Репост из: "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
Тунда трамвайда сархуш ўспирин,
Тинмай ҳайдовчига ёлворар эди.
"Ана у кўчага юз қадам киринг,
Уйим ўша ерда, жон ака", дерди.
"Бу – трамвай, – дерди, ҳайдовчи хуноб, –
Темир из бор, четга қандоқ бураман?"
Йигит қулоғига кирмасди жавоб,
– Беш сўм олинг, майли, ўн сўм бераман.
У сархуш йигитга ўхшайди кўнгил,
Орзулари парвоз этар қайдадир,
Талпинма, эй кўнгил,
Сен гапга кўнгил!
Ахир, маконимиз трамвайдадир.
Эркин ВОҲИДОВ,
Ўзбекистон халқ шоири
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Тинмай ҳайдовчига ёлворар эди.
"Ана у кўчага юз қадам киринг,
Уйим ўша ерда, жон ака", дерди.
"Бу – трамвай, – дерди, ҳайдовчи хуноб, –
Темир из бор, четга қандоқ бураман?"
Йигит қулоғига кирмасди жавоб,
– Беш сўм олинг, майли, ўн сўм бераман.
У сархуш йигитга ўхшайди кўнгил,
Орзулари парвоз этар қайдадир,
Талпинма, эй кўнгил,
Сен гапга кўнгил!
Ахир, маконимиз трамвайдадир.
Эркин ВОҲИДОВ,
Ўзбекистон халқ шоири
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali