Bukhara Info!??


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Buxoro Info — mintaqaviy va dolzarb yangiliklar!
? @BukharainfochatUZ — BIZNING CHAT!
@Bukharainfobot — SAVOLLAR UCHUN!

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​​Диққат! Фирибгарликнинг янгича усулидан огоҳ бўлинг (муҳим)

Хурматли фуқаролар! Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳозирги вақтда учраётган фирибгарликнинг янги кўриниши ҳақида ОГОҲЛАНТИРАДИ!


Агарда Сиз ўзингизга тегишли бирор бир буюмни интернетдаги “OLX” ёки бошқа шунга ўхшаш савдо сайтлари орқали сотувга қўйган бўлсангиз ва ушбу буюмларни сотиб олиш истагини билдирган номаълум шахс Сизга қўнғироқ қилиб, тўловларни “Click” тизими орқали ўтказиб беришни айтиб, пластик картангиз хос рақами ва паролини сўрайдиган бўлса, бундай фуқароларга умуман ишонманг ва уларга пластик карта рақами ва паролини зинхор бера кўрманг!
Фуқаролардан тушаётган мурожаатлар юзасидан ўтказилаётган даслабки текширувлар натижаларига кўра, бундай шахслар карта рақами ва паролига эга бўлгач, интернетдаги турли мураккаб дастурлар орқали карта ҳисобида мавжуд бўлган пулларни бошқа картага йўналтириши (кўчириб олиши) ёки сарфлаши, оқибатда “сотувчи” шахс ўз-ўзидан жабрланувчига айланиб қолиши маълум бўлмоқда.

Шунингдек, Олий ўқув юртларига кириш имтихонларига яқин кунлар қолганлигини инобатга олиб, бундан фойдаланиб қолувчи, Сизни ёки фарзандларингизни танишлари орқали олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилувчи фирибгарларнинг алдовларига учманг. Акс ҳолда фирибгарлик қурбонига айланиб қолишингиз мумкинлигидан
ОГОҲЛАНТИРАМИЗ!
🚨
@Bukharainfouz


Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлигига сайланди.
😳
@Bukharainfouz


​​Июль ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июль экани маълум қилинди, Ўзбекистонда кузатилаётган жазирама иссиқ ҳафта охиригача сақланиб қолади.

Кундузги соатларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 5−7 даража юқорироқ бўлиб, 40−43 даражани, жануб ва чўл ҳудудларида 44−45 даражагачани ташкил этиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел кузатилиши мумкин, шунингдек ҳаво ҳарорати юқорилиги фонида республикамизнинг тоғ олди ва тоғолдитуманларида музликлар эриши наьтижасида Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан селли сув тошқинлари юзага келиши мумкин.


@Bukharainfouz


Valyuta kurslari (16.07.2019 dan boshlab):

1 USD = 8584.50 (+6.14)
1 EUR = 9673.87 (+45.52)
1 RUB = 136.34 (+1.82)
💸
@Bukharainfouz




Бухоро Давлат Университети, жисмоний маданият факультети укитувчилари таътил чикганларига карамасдан, Университет деканлари зурлаб, хаво иссикда чикариб ишлатяпти.

#sizdan
‼️
@Bukharainfouz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Bukharainfouz dan ko'zbu uzib bilmagan.

😱
@Bukharainfouz


❗️Bugun, 15 iyul ob-havosi:
Ertalab +32...+34
Kunduzi +41...+43 daraja, judayam issiq🔥.

Shamol tezligi 6-5 m/s
Havo bosimi 729.

🌤
@Bukharainfouz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️MUHIM.

‼️
@Bukharainfouz


Подполковник Олим Мардонович Файзиев Бухоро вилоят ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@Bukharainfouz


​​❗️1 августдан Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори ўртача 10 фоизга оширилади.

Кейинги ойдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:
- иш ҳақи — ойига 223 000 сўм;
- ёшга доир пенсиялар — ойига 436 150 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 360 460 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.


@Bukharainfouz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Futbol tarixidagi eng havfli hujumchi..

😱
@Bukharainfouz


Bugun, 12 iyul ob-havosi:
Bugun ertalab +32...+34
Kunduzi +41...+43❗️daraja, judayam issiq🔥.

Shamol tezligi 3-5 m/s
Havo bosimi 728.

🌤
@Bukharainfouz


​​Юнусобод туманида ўтказилган газ ва электр энергияси учун базавий нормаларни белгилаш тажрибаси ўзини оқлади, деб ҳисобланди. Йил охиригача тажриба бутун Тошкент ҳамда қисман Самарқанд, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида амалга оширилади.

Бир абонент учун электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси бир ойга 300 кВт·с, газ эса — 250 куб метр (иситиш мавсуми давомида индивидуал тартибда иситиладиган хусусий уйлар ва квартиралар учун — 1000 куб метр) этиб белгиланган эди. Базавий нормадан ошган кўрсаткичлар бўйича ўрнатилган тарифга нисбатан 1,2 баробарлик коэффициент қўлланилмоқда.

