Huquqiy Axborot


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Янги қонунлар, Президент қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳақида Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида
Каналнинг сўраган эдингиз рукнига саволларни қуйидаги ҳавола орқали йўллаш мумкин https://goo.gl/iHpDU4
👇👇👇

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Педагоглар тиббий кўрикдан ўтиши шарт, акс ҳолда улар таълим бериши мумкин эмас

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасига асосан педагоглар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши шарт. Тиббий кўрикдан ўтмаган педагог бундай фаолият билан шуғулланиши, болаларга таълим бериши мумкин эмас.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида вазирлик ва идоралар бу борадаги тартиб-қоидалар ижросига шу вақтгача етарлича эътибор қаратмаётгани танқид қилинди. Эндиликда Қонуннинг мазкур моддаси жиддий назоратга олинади.

⚡️ Каналга обуна бўлинг ва мухим хабарларни биринчи ўқинг👇

👉 Дайджест янгиликлар 👈




#Биласизми

Ота-онага ҳам алимент тўланади

Қонунчиликка кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, ота-она талабига кўра таъминот суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.

Бунда ота-онага алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Биласизми

Автомобилни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари қандай?

🔰 Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра:

🔹 ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари — 2 йилда бир марта;

🔹 ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари — 1 йилда бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.

✅ Шунингдек, транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳайдовчиларнинг мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқариши 111 минг 500 сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Халқаро_кун

📌12 ноябрь – Халқаро сифат куни

Бу кун Европа Сифат Ташкилоти (ЕСТ) томонидан БМТ билан ҳамкорликда 1989 йилда таъсис этилган. Орадан олти йил ўтиб ЕСТ томонидан ҳар йил ноябрнинг иккинчи пайшанбасидан бошлаб халқаро сифат ҳафталигини ўтказиш тавсия қилинган.

Европа сифат ҳафталиги сифат даражасини ошириш билан боғлиқ муаммолар ечимига қаратилган бир қатор тадбирлар, акциялар, форумларни ўз ичига оладиган халқаро лойиҳалардан бири саналади. Бугунги кунда бу сана нафақат Европа, балки дунёнинг турли ҳудудларида нишонланмоқда.

Халқаро сифат кунини ўтказишдан мақсад жаҳон миқёсида маҳсулотлар ва хизматлар сифатини яхшилаш, жамоатчилик эътиборини озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифат муаммоларига қаратиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар тарафлама ҳимоялашдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади

🔰 Ҳукумат қарори билан (710-сон, 11.11.2020 й.) Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2021 йил 1–25 ноябрда Андижон вилояти Хўжаобод тумани, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳри Яшнобод туманларида аҳоли синов тариқасида рўйхатга олинади.

✅ Бутун аҳолини рўйхатга олиш эса 2023 йил 1–25 ноябрда қуйидагича амалга оширилади:

● 1–5 ноябрда аҳоли интернет тармоғи орқали рўйхатга олинади;
● 6–10 ноябрда интернет орқали рўйхатга олинган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади;
● 11–22 ноябрда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳоли рўйхатга олинади;
● 23–25 ноябрда ҳар бир участкадаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади.

Қарор билан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларга ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорлари тасдиқланди.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Биласизми

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

✅ Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:

👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Биласизми

Қонунчиликка кўра, фуқаролар:

👉 ёнғин келиб чиққан тақдирда ўз соғлиғи ва мол-мулкининг ҳимоя қилиниши;

👉 ёнғин туфайли ўзига етказилган зарарнинг ўрни белгиланган тартибда қопланиши;

👉 ўз соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда иштирок этиш;

👉 ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборот олиш;

👉 ёнғиндан сақлаш хизмати етиб келгунига қадар одамларни, мол-мулкни қутқариш ва ёнғинларни ўчириш юзасидан чоралар кўриш;

👉 ёнғинларни ўчиришда ёнғиндан сақлаш хизматига кўмаклашиш;

👉 ёнғин хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


Barcha turdagi yuk tashish xizmatlarini taklif qilamiz!

🚚
MAN 24 т - 82 м³
MAN 10 т - 50 м³
MAN 10 т - 42 м³
ISUZU 10 т - 34 м³
ISUZU 5 т - 20 м³
ISUZU 3 т - 11 м³
LABO 0.5 т - 4 м³
DAMAS 0.4 т - 3 м³


☎️ 93 505-26-27 93 505-25-67

BTS EXPRESS CARGO SERVICE

Telegram | www.bts.uz


Barcha turdagi yuk tashish xizmatlarini taklif qilamiz!

🚚
MAN 24 т - 82 м³
MAN 10 т - 50 м³
MAN 10 т - 42 м³
ISUZU 10 т - 34 м³
ISUZU 5 т - 20 м³
ISUZU 3 т - 11 м³
LABO 0.5 т - 4 м³
DAMAS 0.4 т - 3 м³


☎️ 93 505-26-27 93 505-25-67

BTS EXPRESS CARGO SERVICE

Telegram | www.bts.uz


#Халқаро_кун

31 октябрь – Бутунжаҳон шаҳарлар куни

📌 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан, 31 октябрь Бутунжаҳон шаҳарлар куни деб эълон қилинган.

