DINIY MARIFIY ELEKTRON KITOBLAR


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Assalomu alaykum, Azizlar !
Kutubxonaga xush kelibsiz!
Bu yerda Diniy marifiy kitoblar Faqat, Ahli Sunna Va Jamoa aqidasiga xilof bòlmagan va tòrt fiqhiy mazhablarga oid kitoblardan iborat bòladi .
Talab va takliflar uchun Admin @MusofirBanda

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Фойдали_маълумот

Қуръон ўқимоқчи бўлсанг, нима деб ният қиласан?

Кўпчилик мусулмонлар Қуръони Каримни фақат ажр-савоб умидида ўқишади, чунки улар Қуръоннинг улуғ манфаатларидан бехабардир. Улар банда Қуръонни қандай ниятда ўқиса, шунга эришишини билишмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар кимга ният қилгани бўлади…» деганлар. Қуръон – ҳаёт йўлидир. Ният эса уламоларнинг тижорат сармоясидир. Шундай экан, ўзимга ҳам, барча биродарларимизга ҳам Қуръон қироати пайтида қандай ният қилиш кераклигини эслатиб ўтмоқчиман:
1. Қуръонни илм олиш ва унга амал қилиш ниятида ўқиймиз.
2. Қуръонни Аллоҳдан ҳидоят сўраш ниятида ўқиймиз.
3. Қуръонни Аллоҳ таолога муножот қилиш ниятида ўқиймиз.
4. Қуръонни зоҳирий ва ботиний дардлардан шифо топиш ниятида ўқиймиз.
5. Қуръонни Аллоҳ мени зулматлардан нурга чиқарсин дея ўқиймиз.
6. Қуръонни қотган қалбларга даво бўлгани, унда қалб учун хотиржамлик, ҳаёт ва ислоҳ борлиги учун ўқиймиз.
7. Қуръонни Аллоҳ таолонинг зиёфати бўлгани учун ўқиймиз.
8. Қуръонни ғофиллар қаторига ёзилиб қолмаслик учун, зокирлардан бўлиш учун ўқиймиз.
9. Қуръонни Аллоҳга иймонимизни зиёда қилиш учун ўқиймиз.
10. Қуръонни Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримни тиловат қилинглар деган амрига бўйсуниш ниятида ўқиймиз.
11. Қуръонни савобга эришиш, ҳар бир ҳарф учун ўн ҳасанотга эга бўлиш учун ўқиймиз. Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасига савобини бундан ҳам кўпайтириб беради.
12. Қуръонни қиёмат куни унинг шафоатига эришиш учун ўқиймиз.
13. Қуръонни Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш учун ўқиймиз.
14. Қуръонни бутун умматнинг ва шу жумладан менинг ҳам юксак мартабаларга кўтарилишимга сабабчи бўлсин деб ўқиймиз.
15. Қуръонни жаннат даражаларига кўтарилиш, виқор тожини кийиш, бутун дунё тенг бўла олмайдиган икки сарпони ота-онамизга кийдириш учун ўқиймиз.
16. Қуръонни Аллоҳга яқин бўлиш учун ўқиймиз.
17. Қуръонни Аллоҳнинг хос бандаларидан бўлиш учун ўқиймиз.
18. Қуръонни яхши ўқиган одам олижаноб, мукаррам фаришталар билан бирга бўлишини билганимиз учун ўқиймиз.
19. Қуръонни дўзахдан ва Аллоҳнинг азобидан нажот топиш учун ўқиймиз.
20. Қуръонни Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида бўлиш учун ўқиймиз.
21. Қуръонни абгор ҳаётга тушиб қолмаслик учун ўқиймиз.
22. Қуръонни зараримизга эмас, фойдамизга ҳужжат бўлсин деб ўқиймиз.
23. Қуръонни мусҳафга қараш ибодат бўлгани учун ўқиймиз.
24. Қуръонни сакина нозил бўлиши, раҳмат ўраб олиши ва Аллоҳ бизни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилиши учун ўқиймиз.
25. Қуръонни Аллоҳдан хайру баракот ва фазлга эга бўлиш учун ўқиймиз.
26. Қуръонни ўзи хушбўй, меваси тотли мевадек хушбўй бўлиши учун ўқиймиз.
27. Қуръонни дунёда залолатга кетмаслик, охиратда бахтсиз бўлмаслик учун ўқиймиз.
28. Қуръон у туфайли Аллоҳ маҳзунликни кетказгани, ғам-ташвишларни аритгани учун ўқиймиз.
29. Қуръонни қабримизда унс-улфат, йўлимизга нур, дунёда ҳидоятчимиз, жаннатга етакловчимиз бўлиши учун ўқиймиз.
30. Қуръонни Аллоҳ бизни тарбия қилиши, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хулқланган хулқлар билан одоб бериши учун ўқиймиз.
31. Қуръонни ҳақ билан банд бўлиш, ботил билан банд бўлмаслик учун ўқиймиз.
32. Қуръонни нафс, шайтон ва ҳавои нафсга қарши курашиш учун ўқиймиз.
33. Қуръонни қиёмат куни иймонсизлардан тўсиши учун ўқиймиз.

Келинг, Қуръон аҳлидан бўлайлик!

Мана шу Аллоҳ билан қилинадиган, фойдаси нақд тижоратдир. Аллоҳ унга битмас фазли карамидан инъом этади.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси


3821. Зое бўлишидан қўрқмай вақт сарфлаш мумкин бўлган энг буюк иш – Қуръон ўқишдир. Қуръон (ўқиш ва унга амал қилиш)дан бошқа нарсага вақт сарфлаш энг улкан талофатдир!

@arabicuz


#Қуръоний_дурдоналар

وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِه

Ва билинки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб туради.
(Анфол сураси, 24 оят)

Ким бошқаларга "яхшилик"ни истаса, албатта ўзи учун истаган бўлади. Ё Аллоҳ, қандай гўзал калом!

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q


#Ҳикмат

Фарзандингизнинг сочини тарасангиз, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимнинг сочи бўлса, уни парвариш қилсин», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ тараб қўйяпман» деб айтинг.
Ўғилчангизга атир суртсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга бу дунёдан хушбўйлик аёллар маҳбуб қилинди. Намоз эса кўз қувончим қилинди», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ атир суртяпман» деб айтинг.
Фарзандингиз мактабга кетаётганда «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», деган ҳадисларини эслатинг.
Фарзандингизга кулиб қараганингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деган ҳадисларини эслатинг.
Фарзандингизни мақтасангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши сўз ҳам садақадир», деганларини эслатинг.
Фарзандингизга овқат берганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Челагингдан биродарингнинг челагига сув қуйишинг ҳам садақа», деган ҳадисларидан олганингизни айтинг.
Бирор йиғинда кексалар ҳам ўтирган бўлса, фарзандингизга уларни ҳурмат қилишни ўргатиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмас», деганларини айтинг.
Шу тариқа фарзанд тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим-тарбия беринг.

Манба: @arabicuz

«Quran.uz» канали
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q


ибор қилиш имкони бўлса, у оят ўзи мустақил тугал саналиши мумкин», дейдилар. Бу қараш мазкур икки мазҳаб ўртасидаги йўналиш ҳисобланади. Бунга кўра, ана шундай бир-бирига ўта боғлиқ оятлар ўртасидагина лом-алиф белгиси қўйиш мумкин.


Хулоса қилиб айтганда, ҳозирда қироат ва вақф-­ибтидо илми уламоларининг кўпчилиги биринчи ва учинчи гуруҳ тарафдорлари ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳозирда нашр қилинаётган мусҳафларда оятлар охирида вақф белгилари учрамайди. Баъзи уламолар таълимда биринчи қавлга, умумий қироат қилинганда эса учинчи қавлга риоя қилишни афзал дейишади. Яқин ўтмишда юртимизда яшаб ўтган Қуръон устозлари иккинчи мазҳаб уламолари йўлини тутишган, зеро, ўқийдиган мусҳафлари ҳам шу асосда битилган. Аммо шуни яхши билиш керакки, бу борадаги турлилик жоиз ёки ножоизлик маъносида эмас, балки афзалият маъносидадир. Бинобарин, бу борада ортиқча тортишувга ҳожат йўқ. Аксинча, Қуръон ўқиётган ҳар бир қори ўз устозидан олган таълими асосида ёки ўқиётган мусҳафида берилган вақф аломатларига риоя қилган ҳолда қироат қилса, шунинг ўзи етарли.

Вақф-­ибтидонинг қироатларга эмас­, балки қироат устозларига боғлиқлиги бор, яъни айрим устозлар ҳар оятда вақф қилишни афзал кўрган бўлса, бошқалари маънони тугал қилиб тўхташни афзал кўришган. Баъзилари эса маъно тушунарли бўлган жойда вақф қилиб ўқийверган. Энг муҳими, бу борада ҳам нақлга суяниш лозим, яъни ҳар ким ўз устозидан санад билан олган таълимга кўра иш кўрган маъқул.

Шуни ҳам айтиш ўринлики, Абу Тоҳир Сижовандий ва у киши билан ҳамфикр бўлган олимларнинг мазҳабига кўра, «лом-алиф» белгиси қўйилган оятларда вақф қилмай, кейингисига улаб ўқиш лозим. Аммо бошқа кўпчилик уламолар, хусусан, қироат илми имомларининг жумҳури ҳар оятда вақф қилишни афзал санашган ва мана шу суннат дейишган.

Сижовандий раҳматуллоҳи алайҳ вақфнинг жоиз эмаслигига ишора қилувчи «лом-алиф» белгисини жуда кўп қўллаган. Шу билан бирга, у кишининг бу сўзи «шаръан жоиз эмас» дегани эмас, балки «маъно тугал бўлиши учун жоиз саналмайди», деган маънодадир. Қироат уламолари буни алоҳида таъкидлайдилар. Мана шу нарсани яхши тушуниб олиш керак. Ушбу оддий ҳақиқатни яхши англамай, ҳар жойда ихтилоф кўтариш, ўз фикрини илгари сураман деб, бошқа тарафларга таъна етказиш, қироат илмининг даҳолари айтган сўзни инобатга олмай, ҳар хил бошқа гапларни кўпайтириш нохолислик, билимсизликдан бошқа нарса эмас.

Аллоҳ таоло ўтган барча уламоларимизни, хусусан, Қуръон устозларини Ўз раҳматига олсин, сизу бизга эса тавфиқу ҳидоятни ёр айласин!


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

29.04.17


ятлари алоҳида-алоҳида ўқилишига, яъни ҳар оятда вақф қилишга ишора бор. Унда қори ҳар оятни ўқиганда Аллоҳ азза ва жаладан қандай жавоб бўлиши айтилади. Ваҳоланки бу оятларнинг ҳам ўзаро лафзан боғлиқ экани бизга маълум.

в) Оятларнинг боши ва охирини белгилаш ҳамда уларнинг ададлари тавқифий, яъни ваҳийга асосланган бўлиб, уларни саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақфларидан аниқлаб олганини барча уламолар таъкидлашган. Бу эса у зотнинг ҳар оятда тўхтаб ўқиганларига далолат қилади.

г) Бу фикрни оятларнинг фосилалари ‒ тугалловчи сўзларининг ўхшаш, қофиядош экани ҳам қувватлайди. Бу қофиядошлик Қуръоннинг мўъжизалиги, гўзаллигини таъминловчи энг муҳим хусусиятларидандир. Бу эса асосан вақфда зоҳир бўлади. Агар вақф қилинмаса, Қуръони Каримнинг мазкур хусусияти кўринмайди, уларда бир хилликни риоя қилишдан кўзланган мақсад ҳам рўёбга чиқмайди.

Имом Алий ибн Муҳаммад Аламуддин Саховий (в.643 ҳ.) ўзининг «Жамолул-қурро ва камолул-иқро» китобида шундай дейди:

«Қорилардан бир жамоаси ҳар бир оятда вақф қилишни ҳадисга амал қилиш сифатида жоиз деб билганлар. Буни юқорида келтирилган ҳадис ҳам, маъно ҳам қувватлайди. Маъно – Қуръоннинг оятларда вақф қилиш учун, уларнинг ўзаро муқобил келиши учун ушбу фосилалар ила нозил қилинганидир. Бўлмаса, улардан мақсад нима бўлиши мумкин?!»

Абу Амр, Абу Яъло, Байҳқий, Ибн Жазарий ва жумҳур қироат устозлари мана шу фикрни қувватлаганлар. Улар: «Оятларнинг охирида вақф қилиш афзал, гарчи у кейингисига лафзан боғлиқ бўлса ҳам. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш баъзи бир Қуръон илми мутахассислари айтган қоидаларга риоя қилишдан яхшироқдир», дейдилар.

Бугунги кундаги қироат илми устозларининг жумҳури ҳам ушбу мазҳаб фикрини илгари суришади ва ўз санадлари орқали шундай таълим олганларини айтишади. Бу мазҳаб фикрига кўра битилган мусҳафларда оятлар сўнгида вақф белгилари қўйилмайди, чунки уларда албатта вақф этилади, деб эътибор қилинади.


Иккинчи гуруҳ – вақфда маънонинг тугалланишига риоя қилиш тарафдорлари. Улар ҳар бир сурага гўё бир оятдек қараб, фақат маъно тугал бўлган ўриндагина вақф қилиш керак, дейдилар. Улар учун бу маънода оятларнинг ўртаси билан охирининг фарқи йўқ. Шунинг учун ушбу асосда ёзилган мусҳафларда оятлар охирига ҳам турли вақф белгилари қўйилади. Улар ўз сўзларига қуйидагича далил келтирадилар:

а) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз нутқида нотўғри вақф қилган кишини танқид қилиб, «Сен ёмон хатиб экансан», деганлар (Муслим ривояти). Оддий нутқда маънога риоя қилмаслик ёмон саналгандан кейин, Аллоҳнинг каломида бу жуда ҳам хунук иш ҳисобланади.

б) Аллоҳ таоло Қуръони Каримни тадаббур қилиб ўқишга ва тинглашга амр қилган. Бунинг учун эса маънога қараб вақф қилиш лозим.

в) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар оятда вақф қилишлари оятларнинг ўринларини билдириш учун, яъни таълим маъносида бўлган.

Бу мазҳабни Муҳаммад ибн Тойфур Ғазнавий Сижовандий (в. 560 ҳ), Жаъбарий (в. 707 ҳ.), Абдурраҳмон Жомий ва бошқа бир қатор вақф илми уламолари ихтиёр қилганлар. Бу мазҳаб асосида битилган мусҳафларда оят сўнгида ҳам вақф белгилари қўйилади. «Абдулмалик» ва «Абдурраҳмоний» мусҳафлар ҳам айни шу усулда ёзилган.

Бу фикрни қувватловчи уламолардан айримлари бундай ўринларда суннатга амал қилиш учун вақф қилиб, маънони боғлаш учун бир­-икки калима юқорироқдан қайтариб ўқиб, қўшиб кетишни маъқул кўрганлар. Аммо муҳаққиқ олимлар бу иш барибир суннатга хилоф, қироатнинг равнақига эса номуносибдир, дейдилар.


Учинчи гуруҳ – ўртача йўлни тутганлар. Улар биринчи гуруҳ уламоларининг сўз ва далилларини қўллаб­-қувватлаган ҳолда, оятлар ўртасида тўхталса, маънога халал бўладиган даражада боғлиқ бўлган жойлардагина иккинчи гуруҳ уламоларига эргашадилар. Улар ҳам ҳар оятда тўхташни афзал санайдилар, аммо биринчи гуруҳдан фарқли равишда, айрим ўринларни истисно қиладилар. Бундай ўринлар Қуръони Каримда саноқли.

Имом Саховий ва бошқа кўплаб қироат илми уламолари ушбу қавлни танлаганлар. Улар «Оятлар бир-бирига грамматик жиҳатдан боғлиқ бўлса-ю, боғлиқлик ўрнини тўлдирадиган сўзни тақдир қилиш ‒ зеҳнда бор деб эът


деган маънони англатади.

Буни тушуниш учун уламолар вақф деганда нимани назарда тутганини билиб олишимиз лозим. Вақф деб қироат пайтида нафасни ростлаш учун бирор калиманингохирида тўхташ ёки тўхтаганда бироз юқоридан такрорламай, келган жойидан давом эттириш учун тўхташни тушуниш мумкин. Мазкур белгини оятлар ўртасида қўллаган уламолар вақф деганда «бирор калима охирида давомидан ўқиб кетиш мақсадида тўхташ»ни назарда тутганлар,яъни мазкур белги «бу ерда тўхтаб, давомидан ўқиб кетма» деган маънони англатади.

Хуллас, бу белги вақф қилинмайдиган ёки вақфдан сўнг давом эттириш дуруст эмас деб эътибор қилинган ўринларда ишлатилади, чунки бу белги лафзан, яъни грамматик жиҳатдан ўзаро боғлиқ жумлалар ўртасига қўйилади. Бу белги оят ўртасида келганда вақф қилмаслик кераклигини барча уламолар бирдек таъкидлашган. Аммо белги оятнинг охирида бўлса, бу борада қироат ва вақф­-ибтидо илми билимдонлари қадимдан турлича фикр билдирганлар.

Қироат бобида барча бирдек тан олган, Қуръон илмлари борасида ёзилган илк китобларнинг муаллифи Абу Амр Доний (в. 430 ҳ.) раҳматуллоҳи алайҳ ҳар оят охирида вақф қилишни афзал билар, гарчи кейинги оятга грамматик жиҳатдан боғлиқ бўлса ҳам ва «Менга мана шу маҳбуброқ», дер эди. Қироат илмида мутааххир олимларнинг энг буюги, қорилар шайхи, беназир олим имом Муҳаммад ибн Жазарий тажвид илмига оид «Муқаддиматул-жазарийя» номи билан шуҳрат қозонган манзума – шеърий китобида вақф бобида жумладан шундай деган:

«Маънода ҳам, лафзда ҳам боғлиқлик бўлган ўринда кейинидан бошламагин. Аммо бу оятнинг бошланиши бўлса, жоиз саналган ва бу «ибтидои ҳасан» (яхши бошлаш) бўлади».

Изоҳ:

Агар вақф қилинаётган калима кейингисига ҳам маънода, ҳам лафзда, яъни мазмун жиҳатидан ҳам, гапда тутган ўрни жиҳатидан ҳам боғлиқ бўлса, вақфдан сўнг келган жойдан давом эттириб бўлмайди, балки бир-икки калима олдиндан қайтариб ўқиш лозим. Аммо вақф қилинган сўз оятнинг охири бўлиб, кейинги сўз навбатдаги оятнинг боши бўлса, вақфдан сўнг келган жойдан ўқиб кетса бўлаверади ва бу «ибтидои ҳасан» ҳисобланади.

Мулла Али Қорий ушбу мисраларнинг шарҳида жумладан шундай дейди:

«Оятларнинг охири насрдаги сажъ ўрнида, шеърдаги қофия мартабасида бўлиб, тўхталиш ўринлари ҳисобланади.... Билгинки, оят охирида вақф қилиш суннатдир. Бунга далил мусаннифнинг (Ибн Жазарийнинг) ўғли ўз отасидан ривоят қилган, у эса ўз санади ила Умму Салама розияллоҳу анҳодан нақл қилган ушбу ҳадисдир: «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ўқиганларида оят­-оят қилиб ўқирдилар...» Ушбу ҳадис бу бобдаги асл асос ҳисобланади. Ҳадиснинг зоҳири шунга далолат қиладики, ҳар бир оятда, лафзий жиҳатдан тааллуқли бўлсин ё бўлмасин, вақф қилиш мустаҳабдир. Байҳақий ҳам шуни ихтиёр қилган. Абу Амр: «Мана шу менга маҳбуброқ», деган. Лекин бу Сижовандий ҳамда «Хулоса»нинг соҳиблари каби вақф илми арбобларининг «Оятларнинг охири ўзидан кейинги жумлага тааллуқлиликда бошқалари билан баробардир», деб қилган ҳукмга хилофдир».

Қироат ва вақф­-ибтидо илмига доир китобларда бу ҳақда батафсил маълумотлар келган. Хулоса қилиб айтганда, машҳур мисрлик қори Маҳмуд Халил Хусарий ўзининг вақф-­ибтидога доир рисоласида таъкидлаганидек, уламолар ҳар оятда тўхташ ёки тўхтамаслик борасида асосан уч гуруҳга бўлинадилар:


Биринчи гуруҳ – ҳар оятда вақф қилиш тарафдорлари. Улар «Оятларнинг ўртасида лафзий боғлиқлик юқори даражада бўлиб, вақф сабабли маъно тушунарсиз ёки ўзгача бўлиб қолса ҳам, вақф қилган афзал, чунки ҳар оятда вақф қилиш суннат», дейдилар ва бу сўзларига қуйидаги далилларни келтирадилар:

а) Имом Аҳмад, Термизий ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда Умму Салама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларини мақтаб, «У зот оят-­оят қилиб қироат қилар эдилар», деган. Бошқа бир ривоятда эса, Фотиҳа сурасининг аввалидан 3­-4 оятни ўқиб, ҳар оятда вақф қилишларини амалий суратда кўрсатиб берганлар. Бу оятларнинг лафзан ўзаро боғлиқлиги эътиборга сазовордир.

б) Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган,«Намозни Ўзим билан бандам ўртасида иккига тақсим этдим, бандамга сўраганидир...» деб бошланган ҳадисда ҳам Фотиҳа сурасининг дастлабки о


зирги мусҳафларга ўхшатиб, оятларнинг сурадаги тартиб рақами ҳам кўрсатилган.

Дастурда суралар, жузлар ва саҳифалар рақамланган бўлиб, мундарижадан исталган сура, жуз ва саҳифага осон ўтиш мумкин. Шунингдек, қори етиб келган жойини белгилаб қўйиши учун хатчўп хизмати киритилган. Хатчўп ёрдамида исталган пайтда дастурни очиб, охирги марта ўқилган жойдан қироатни давом эттириш мумкин. Ўйлаймизки, дастур қалби Қуръонга ошно азизларга манзур бўлади ва барчага манфаатли бўлади.

Илмийлик ва холислик юзасидан шуни ҳам айтиб ўтиш ўринлики, энди Қуръон ёдламоқчи бўлган кишилар учун бугунги замонавий мусҳафларни ўқиш кўп жиҳатдан қулай ва афзалдир. Чунки ҳозирда деярли барча мусулмон ўлкаларда шу тур мусҳафлар оммалашган бўлиб, улар асосида Қуръон ёд олиш дунё қорилари билан мулоқот қилишда ижобий ютуқ ҳисобланади. Шундай бўлса-да, биз тақдим қилаётган ушбу мусҳафнинг ўз ўрни ва қиймати борлиги бизни ушбу дастурни ҳозирлашга ундади.

Аллоҳ таолодан ушбу хайрли амалга бош қўшган, уни тайёрлашга ҳиссаси қўшилган барча азизларимизга улкан-улкан ажру савоблар, улуғ даражотлар ва Ўзининг розилигини сўраймиз. Сизлардан ҳам уларнинг ҳаққига хайрли дуода бўлишингизни умид қиламиз.


Вақф-ибтидо масаласи

Фурсатдан фойдаланиб, кўпчиликнинг қизиқишини, эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, мазкур мусҳафлардаги вақф аломатларини қисқача изоҳлаб, Абу Тоҳир Сижовандий раҳматуллоҳи алайҳнинг вақф истилоҳлари хусусидаги айрим зарурий маълумотларни ҳавола қилсак. Иншааллоҳ, бу истилоҳлар ҳар иккала «Қори Қуръон» ‒ «Абдулмалик Қуръон» ва «Абдурраҳмон Қуръон» учун қўлланма бўлади.


Мусҳафда қуйидаги вақф белгиларига изоҳ берилган:

«م» ‒ лозим вақф. Бу ўринда вақф қилиш лозим.

«ط» ‒ мутлақ вақф. Бунда вақф қилган афзал, аммо васл қилса ҳам маъно тўғри чиқаверади.

«ج» ‒ жоиз вақф. Бунда вақф ҳам, васл ҳам бир мартабада бўлади.

«ز» ‒ бу «мужавваз ли важҳин», яъни қайсидир маънога кўра жоиз дегани.

«ص» ‒ бу «мураххас лаҳу», яъни рухсат берилган вақф демакдир.

«قف» ‒ бу «қийла фийҳи вақфун», яъни бир фикрга кўра бу ерда ҳам вақф бор деганидир.

«وقفة» ‒ «вақфатун» ‒ бир вақф қилиб ўтса ҳам бўладиган ўрин.

«صلى» ‒ «сола» (ёки «силий), бунда ҳам васл авло ҳисобланади.


Бу белгиларни яхшироқ тушуниш учун Сижовандий раҳматуллоҳи алайҳнинг истилоҳларни билиб олиш лозим. У киши вақфни уч даражага бўлган:

Лозим вақф. Бунга мусҳафда «م» белгиси қўйилган.

Ножоиз вақф. Бу мусҳафда «لا» ‒ «лом-алиф» билан кўрсатилган.

Жоиз вақф. Бу учун жоизлик даражасига кўра вақф белгилари қўллаган.

