BUYUK INSONLAR

@Buyukinsonlarhayoti Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана


Гео канала
не указан
Язык канала
не указан
Категория
не указана
Добавлен в индекс
23.03.2019 19:36
реклама
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
141
подписчиков
~0
охват 1 публикации
N/A
дневной охват
N/A
постов в день
N/A
ERR %
0
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
104 упоминаний канала
4 упоминаний публикаций
45 репостов
Mishari Official
Mishari Official
Mishari Official
Mishari Official
Mishari Official
Mishari Official
Mishari Official
🕋Qalbda islom🕋
Mishari Official
Mishari Official
Mishari Official
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
Zikr va Duolar🍀
sunna uz
Zikr va Duolar🍀
GTK uzbek
Mishari Official
🍀 Aр-Раҳмон.! 🍀
🍀 Aр-Раҳмон.! 🍀
🍀 Aр-Раҳмон.! 🍀
🍀 Aр-Раҳмон.! 🍀
ҚАЛБ БАҲОРИ
Mishari Official
Каналы, которые цитирует @Buyukinsonlarhayoti
Упоминаний и репостов не обнаружено
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
BUYUK INSONLAR 23 Mar 2019, 16:15
Имом Шофиий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Ким билан мунозара қилган бўлсам, Аллоҳ таолодан унинг тилида ҳақиқатни сўзлатишини умид қилдим".

Имом Аҳмад бетоб ётган ҳолида унинг ҳузурида уламолардан бири тилга олинди. Шунда у зудлик билан ўтириб олди-да: "Солиҳ кишилар тилга олинар экан, бизнинг ёнбошлаб олишимиз яхши эмас"- деди.


🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
Читать полностью
BUYUK INSONLAR 23 Mar 2019, 16:06
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ: «Шундай замон келадики, қалблар ўлик, жисмлар тирик бўлади».

🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
BUYUK INSONLAR 22 Mar 2019, 20:53
ТАБАРРУК ПАЙҒАМБАР .
2-ҚИСМ.

МУАЛЛИФ УСТОЗ ҲАМИДУЛЛОҲ БEРУНИЙ
ЎҚУВЧИ АБУ АБДУЛБОСИД ҚОРИ

🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
Attached file
BUYUK INSONLAR 22 Mar 2019, 10:39
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:55
ТАБАРРУК ПАЙҒАМБАР .
1-ҚИСМ.

МУАЛЛИФ УСТОЗ ҲАМИДУЛЛОҲ БEРУНИЙ
ЎҚУВЧИ АБУ АБДУЛБОСИД ҚОРИ

🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
Attached file
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: "Камбағалликка сабр қилиш шундай мартабаки, фақат улуғ одамлар бунинг уддасидан чиқа олишади" (Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг "Бидоя ва ниҳоя" китоби, 10-жилд, 780-бет).

🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
• Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ саждада шундай дердилар:
"Эй Аллоҳ, агар ушбу умматдан кимда-ким ноҳақ бўлатуриб, ўзини ҳақ деб ўйлаётган бўлса, уни ҳаққа қайтар!"

• Яҳё ибн Маин роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Аҳмад ибн Ҳанбалга ўхшашини кўрмадим. Эллик йил у билан дўстлик қилган бўлсам, бирон марта бизга ўзининг салоҳияти ва яхшилиги билан фахрланмади. У зот роҳимаҳуллоҳ доим: "Биз бир заиф-бечоралармиз", дер эди".

• Ҳофиз деди: "Имом Аҳмаднинг Боғдод бозорига тушганини кўрдик. У зот бир боғ ўтин сотиб олиб, елкаларига ортиб олдилар. Одамлар у зотни таниб қолиб, тижоратчилар тижоратини, дўкондорлар дўконини ташлаб, йўловчилар йўлларида тўхтаб, у кишига салом бера бошлашди ва "ўтинни ўрнингизга биз кўтарамиз", дейишди. Шунда у зотнинг қўллари титраб, юзлари қизарди ва кўзлари ёшланиб: "Биз бир ожиз-бечоралармиз, агар Аллоҳ айбларимизни яширмаганида, шарманда бўлардик", дедилар".

• Бир киши имом Аҳмадни мақташ учун ҳузурига келганида: "Аллоҳга қасамки, бу сўзларга тоқат қилолмайман. Аллоҳга қасамки, агар гуноҳ ва хатоларимни билганингда, бошимдан турпоқ сочиб юборардинг", дедилар.

• У зот роҳимаҳуллоҳ: "Қанийди, машҳурлик менга бегона бўлса! Қанийди, Макка дараларида юрсам-у, одамлар мени танишмаса!"- дердилар".

