РАМАЗОН ВА РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИК
Дунё динларининг умумий мақсадларидан бири одамларга соғлом тана ва руҳга эга бўлиш йўлини кўрсатишдир. Аммо динлар ёки муқобил амалиётлар таклиф қилаётган руҳий саломатлик ва мувозанатга эришиш учун унга қай даражада амал қилиш лозим? Бу масала тадқиқотчиларни азалдан қизиқтириб келган: мисол учун, Рамазон ойи анъаналарига амал қилиш бизга ёрдам берадими?
Яна Рамазон ойи келяпти. У аввалгиларидан ҳам каттароқ куч билан эътиборни ахлоқий туйғуларга қаратишга, руҳиятни, маънавиятини мустаҳкамлашга ва ҳақиқий бахтга эришишга ундайди. Маънавиятни ҳаётнинг улуғворлигини ҳис қилиш, шукр айтиш, фавқулодда ғайриоддийликка гувоҳ бўлиш, борлиқнинг маъносини англаш, инсониятдан устун бўлган кучни идрок этиш қобилияти деб таърифлаш мумкин.
Муқаддас Рамазон ойида диний кўрсатмаларнинг бажарилиши инсонга руҳий қониқиш бағишлаш билан бирга, танани токсинлардан тозалайди. Агар рўза кунларида атрофга боқсангиз, хотиржам, бахтли, мамнун одамларни кўрасиз ва ишонингки, бу Рамазон ойининг инсонга таъсири белгиларидандир. Тадқиқотлар руҳиятда пайдо бўлувчи бундай мамнунлик, сокинлик умрни ҳам узайтиришини тасдиқлаган.
Статистика бўйича Шарқий –Хитой денгизидаги Окинава ороли аҳолисининг ўртача умр кўриши 81,2 ёш. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич саналади. Айнан мана шу оролда 100 ёшга тўлганлар сони ҳам кўп.
Олимлар бу орол аҳолиси ҳаёт тарзини ўрганиб, узоқ умр кўришларига сабаб бўлувчи омилларни аниқлашди: тўғри овқатланиш, фаол ҳаракат, ижтимоий ҳамкорлик, жуда кам ҳолатларда асабийлашиш ва руҳият...
Бу оролда яшовчи одамлар ўз ҳаётларининг маъносини руҳият оламидан топишади. Улар тез-тез диний маросимлар ўтказиб туришади ва шу тариқа руҳиятлари стресс ва муаммолардан тозаланишига ишонишади.
Дунё динлари ва муқобил амалиётларнинг умумий мақсадларидан бири – одамларга руҳий саломатлик ва мувозанатга эришиш йўлларини кўрсатишдир. Бу масала кўплаб олимлар томонидан жиддий тадқиқ қилинган.
Жумладан, тафаккур ва дуо руҳий бузилишга учраган инсонга кўплаб ижобий самаралар бериши аниқланган. Руҳият масалаларидан, маънавиятдан узоқда бўлганлар билан мунтазам равишда диний адабиётларни ўқиб, ибодатларни адо этувчилар ўзаро таққосланганда уларнинг саломатликлари ўртасида катта тафовут борлиги маълум бўлган. Ибодатларини вақтида адо этувчиларда стресс ва қон босими паст даражада, алькогол ва наркотиклар билан боғлиқ муаммолари йўқ, ажримлар ва криминал ҳаракатлар мутлақо учрамайди.
1998 йилда Дьюк университетида жисмоний касалликлар туфайли шифохонада даволанаётган 577 кишининг касалликларни енгиш қобилияти таҳлил қилинган. Маълум бўлишича, руҳиятини озиқлантирувчилар депрессив аломатларга берилмас ва ҳаётнинг юқори сифатини намойиш этишар экан.
Муаллиф Др. Гавҳар Дарвиш.
Давоми бор…
https://t.me/DrGavharDarvish