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг ярмидан кўпроғи шаҳарларда яшайди. 2050 йилга бориб, бу кўрсаткич 68 % га етиши мумкин. Шу боис дунё миқёсида шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, инсонларнинг фаровон турмуш кечиришини таъминлаш мақсадида 2016 йил 23 декабрь куни БМТ томонидан “Шаҳарларни ривожлантиришнинг янги дастури” қабул қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Илмий ташкилотларнинг рейтинги тузилади

“Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6097, 29.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Фармон билан Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда Концепциянинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари тасдиқланди.

Концепция доирасида, жумладан:

👉 илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг тизими жорий этилади;

👉 2025 йилга қадар илм-фанга йўналтириладиган жами маблағларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 6 бараварга, 2030 йилгача эса 10 бараварга оширилади;

👉 инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади;

👉 7 та замонавий лаборатория мажмуалари ташкил этилиб, улар GLP ва GMP жаҳон стандартларига мос ускуналар билан жиҳозланади.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йилда халқаро мустақил эксперт компанияларини жалб этган ҳолда барча давлат илмий ташкилотларининг илмий-инновацион фаолияти аудитдан ўтказилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан “Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинади.

Дастур доирасида, жумладан, илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш учун Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади.

2021 йил 1 январдан Илмий даражали кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими жорий қилинади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳоли кўмир маҳсулоти билан узлуксиз равишда таъминланади.

✅ Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилади:

👉 қиш мавсумида газ бўлмайдиган ҳудудларга етарли миқдорда кўмир етказиб бериш бўйича тегишли ҳужжатлар тасдиқланади (Вазирлар Маҳкамаси – вилоят ҳокимликлари – туман ҳокимликлари);

👉 туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган аҳолини кўмир билан таъминлашга оид жадвал маҳалла фуқаролар йиғинига етказилади;

👉 маҳалла фуқаролар йиғини келиб тушган аризаларга мувофиқ кўмирни сотиб олиш бўйича реестрни шакллантиради ва уни кўмир омборларига етказиб беради;

👉 кўмир омборлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган реестрга ва тасдиқланган жадвалга асосан аҳолини кўмир маҳсулоти билан Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган нархлар асосида узлуксиз таъминлаш чораларини кўради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


Репост из: Online360_NEW▶️
Кўпчиликка манзур келаётган "Сафар" интелектуал шоусига тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этамиз.

Шахсийга келаётган хатлар мазмунига кўра, шоу дастур томошабинларни илм олишга рағбатлантираётган экан. Ҳамда билимларини имтихон қилишга ёрдам бераётган экан. Мазкур шоу дастур янаям қизиқарли ва мазмунли чиқиши учун молиявий харажатлари борлиги сабаб, "Сафар" интелектуал шоусига тадбиркорларни ҳамкорлиика таклиф этамиз. Батафсил маълумот 99 303 63 36 да.

Шоу дастурни кўриш учун линк
👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=r8qh5WstGYo&t=1509s


#Адлия_хабари

Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ғилофсиз олиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Сенат томонидан “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилиб, кодексга янги 185² ва 185³-моддалари қўшилмоқда.

185²-модданинг биринчи қисмида фуқаролар томонидан жамоат жойларида, касбий фаолиятда, ёки спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юрганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Биласизми

Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади

Қонунчиликка мувофиқ, фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик 223 минг сўмдан 446 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Биласизми

Айрим тоифа ерларга солиқ солинмайди

✅ Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш объектлари эгаллаган ерларга юридик шахсларга ер солиғи солинмайди.

Солиқ солинмайдиган ер участкалари тоифалари билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Биласизми

Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди

Президентнинг тегишли қарорига асосан фуқаролардан 28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланган.

✅ Жумладан, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги 6 турдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди.
👉 Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
👉 Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
👉 Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
👉 Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
👉 Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
👉 Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Сўраган_эдингиз

📲❓Мен ишлаётган корхона томонидан 2 ойдан буён иш ҳақи берилмаяпти. Корхона раҳбаридан ойлигимизни талаб қилсак, ҳозирда корхона молиявий қийин аҳволда эканини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Ушбу ҳолатда нима қилишимиз лозим?

🔰Меҳнат кодексига биноан, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шарт.

⏰ Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

❗️Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин.

‼️ Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш тегишлича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

⚖️ Ушбу ҳолатда иш ҳақини ундириш юзасидан судга мурожаат қилишингиз мумкин.

💰Ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат қилганларида суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz


#Биласизми

🚖 Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

👉 табиий офат юз берган жойга бориш;
👉 шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
👉 жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
👉 ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

🧾 Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Huquqiy_Axborotuz

Показано 20 последних публикаций.

482

подписчиков
Статистика канала