("Ҳилятул авлия", 9/181)


🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
Читать полностью
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Имомнинг ўғли ўзининг санади билан ривоят қилади:

— Отам ҳар доим “Аллоҳ таоло Абу Ҳайсамни Ўз раҳматига олсин!” дерди.  Бир куни ундан Абу Ҳайсам кимлигини сўрадим. Шунда у шундай деди:

— Мен зиндонда Абу Ҳайсам билан бирга ётганман. У машҳур ўғри эди. Ҳатто унинг исми Халифа девонида алоҳида қайд билан турарди. Бир куни қаттиқ калтаклангач мени зиндонга ташлаб кетишди. Ўзим билан ўзим овора бўлиб, инграб ётгандим олдимга бир киши яқинлашди ва:

— Сизни ҳам уришдими? – деди.

— Ҳа! – дедим оғриқдан зирқираган баданимни қимирлатишга мажолим йўқ ҳолда.

— Бу ҳол менга жуда таниш. Мен машҳур ўғрибоши Абу Ҳайсам бўламан. Мени қилган жиноятимни бўйнимга қўйиш учун саккиз минг дарра уришган. Лекин мен бу калтакларга сабр қилдим ва айбимни бўйнимга олмадим. Мен бу ишни ботил йўл устида қилдим. Аммо сиз ҳақ устидасиз, шундай экан сиз мендан кўра сабрлироқ бўлишингиз керак. Чунки мен шайтон йўлида ботил ишим учун собит туриб берганман. Сиз эса Аллоҳ йўлида, динингиз учун собит туриб беринг! Ахир ҳақ учун туриб бериш ботил учун туриб беришдан кўра афзал эмасми?! – деди Абу Ҳайсам.

Кейинроқ  қачон калтакланганимда оғриқ зарби жонимдан ўтиб кетса шу ўғрининг гапини эслардим ва:

— Эй Аҳмад, сен ҳақ йўлдасан, сабр қил! Ахир бир ўғричалик бардошинг йўқми?! Одамлар ботил устида сабр қиляптилар, сен ҳақ устида сабр қила олмайсанми!? – дея ўзимга ўзим танбеҳ берардим. Шу билан бардошим ошиб, калтакнинг зарби сезилмай қоларди. Мен ўша оғир кунларда унинг шу гапидан руҳланганман!  Аллоҳ таоло Абу Ҳайсамни Ўз раҳматига олган бўлсин!…

Аброр Мухтор Алий
info.islom.uz

🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
Читать полностью
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Имом Моликнинг онаси – Олия бинти Шарик

Олия бинти Шарик ибн Абдурроҳман ибн Шарик Аздийя. У жуда ўқимишли ва ақлли аёл бўлган. Ўғли Моликнинг ўқиши ва таълим олишига катта эътибор қаратган. Имом Моликнинг айтишича, у онасига илм олишни хоҳлашини айтганда волидаси уни чақириб: «Кел, мен сенга уламоларнинг либосини кийдираман», деди. Сўнгра унга чиройли либос кийдирди, бошига қора дўппи қўндириб, салла ўраб қўйди. Кейин эса: «Робияга бор, билимидан аввал унинг ахлоқини ўрган», деди.

Робия Райнинг машғулотлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида бўлар эди. Ундан илм олиш учун мамлакатнинг турли бурчакларидан одамлар келарди. У Имом Моликнинг биринчи муаллими ва шайхи бўлиб, уни Молик учун онаси танлаб берганди. Шу тариқа бу муҳтарам она уни илмга шижоатлантирар эди.

Суфён ибн Уяйнанинг онаси

Суфён ибн Уяйна тобеъин олимлардан бўлиб, Имом Шофеъийнинг устози эди. Имом Шофеъий: «Агар Молик ва Ибн Уяйна бўлмаганда эди, Ҳижознинг илми йўқолиб кетган бўларди», деб айтганди.

Онаси уни дин илмларини ўрганишга ундади. Суфён ибн Уяйнанинг шогирдларидан бири Воқеъ ибн Жарроҳ унинг онасининг ушбу сўзларини нақл қилган: «Қадрли ўғлим! Илм олишга жидду жаҳд қилгин. Мен сенинг эҳтиёжларинг ҳақида қайғураман. Ҳар сафар бирор янги ҳадисни ўрганганингда ўзингга назар сол, у сенинг хулқинг ва одатларингда акс этмоқдами-йўқми? Агар ундай эмаслигини кўрсанг, билгинки, илминг ўзингга қарши гувоҳлик бергай ва ундан сенга фойда йўқдир». Онасининг назорати ва қўллаб-қувватлаши билан у тобеъинлардан бўлган етмиш тўққизта олимдан илм олди.