У киши жоиз вақфни уч даражага бўлган:

а) вақф ҳам, васл ҳам баробар бўлган жоиз вақф, у «ج» белгиси билан кўрсатилган;

б) вақф авло, аммо васл жоиз бўлган ўрин, бу учун «ط» белгиси танланган;

в) васл авло, аммо вақф ҳам мумкин бўлган ўрин.

Ушбу охиргиси ‒ васл авло, аммо вақф ҳам мумкин бўлган ўринлар тўртга ажратилган:

а) «мужавваз ли важҳин» ‒ қайсидир маънога кўра жоиз ўринлар, бу «ز» билан кўрсатилган;

б) «мураххас лаҳу» ‒ рухсат берилган вақф «ص» белгиси орқали ифода этилган.

г) «қийла фийҳи вақфун» ‒ бу ерда ҳам вақф бор дейилган ўринлар учун «قف» белгиси танланган.

д) «вақфатун» ‒ бир вақф қилиб ўтса ҳам бўладиган ўринлар, буни «وقفة» сўзи қайд қилинган.


Имом Сижовандий энг кўп қўллаган, шунингдек, биз тақдим қилаётган мазкур мусҳафларда ҳам энг кўп учрайдиган вақф аломати «لا» ‒ лом-алиф бирикмаси ҳисобланади. Аслида бу белги икки хил маънони билдиради:

1. Бу ерда вақф қилиб, янги нафас билан оятнинг давомини ўқиб кетиш жоиз эмас. Белги асосан мана шу маънони англатиб келади.

2. Вақфнинг ўзи жоиз эмас. Белги баъзан шу маънони ҳам англатиб келган. Аммо бундай ҳолат жуда кам учрайди.

Бу белгини имом Муҳаммад ибн Жазарий (751­‒833 ҳ.) ўзининг «Ан­-Нашр фил-қироатил-ъашр» китобида «Лаа тақиф», яъни «вақф қилма» иборасидан ишора деб тушунтирган. Мулла Алий Қорий (в. 1014 ҳ.) имом Жазарийнинг тажвид илмига оид китобига ёзган «Ал­минаҳул-фикрийя, шарҳу Муқаддиматул-Жазарийя» номли шарҳида уни «Лаа вақфа» – «Вақф йўқ» иборасининг қисқартмаси деб изоҳлаган. Аммо имом Сижовандийнинг сўзларидан хулоса қилинса, бу белги «Лаа йажузул-вақфу» ‒ бу ерда вақф жоиз эмас


дан нозил қилингандир»ояти берилган (Воқеа сураси, 79˗-80-оятлар). Давомида: «Бу Қуръон Усмон розияллоҳу анҳунинг мусҳафи расмига мувофиқдир. 1289» деб ёзилган. Бу милодий 1872 йилга тўғри келади.

Мусҳафнинг дастлабки икки саҳифаси гўзал нақшлар билан безатилиб, уларга Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг аввалги беш ояти қайд қилинган. Бундай нақшлар мусҳафнинг ўртасида Каҳф сурасининг 3 ва 4-саҳифаларида ҳам такрорланади. Барча саҳифалар зарҳал ҳошия билан безатилган. Ўша пайтдаги саҳифалаш усулидан келиб чиқиб, ўнг тарафдаги саҳифаларнинг остида кейинги бетнинг биринчи калимаси қайд этилган. Бу билан саҳифаларнинг тартиби тўғрилиги аниқланган.

Ҳар бир суранинг бошланишида унинг номи, маккий ёки маданийлиги ҳамда оятларининг адади қайд қилинган. Фотиҳа сурасининг оятлари Ҳафс ривоятига кўра эмас, ҳанафий мазҳабининг қарашларига мувофиқ равишда, басмладан ташқари 7 оят қилиб берилган. Мусҳафда басмаланинг охирига ҳам оят аломати қўйилганидан хаттот уни ҳанафий мазҳаби уламоларининг қарашларига мувофиқ, мустақил оят деб қараганини тушуниш мумкин. Ушбу мусҳафда ҳам жузларнинг бошланишига белги қўйилган бўлиб, ҳар бир жуз «мақраъ»ларга бўлинган. Мақраъ «бир ўқишлик бўлак» дегани бўлиб, бир порани саккизга тақсимлашга хизмат қилади. Бундай тақсимда маъно-мавзуга таянилмайди, балки ўқиладиган миқдор эътиборга олинади ҳамда уламолардан қилинган нақлларга асосланилади.

Мусҳафнинг сўнгида Ан-Нас сурасидан сўнг Қуръон тиловатидан кейин қилинадиган дуолардан иккитаси битилган. Ундан сўнг саҳифа остида нақшинкор иккита тўртбурчак шаклнинг ўнг тарафдагисига «Абдулмалик» деб, чап тарафдагисига «Муҳаммудур Расулуллоҳ» деб ёзилган. Уларнинг ўртасига эса «Ушбу Қуръон Малику Аллом (Доно Подшоҳ) Зотнинг кўмаги ва Аллоҳнинг раҳматига муҳтож банданинг саъй-ҳаракати билан тугал тузатишлар ила тамомига етди», деб ёзилган. Ушбу охирги жумладан бу мусҳаф ноширнинг бу борадаги биринчи иши бўлмай, тузатилган нусха эканини тушуниш мумкин.

Сўнгги саҳифаларда хатми Қуръон дуоси берилган. Кейинги саҳифада доира шакл ичида кичкинагина жадвалда вақф аломатлари қисқача изоҳланган. Унинг атрофига «Бу Қуръон 1289 йили якунланди, уни энг ҳақир банда Муҳаммад Иброҳим ёзди» деб қўйилган. Доиранинг атрофига қуйидаги салавот битилган (таржимаси): «Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммадга Қуръондаги ҳарфлар ададича ва ҳар бир ҳарф учун мингларча салавот йўллагин!»

Мусҳаф саҳифалари сариққа мойил рангда. Бу рангнинг кўз учун фойдаси, қулайлиги кўп жиҳатдан исботланган бўлиб, баъзилар буни Қуръони Карим оятларидан олинганини айтади. Аллоҳ таоло Бақара сурасида Бану Исроилга сўйиш буюрилган сигирнинг ранги баёнида: «У сап-сариқ, қараганларни қувнатади» (69-оят), дейди. Ушбу оятда сариқ рангнинг кўзни қувнатиши, яшнатишига ишора бордир.