Энергетика вазири натижаларни «яхши» деди. Тажриба натижаларига кўра, январь ойида 85 минг 870 нафар истеъмолчидан 72 минг 115 таси (84%) 300 кВт.соатгача (ўртача 1 хонадонга 90,3 кВт.с) электр энергиясини истеъмол қилган ва қолган 13 минг 755 та (16%) истеъмолчи 300 кВт.соатдан кўп (ўртача 1 хонадонга 859,1 кВт.с) электр энергиясини сарфлаган.

Июнь ойида 86 минг 272 нафар истеъмолчидан 74 минг 239 таси (86,1%) 300 кВт.соатгача (ўртача 1 хонадонга 98,8 кВт.с) электр энергиясини истеъмол қилган ва қолган 12 033 та (13,9%) истеъмолчи 300 кВт.соатдан кўп (ўртача 1 хонадонга 1082,8 кВт.с) электр энергиясини сарфлаган.

Энди июнь ойи таҳлили бўйича 300 кВт.соатгача электр энергиясини истеъмол қилувчи истеъмолчилар улуши 84 фоиздан 86,1 фоизга етиб (2,1% ошган), 300 кВт.соатдан кўп электр энергиясини истеъмол қилувчи истеъмолчилар улуши 16% дан 13,9 фоизга тушганини кўрамиз (2,1% камайган). Бунда пул тушуми 60 фоизга ошиб, йўқотишлар кескин камайган. Тажриба ўзини оқлагани учун шу йил якунигача Тошкент, қисман Самарқанд, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида мазкур тизим жорий қилиниши кўзда тутилмоқда — деди Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов
.

@Bukharainfouz


​​2019 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда янги телеканал ўз иш фаолиятини бошлайди.

 "O‘zbekiston tarixi"
телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан телеканалнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди. Унга мувофиқ, телеканалнинг асосий вазифаси Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой тарихи, халқимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган илмий, маданий ва маънавий ҳиссаси ҳақида мамлакатимиз аҳолисини, чет эл жамоатчилигини кенг хабардор қилиш ҳисобланади.


@Bukharainfouz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O'zbekiston.
👍
@Bukharainfo


12 iyul ob-havosi:
Bugun ertalab +34...+34
Kunduzi +41...+43 daraja issiq.

Shamol tezligi 6-8 m/s
Havo bosimi 728.

🌤
@Bukharainfouz


​​1 сентябрдан ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилади.

Меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ойдан 12 ойгача муддатга, меҳнат органлари томонидан фуқароларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар берилади.

Аризалар 3 кунда кўриб чиқилади.

Гувоҳномада кўрсатилган давр пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига киритилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга банклардан Бандликка кўмаклашиш жамғармалари ҳисобига имтиёзли микрокредитлар ажратилади.


Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар – хизматлар кўрсатишни, ишлар бажаришни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ёлланма меҳнатдан фойдаланмайдиган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштирган шахслардир.

@Bukharainfouz


​​Бухоро давлат университетида Франциянинг "VATEL" меҳмонхона ва туризм бизнеси институти ўз ишини бошлади.

2019−2020-ўқув йилидан кўплаб йигит-қиз институтга қабул қилинади.

"Марко Поло" ўқув дастури асосида таълим бериладиган мазкур институтда талабалар 2-босқич даврида "VATEL"нинг 59 та шунга ўхшаш мактабларидан бирида бир йиллик таҳсил олиш имконига эга бўлади.


@Bukharainfouz


​​Бухоро гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида тўсатдан текширув бошланди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини ҳар томонлама текшириш мақсадида ўқув машғулотлари тўсатдан берилган “Тревога” сигнали асосида бошланди. Ҳарбий қисм юқори жанговар шайликка келтирилди, барча шахсий таркиб ўзига белгиланган жойлар бўйича қўриқловни ташкил қилди.

Машғулотларнинг биринчи куни ҳарбий қисм шахсий таркибининг “Тревога” сигнали асосида ҳаракатланиши, қўриқлашни кучайтирилган тизимга ўтказиш амалиётлари синовдан ўтказилди.

Саф кўриги орқали эса шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар, сержантлар ва офицерлар таркибининг ҳужжатлари, сафар халтаси, қурол-аслаҳа ва анжомлари текширилди. Бир сўз билан айтганда Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда олиб борилаётган ўқув машғулотлари юрт посбонларининг жанговар тайёргарлигини ҳар томонлама ошириш, командирлик бошқаруви ва фавқулодда ҳолатларда ҳарбий хизматчиларнинг тўғри ва аниқ ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.


@Bukharainfouz

Показано 20 последних публикаций.

133

подписчиков
Статистика канала