Робийътур Раъйнинг онаси

Завжи Фаррух Хуросонга кетганида у Робийъатур Раъйга ҳомиладор эди. Завжи унга ўттиз минг динор бериб, фарзандига яхши тарбия бериб ўстиришини тайинлади. Орадан йигирма етти йил ўтгач, у қайтиб келиб, Мадинанинг масжидига кирди, кўп одамлар ҳалқа бўлиб ўтирган жойга келди. У ерда Молик, Ҳасан ва Мадинанинг бошқа улуғ кишилари ҳам бор эди. Ўтирганлардан «Бу ҳалқанинг соҳиби ким?» деб сўраганда унга «Робийъа ибн Абу Абдурраҳмон», деб жавоб беришди. Шунда у уйига бориб, аёлига: «Ўғлингни бошқа ҳеч бир аҳли илмни кўрмаган ҳолатда кўрдим», деди. Аёли: «30 минг динор яхшими ёки унинг шу ҳолатими?» деди. У: «Албатта, унинг ҳолати яхши, Аллоҳга қасамки, уни зое қилмабсан», деди.

Имом Авзоъийнинг онаси

Шайхул Ислом Авзоъий (тўлиқ исми Абдурраҳмон ибн Амр ибн Муҳаммад Авзоъий) саксон минг масалага оғзаки жавоб берган. Кичик ёшлигида отасини йўқотган, уни онаси тарбиялаган. Унинг катта олим бўлиб етишида онасининг улкан ҳиссаси бор. У ҳақида шундай ёзилган: «У отасини эрта йўқотди. Уни онаси шундай хулқ соҳиби қилиб тарбияладики, султон ҳам бундай қила олмаган бўларди».

Имом Бухорийнинг онаси

Имом Бухорий кичик ёшлигидаёқ отадан етим қолиб, онасининг бағрида катта бўлди. Волидаси уни энг гўзал тарзда тарбия қилди. Ҳамиша уни дуо қилар, таълим ва ислоҳга рағбатлантирар, унга яхшилик эшикларини зийнатлантириб кўрсатишга ҳаракат қилар эди. Ўн олти ёшга етганида у билан бирга ҳаж қилди ва уни ўша ерда қолдириб, ўзи қайтиб кетди. Бола у ерда илм олди ва Имом Бухорий бўлиб юртига қайтди.

Имом Шофеъийнинг онаси

Имом Шофеъийнинг отаси у туғилгач, оз муддатдан сўнг вафот этди. У етим қолиб, онасининг тасарруфида катта бўлди. Имом Шофеъийнинг онаси оқила ва заковатли аёл эди. Ривоят қилинишича, бир куни у бошқа бир аёл билан бир кишига гувоҳлик бериш учун қозининг ҳузурига борди. Қози иккала аёлни ажратиб юбормоқчи бўлди. Шунда Имом Шофеъийнинг онаси қозига: «Сиз Аллоҳ таолонинг «Агар иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқаларининг эсига солади» оятини эшитмаганмисиз?» деди (Бақара сураси, 282-оят). Қози таслим бўлди.

Бу фозила аёл фарзандини солиҳ қилиб тарбиялаш учун қаттиқ киришди. Икки ёшга етганда Шофеъийни олиб, Маккага отланди. Шу тариқа фозила онанинг ҳаракатлари самарасидан Шофеъий мана шундай мавқега етди

🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
Читать полностью
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Агар яхши кўрган нарсангда Аллоҳ давомли қилишини хоҳласанг, ўзинг ҳам Аллоҳ яхши кўрган нарсада давомли бўл!".

Изоҳ: Аллоҳ нимани яхши кўришини билмоқчи бўлганлар Унинг каломига боқсинлар. Нимани яхши кўриши ва нимани ёмон кўриши буйруқ ва қайтариқларида мужассамдир.


🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Аллоҳим, кимни иймон шарафи ила ризқлантирган бўлсанг, ундан буни тортиб олма! Кимники бу неъмат билан ризқлантирмаган бўлсанг, уни бу ила ризқлантир! Ва бу бандаларингга ўлим талвасаси чоғида юмшоқ муомалада бўл!
Аҳмад ибн Ҳанбал.

🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Аллоҳ таолодан менга хавф эшигини очиб беришини сўрадим. Аллоҳ бу эшикни очиб берганди, ҳатто ақлимни йўқота ёздим. Яна кейин: “Эй Роббим, сенга нима билан қурбат ҳосил қилса бўлади?”, дедим. “Қуръон билан” деган нидо бўлди.
Аҳмад ибн Ҳанбал.


🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳдан зуҳд (тақво) ҳақида сўралди. У киши: “Зуҳд уч турли бўлади.
1. Ҳаром нарсаларни тарк қилиш бўлиб, у авом одамларнинг зуҳди.
2. Заруратдан ортиқча нарсаларни тарк этиш бўлиб, у хос бандаларнинг зуҳди ҳисобланади.
3. Ҳақ таолодан чалғитадиган барча нарсаларни тарк қилиш бўлиб, бу Ориф бандаларнинг зуҳди саналади”, деб жавоб қилдилар.

🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
Читать полностью
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ: «Олимларнинг гўшти заҳарлидир. Уни ҳидлаган яъни ёмонлик қилишга уринган одам касал бўлади. Уни еган яъни ғийбатини қилган одам заҳарланиб ўлади», деган.

Абу Ромла Синдий айтади: «Йигирма йилдан бери бир олимни ғийбат қилганимнинг азобини тортаман .

🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади: Абул Олия раҳимаҳуллоҳдан, айтадики: Одамларга шундай бир замон келадики; қалблари Қуръондан чарчаб кетади; на ҳаловат ва на лаззат тополмаслар.
- Буюрилган ишларда тақсиротга йўл қўйишса: Аллоҳ кечиримли-меҳрибондир, деб қўядилар.
- Агар қайтарилган ишларга қўл урсалар: Биз кечириламиз, ахир Аллоҳга бирон шерик қилмадик-ку, дерлар.

Уларнинг барча ишлари ҳирс-туйғу бўлади, ҳеч бир жиддийлик-содиқлик йўқ.

Имом Аҳмад, «Зуҳд».


🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
Читать полностью
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Аллоҳим! Юзимни Ўзингдан бошқага сажда қилишдан сақлаганингдек, бошқадан бирон нарса сўрашдан ҳам сақлагин! Нима тилагим бўлса, фақат Ўзингдан сўрайин!»


🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳдан: «Нима учун орамизда энг насл насабли бўлатуриб, бу билан фахрланмайсиз?» деб сўрашди. У зот: «Биз бечора бир қавммиз. Агар Аллоҳнинг Саттор – айбларни яширувчи деган сифати бўлмаганида шармандамиз чиқар эди», деб жавоб бердилар.


🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:50
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарларидан бирида қоронғу тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб энди ётмоқчи бўлганларида, ўша атрофда айланиб юрган бир соқчи у кишини кўриб қолди ва масжиддан чиқариб юбормоқчи бўлди. Имом Аҳмад соқчига ҳар қанча тушунтирсалар ҳам, у тушунишни истамади. Охири Имом Аҳмад соқчига: “Ҳеч бўлмаса масжид остонасида ётай!” дедилар. Соқчи барибир у кишини масжидда қолишларига рухсат бермади. 

Имом Аҳмад жуда виқорли киши эдилар. У кишини кўрган одамни ҳайбатлари босар эди. Ўша маҳаллада нон сотиб юрадиган бир новвой у зотни узоқдан кўриб қолди. Қараса, ҳалиги соқчи имомни масжиддан судраб олиб чиқяпти. Дарҳол Имомнинг олдиларига бориб, ўз уйида тунашларини илтимос қилди. Имом Аҳмад новвой билан бирга унинг уйига кетдилар. Мезбон у кишини чиройли иззат-икром билан меҳмон қилди. 

Кейин новвой хамир қориш учун бир четга борди. У ҳар гал хамирни муштлаётганда истиғфор айтар, нонни зувала қилишда ҳам, уни тандирга ёпишда ва ундан узиб олишда ҳам истиғфорни тўхтатмас эди. Бу ҳолни кузатиб ўтирган Имом Аҳмад орадан узоқ вақт ўтгач, новвойдан кўп истиғфор айтишининг сабабини сўрадилар. Новвой ҳар бир ишда истиғфор айтишга одатланиб қолганини айтди. 

“Истиғфорнинг фойдасини кўрдингми?” деб сўрадилар Имом Аҳмад. 

Новвой: “Ҳа, Аллоҳга қасамки, нима деб дуо қилсам, барчаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуойим ижобат бўлмади” деб жавоб берди. 

“Нима экан ўша дуойинг?” деб сўрадилар Имом. 

“Имом Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш” деб жавоб берди новвой. 

Шунда Имом Аҳмад: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалман. Демак, Аллоҳ таоло сенинг дуойингни ижобат қилиши ва орзуйингни рўёбга чиқариши учун соқчи мени масжиддан судраб-судраб чиқарган экан-да!” дедилар. 

Нозимжон Ҳошимжон


🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
Читать полностью
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:48
АҲМАД ИБН ҲАНБАЛ ВА МЎЪТАЗИЛИЙЛАР .
2-ҚИСМ


🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg
Attached file
BUYUK INSONLAR 21 Mar 2019, 23:48
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан “Ёлғончи-каззобларни қаердан танийсиз?” деб сўралганда, у киши: “Ваъдаларидан (яъни ваъда бериб, бажармасликларидан)” деб жавоб бердилар.

🕋Каналга уланиш👇
@Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3uTJPG5T3ZiPg