Ҳозирги техника тараққиётининг шарофати билан эндиликда мусҳафни қоғозга босмай, унинг электрон нусхасини ҳам нашр этиш мумкин бўлди. Ана шу эътибордан, қолаверса, тарихимизни жонлантириш мақсадида ушбу мусҳафнинг электрон шаклини яратиш зарурати бор эди.

Бугунги кунда чоп этилаётган мусҳафларнинг сон-саноқсиз электрон дастурлари ва бошқа қулайликлари мавжуд бўлса-да, биздаги кўп қорилар ўқиб, Қуръон ёдлаган мазкур мусҳафларнинг электрон шакли ҳануз йўқ эди. Аммо бунга эҳтиёж борлиги аниқ. Зеро, мусҳафнинг ушбу тури бугунги кунда жуда ноёблашиб кетган. Аммо ундан фойдаланувчилар ҳозир ҳам бор. Хусусан, бу мусҳафга кўзи ўрганган қорилар уни ўқишга ва ўқитишга одатланишган. Бундай қорилар, хусусан, Фарғона водийсида талайгина.

Қуръонга хизмат қилишдек улуғ, шарафли, эзгу ниятли, ихлосли биродарларимиз Абдулмалик мусҳафининг электрон дастурини тайёрлаш бўйича бизга маслаҳат солишди. Биз бу таклифни мамнуният билан қариш олиб, баҳолиқудрат тавсиялар бердик. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таоло ниятларимизни рўёбга чиқариб, «Абдулмалик Қуръон» электрон дастури тайёр бўлди.

Ушбу дастурдан жой олган нусха «Абдулмалик Қуръон»нинг энг мукаммал, сифатли ва жуда ҳам гўзал нусхаси ҳисобланади. Унга баъзи азизларимиз тарафидан янада ишлов берилиб, саҳифалар рақамланган ва ҳар бир саҳифада унинг қайси жуз ва сурага тегишли экани қайд қилинган. Шунингдек, ҳо


«АБДУЛМАЛИК ҚУРЪОН»


Қуръонни бизга нозил қилган Аллоҳга ҳамду санолар, бу азиз Китобни бизга етказган Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин!


Сизга тақдим қилинаётган ушбу электрон мусҳаф ўтган асрда юртимиздакенг қўлланган саноқли мусҳаф турларидан, аниқроғи, энг машҳур икки мусҳаф туридан бири ҳисобланади. Бугунги кундаги устоз қориларимизнинг кўпчилиги айнан ушбу «Абдулмалик Қуръон» ва унинг шериги бўлган «Абдурраҳмоний» мусҳафда ўқишган. Бу икки мусҳаф уларни чоп этган ноширларнинг номи билан аталиб қолган. Уларнинг ёзилиш услублари бир-бирига жуда ҳам яқин. Бу мусҳафлар ўз даврида энг сифатли ва мукаммал чоп этилган бўлиб, бугунги кунда ҳам қийматини йўқотмаган. Айрим маълумотларга кўра, бу икки мусҳаф ҳиндистонлик хаттотлар томонидан ёзилган бўлиб, ўша ерда чоп қилинган.

Шайх Абдулазиз Мансур жаноблари саҳҳофлик касби билан донг таратган, аждодларидан шу касб билан шуғилланиб келган, марғилонлик Абдуррауф саҳҳоф деган муқовачи кишидан нақл қилишича, 1924 йилгача мазкур мусҳафларнинг босма табоқлари юртимизга Ҳиндистондан поездда олиб келинар, сўнг саҳҳофлар уни кесиб, тикиб, муқовалаб, сотишар экан. Кейинчалик динга қарши кураш авж олиб, бунинг ҳам имкони бўлмай қолган. Ўтган асрнинг иккинчи ярмига келиб, динга бўлган тазйиқ бироз юмшагач, жуда оз бўлса-да, яна турли йўллар билан бу хил мусҳафлар олиб келина бошлаган. Юртимиз мустақилликка эришган илк йилларда «Абдурраҳмоний» мусҳаф қайта чоп қилинди. Аммо бу нашр жуда ҳам оз ададда бўлиб, давомли бўлмади. Бу мусҳафларга бугун ҳам эҳтиёж бор, чунки Қуръонни ўша мусҳафларда ёд олган қорилар такрорни ҳам шу мусҳафда қиладилар.

Мазкур мусҳафларнинг ўз даврида кенг ёйилишига асосий сабаб ˗ уларнинг ёзуви ниҳоятда равон бўлишидан ташқари, олдинги кўп мусҳафлардан фарқли равишда, ҳар саҳифа бирор оятнинг якуни билан тугалланган. Шунинг учун устозлар бу мусҳафларни «Қори Қуръон», яъни қорилар ўқийдиган, Қуръонни ёд олмоқчи бўлганлар тутуши лозим бўлган мусҳаф деб аташарди. Зеро, ҳофизи Қуръон учун ҳар саҳифанинг янги оят билан бошланиб, бир оятнинг якуни билан тугаши жуда қулайдир. Солиштириш учун айтиш мумкинки, ўша пайтларда чоп қилинган Қозон босма мусҳафларда саҳифа оятнинг қаерида тўхтаса, оятнинг давоми шу ердан кейинги саҳифага ўтиб кетаверади.

Устозларимиз «Абдулмалик Қуръон»нинг фазилатини алоҳида таъкидлаб ўтишар эди. Уларнинг айтишича, бу мусҳафни ёзган хаттотнинг ўзи олим, тақводор киши бўлиб, ҳар саҳифани янги таҳорат билан ёзган экан. Шунинг учун устозлар «Абдулмалик Қуръонда ўқиган бола қори бўлмай қолмайди», деб қўйишарди. Аммо бу гапларнинг қанчалик илмий асосга эга экани ҳақида бизда аниқ маълумот йўқ.

Энди «Абдулмалик Қуръон»нинг ёзилиш усули ҳақида тўхталсак. Бу мусҳафнинг завобити ‒ ҳаракат, сукун, танвин ва бошқа шу каби Қуръонни тўғри ўқишга хизмат қиладиган белгилари Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига мувофиқ ҳамда Андалусия ва Мағриб уламолари мазҳабларига кўра қайд қилинган.

