз!


"​​Миша голупцы отмен"....
Байден энди аниқ президент бўлади. Чунки Путин табриклади. 😁

@Bobir_Madiyev

Показано 20 последних публикаций.

118

подписчиков
Статистика канала