#Siyosat
⚡️Коронавирусга қарши янги чоралар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар
белгилаб берилди. Жумладан:
👉
300 мингта экспресс-тест ва
500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилинади, хавф юқори бўлган аҳоли пунктларида
кўчма лабораториялар ташкил этилади;
👉 тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқариш
кунига 5 миллион донага етказилади;
👉 давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар ўз ходимларининг
камида 50 фоизини ҳақ тўланадиган таътилга чиқариши, қолганлар масофадан ишлашга ўтказилиши зарурлиги таъкидланди;
👉 сурункали касалликка чалинганлар ҳамда
60 ёшдан ошганлар ташқарига чиқмаслиги, бундай ходимлар
100 фоиз меҳнат таътилига чиқарилиши тавсия этилди;
👉 Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори-дармонлар, субстанциялар, тиббий техника ва бошқа зарур товарларни
божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади;
👉 1 октябрга қадар тадбиркорларнинг фойдаланилмаётган объектларига нисбатан
мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилмайди;
👉 1 ноябрга қадар коронавирус пандемияси туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган корхоналар
банкрот деб эълон қилинмайди;
👉 карантин муддати давомида тадбиркорлик субъектлари фойдаланаётган 3 минг 600 дан ортиқ давлат мулки объектлари бўйича
ижара ҳақларини ундириш тўхтатилади;
👉 барча лойиҳалар доирасида
инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддатлари 6 ойга узайтирилади;
👉 карантин даврида тадбиркорларнинг
ҳисоб рақамини тўхтатиб қўйиш тақиқланади;
👉 аҳолига
товарларни етказиб бериш ҳамда ташиш хизматларини кўрсатиш учун
лицензия олиш талаби вақтинчалик бекор қилинади.
✅
@IIV2sonTAL