Вақф-ибтидо масаласида Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад Сижовандий раҳматуллоҳи алайҳнинг (ваф. 600 ҳ./1204 м.) мазҳаби асосида иш кўрилган. Унга кўра, вақф-ибтидо масаласида ҳар бир сура бир оятдек қаралади ва шу боис оятлар сўнгига ҳам вақф белгилари қўйилади. Жумладан, лафзий, яъни грамматик боғлиқлиги бор оятлар сўнгида «лом-алиф» белгиси қўйилади. Умуман олганда, бу мусҳафдаги барча вақф белгилари Сижовандийга тегишли. У киши бу ҳақда алоҳида китоб ёзиб, унда барча вақфларни баён қилиб ўтган ва мазкур «лом-алиф»дан ташқари яна еттита вақф белгисини ишлатган. Ушбу мусҳафда бу белгилар деярли тўла акс этган. Уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эгадир. Бу ҳақда қуйироқда тўхталамиз.

Мусҳафда завобитлар ҳам вақф-ибтидога тобе шаклда қўйилган, яъни вақф лозим ёки авло деб билинган ўринда вақф қилинган деб ҳисоблаб, кейинги калиманинг завобити ибтидода ўқиладиган шаклда, вақф жоиз эмас ёки васл авло деб қаралган жойда эса васлга муносиб тарзда берилган. Буни тушуниш учун айтиш мумкинки, масалан, Мадина мусҳафларида завобитлар фақат васл эътиборидан қайд қилинган.


Мусҳафнинг бош саҳифасига «Унга фақат покиза зотларгина тега олурлар. У оламларнинг Робби




АЁЛНИНГ ОИЛАДАГИ БУРЧЛАРИ

@fiqhuz_kanal #Оила

Оилада аёлларнинг ўз эрлари олдида бир неча бурчлари борлиги шариатда Қуръони Карим ва Суннат асосида баён қилинган. Аёлларнинг бу бурчларини эркаклар эмас, балки Аллоҳ таолонинг шариати белгилагандир.

1. Хотиннинг эрга итоат қилмоғи.
Исломда аёлнинг эрига итоат қилиши шариатга итоат қилишидир. Шунинг учун ҳам шариатга хилоф ишларда аёлнинг ўз эрига итоат қилмасликка тўла ҳаққи бор.
Маълумки, ҳар бир жамиятнинг ўз раҳбари бўлади. Раҳбари бўлмаган жамиятнинг жамиятлиги қолмайди. Оила ҳам кичик бир жамият. Унда жамиятнинг барча белгилари митти кўринишда мавжуддир.
Оила ҳаётида бошлиқ вазифасини эр адо этишини бугунги кунда барча халқлар бир овоздан тасдиқламоқдалар. Исломда эрнинг оиладаги бу раҳбарлигига «масъулият» деб қаралади. Лекин «оила бошлиғи» дегани, баъзилар хаёл қилганидек, оиланинг бошқа аъзоларига жабр-зулм ўтказиш, «айтганим-айтган, деганим-деган» йўсинида «ҳокими мутлақ» бўлиш эмас. Балки бу эрнинг ўз оиласининг ҳамма тарафдан баркамол бўлиб, саодатли, тинч-омон яшашига оила бошлиғи сифатида масъул бўлишидир.
Оила кичик бир жамият. Унинг раҳбари эркакдир. Бинобарин, оиланинг саодатли бўлишининг шартларидан бири эрга итоатдир.
Баъзи эркаклар буни мутлақ ҳокимлик деб англайдилар. «Мен нимани хоҳласам, шу бўлиши керак» деб, шаръий ҳуқуқларини суиистеъмол қиладилар, ҳатто аёлларга зулм қилиш даражасигача етадилар ва буни, ўзларича, «шариат ҳукми» деб талқин қиладилар.
Баъзи аёллар эса, аксинча, эрга итоат қилишни хору зорлик, ўзини пастга уриш, мутелик деб тушунадилар-да, уни тан олмайдилар. Ана шундай саркашликлар натижасида орада тушунмовчиликлар келиб чиқади.
Аслида эса ундай эмас. Аввало, бу итоат чекланган, чунки шариат қоидаси бўйича, Аллоҳ гуноҳ деб ҳисоблаган ишларда бандага итоат қилиб бўлмайди.

Масалан, ота‑онами, эрми, бошлиқми, ким бўлмасин, ҳаром, гуноҳ ишга буюрса, унга ҳеч ким бўйсунмайди. Қолаверса, оиладаги итоат эрнинг оила раҳбари сифатидаги ҳурмати юзасидан бўладиган итоатдир. Шунинг учун бу савобли иш оилавий ҳаёт доирасида ва ақл-идрок билан адо этилиши шарт.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида, эрига итоаткор аёлларнинг мақтовида қуйидагиларни айтади :

فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِّلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللّهُ

«Солиҳа аёллар – итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир» (34‑оят).
Яъни мўмина, солиҳа аёлларнинг табиатида эрига итоаткорлик бордир. Биз «итоаткор» деб таржима қилаётган сўз ояти каримада «қонитаатун» лафзи ила келган. Бу сўз ўз иродаси, рағбати ва муҳаббати ила давомий итоат қилиш маъносини англатади. Демак, мўмина, солиҳа аёлнинг ўз эрига итоат қилиши қўрққанидан, мажбурликдан ёки бошқа бирор боисдан эмас, балки ўз масъулиятини тушунганлигидан келиб чиққан бўлади. Бу итоат ўзини тушунган, ҳаётдаги ўрнини, вазифаси ва масъулиятини ҳис этган оқил инсоннинг итоатидир.
Мўмина, солиҳа аёлларнинг ажойиб табиатларидан яна бири, улар:
«Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир».

Яъни, эрлари ёнларида турган пайтлардагина эмас, бирор сабаб билан оиладан узоқда бўлган чоғларида ҳам уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, обрў-эътиборларини, мол-мулкларини муҳофаза қиладилар. Муҳофаза қилишлари ҳавои нафсга мувофиқ ёки ўз фикрларича ёҳуд эрларининг талабига биноан бўлмайди. Балки, бу борада ягона ҳоким, ҳуқуқ ва бурчларни энг тўғри белгилаб берувчи олий ҳакам – Аллоҳ таоло бор. Шунинг учун ҳам оятда «Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича», дейилмоқда. Бундай аёллар Аллоҳ таоло ҳифз қилинишини амр қилган нарсаларни муҳофаза қиладилар.
Батафсил...

«fiqhuz» каналига уланиш


"Мен Қуръонни ўқидим ва мусулмон бўлдим. Агар биринчи мусулмонларни таниганимда, мусулмон бўлмас эдим. Чунки Ислом мукаммалдир, мусулмонлар эмас".

© Юсуф Ислом
Дўстларингизга улашинг!
@tartil_uz


Шайҳ Маҳмуд Халил Хусорийдан гўзал тиловат. Ал-Мулк сураси @tartil_uz


​​#Машҳур_қорилар Қорилар шайхи Маҳмуд Халил Ҳусорий

 

“Қорилар шайхи” номини олган Маҳмуд Халил Ҳусорий Мисрнинг ғарб томонида жойлашган “Танто”  вилоятининг “Шибран Намла” қишлоғида 1917-йил 17-сентябрда дунёга келди. У саккиз ёшида қуръони каримни тўлиқ ёд олди. “Ал-Азҳар” университетида Қуръони каримга оид илмларни таҳсил олди. У чиройли овоз соҳиби ва қироъат борасида қобилиятли  бўлганлиги боис радио эшиттиришида иштирок этиш учун ўтказиладиган имтиҳонда пешқадамлардан бўлди.

 У киши 1944-йил “Аҳмадийя” масжиди қориси этиб тайинланди. Бир муддат ўтиб, Миср қорилар мактабида “Бош қори” вазифасида, сўнг мудир ўринбосари бўлиб ишлади. Мана шундан кейин “Шайхул Қурро” (қорилар шайхи) унвонига муносиб деб топилди.

1961-йил биринчи бўлиб Ҳафс қироатида Қуръони каримни овозли шаклда тасмага туширди. Шундан сўнг Миср диёрида тақрибан ўн йилча фақатгина Халил Ҳусорийнинг қироати эшиттириб келинди.

1964-йилларга келиб У кишининг “Варш”, “Қолун” ва “ад-Дуварий” қироатида ўқиган тиловатлари ҳам ёзиб олинди.

1968-йилда бутун ислом оламига мўлжалланган тиловатлари тасмага туширилди ва у кишига “Ислом олами қориларининг раиси”, деган мақом берилди.

Қори кўплаб йиғин ва конференцияларда тиловатлар қилар эди. Бундан ташқари Араб ва Осиё ҳамда Африка давлатларига сафар уюштириб, у ердаги одамларга Қуръони каримни гўзал тарзда етказар эди. Бунинг натижаси ўлароқ бир қанча инсонлар у кишининг тиловатлари сабабли Исломни қабул қилган.

У зот биринчи бўлиб қорилар манфаатларини ҳимоя қиладиган, уларнинг маиший эҳтиёжларини кафолатлайдиган уюшма ташкил қилган ва қуръон ёдлашга ихтисослашган мактаблар барпо қилиниши зарурлигини ўртага ташлаган эди.

Умрлари охирида ўзлари туғилиб ўсган “Шиброн Намла” қишлоғда ҳам масжид ва олий маъҳад ҳамда қуръонга ихтисослашган мадраса қуришга қаттиқ бел боғладилар ва мол–давлатларининг учдан бир қисмини қуръони карим ходимлари ва ҳофизларига берилишини васият қилдилар.

Қуръони каримни тиловат қилиш билангина чекланиб қолмай, балки қуръон ва қироат илмларига оид ўндан ортиқ асарлар ёзганлар. Бунга мисол тариқасида:

Аҳкаму қироъатил қуръанил карим;

Ал қироътул ашара минаш шотибийяти вад дуррати;

Маолимул иҳтида ила маърифатил ибтида;

Ал фатҳул кабир истиозати ват такбир;

Аҳсанул асар фий тарихил қурроил арбъа ашар;

Маъал Қуръанил карим ва бундан бошқаларни келтиришимиз мумкин.

Ўзларининг гўзал овозлари ва адо этишдаги маҳорати билан қуръони карим қироати борасида ўчмас из қолдирди. У кишининг фазилатлари ҳақида қанча гапирса шунча кам. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон муфтийлик давриларида бизнинг диёримиз Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриб, чиройли тиловатлари билан мусулмонларни хушнуд қилганлар.

Маҳмуд Халил Ҳусорий сер маҳсул ва мазмунли ҳаёт кечириб, 1980- йил 24- ноябр, хуфтон намозидан сўнг фоний дунёдан ўтдилар.

Аллоҳ у кишининг жойларини жаннатдан қилсин, омин.

 

 

Манбалар асосида

Хошимов Нуриддин тайёрлади ©hidoya.uz Яқинларингизга улашинг! @tartil_uz


#ибрат
#насиҳат

Қуръоннинг тўқсон жойида ризқларни Аллоҳ белгилаши ва халқига уларнинг кафолатини бергани ҳақида ўқидим. Фақат бир жойда: "Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади",* дейилганини кўрдим.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
---
* (Бақара сураси, 268-оят)

Мубашшир Аҳмад сахифаларидан.

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAELM7wnDYi49XC1-KQ






#ҚУРЪОН_ВА_ҲАВОЙИ_НАФС

Қалб касалликлари нафсга бўйсунишдан келиб чиқади. Аллоҳ айтганини эмас, кўнглига келганини қиладиган кимса нафсига қул бўлади. Қуръон нафсга бўйсунмасликка чақиради, Аллоҳга итоат этишга ундайди, шаҳватга муте бўлганларни қоралайди: “Хабар беринг-чи, ким ҳавойи нафсини илоҳ қилиб олган бўлса, Сиз унинг устида вакил-қўриқчи бўласизми? Ёки Сиз уларнинг кўпларини (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ѐки англайдилар деб ўйлайсизми?! (Ундай
эмас. Зеро,) улар ҳеч нарса эмаслар. Магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озган кимсалардир!” (Фурқон сураси, 43-44-оятлар).
Яъни, нафсини ўзига илоҳ қилиб олган одамнинг ҳолига боқинг. У енгил-елпи нарсаларга кўнгил қўйиб йўлдан озди. Сиз бундай одамни ҳидоят қилолмайсиз, фақат огоҳлантирасиз. Аллоҳ хоҳласа, уни тўғри йўлга бошлайди, хоҳласа, адаштиради. Улар ҳақиқатни эшитмайди, тушунмайди. Уларнинг ҳоли анави чорваларникидан ҳам баттар. Чунки ҳайвонлар эгасини танийди, унга итоат этади. Бироқ улар фақат нафс йўриғига юради.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Мақолани улашинг!
"Абдулбосит қори" каналига уланиш учун линкни босинг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAELM7wnDYi49XC1-KQ



Показано 20 последних публикаций.

222

подписчиков
Статистика канала