ИЛМ бу НУР


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


БИСМИЛЛАҲ
Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
Шиоримиз:
Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш.
Ўрган, излан, тафаккур қил!
Лаа илааҳа иллаллоҳ
@Ilmvaihlos_bot
мурожаат учун...☝

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций








Аввалида Диндан фойда излайсиз

Имон лаззатини тотганингиздан сўнг

Динга барча нарсангизни берасиз

Аллоҳ ишқида ёниш бу Умматга рахм қилиш!

https://t.me/ILMbuNUR


АЁЛ   ХАККИ
      
      
1 - Агар эркак киши аёлига хиёнат (зино) қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир! (Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади.)

2 - Аёлнинг устига уйланса, лекин у аёлларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир томони шол ҳолида тирилади.

3 - Ваъда қилинган маҳрни бермаса, у - ўғри.

4 - Сабабсиз аёлини талоқ қилса, берган нарсаларини қайтариб олишга ҳаққи йўқ!

5 - Меросда аёлининг ҳаққини еса, Аллоҳнинг чегарасини бузган бўлади. Аллоҳнинг чегарсини бузган ўзига зулм қилибди.

6 - Уни урса, хорласа, у пасткаш, ҳурмат қилса, мард.

7 -  Агар уни тўрт ойдан ортиқ тарк этса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бор.

8 - Аёлига онасига муомала қилгандек муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ! Агар зиҳор қилса, 60 кун рўза тутиши ё битта қул озод қилиши ёки 60 та мискинни таомлантириши шарт. (Далил мужодала сураси 2-3-4-5 оятлар).

9 - Агар аёлини ёмон кўрса, сабр қилсин! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бакара: 216).

10 - Талоқ қилса ҳам, унинг яхши фазилатларини асло унутмасин! Бошқаларга ёмон отлиқ қилмасин!

11 - Ажрашишса, болаларидан айирмасин. Уларнинг нафақаларини бериб турсин!

12 - Аёл ўз мулкида озоддир. Ўзи истаганидек тасарруф қилади. Эрига ундан эҳсон қилса, унга ажр ёзилади. Бермаса, тортиб олишга ҳаққи йўқ!

13 - Эр аёлнинг еб - ичиши, бошпана, кийим - кечаги, молиявий харажатларига имкониятдан келиб чиқиб масъул.

14 - Аёл кишига ғамхўрлик қилиши, шариъатнинг таклифи. Аёл кишининг эрига итоати - Аллоҳнинг йўлида бўлиш демакдир.

15 - Эр яхшиликка буюрса, итоат қилиши, Холиққа қарши, маъсиятга буюрса, бош тортиши шарт.

16 - Шу сабаб эридан ажрашишни истаса, маҳрини олмайди, қайтариб берса унга гуноҳ йўқ!

17 - Аёлини ҳимоя қилиб ўлган инсон, Аллоҳнинг йўлида ўлган бўлади.

18 - Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир муслиманинг шаъни учун Бану Қайнуқоъга қарши ғазот очганлар. (У воқеа машҳур.)

19 - Аёл киши сабаб халифа Муътасим ўз қўшинини Амурияга бошлаб борган.

20 - «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар» (Нур: 20).

21 - Унга қандай зулм қилинса, золимдан худди шу тарздан интиқом олинади.

22 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналарнинг оёғи остида» (исноди заиф ҳадис
Ибн Адий, Хотиб ривояти).

23 - Эр хотинига чиройли муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Ва улар билан яхшиликда яшанг», деган (19- #оят)

24 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар: «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар»
((Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.)

https://telegram.me/joinchat/BNJc2D6KOyQ1YNohbA57UA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Оч одамнинг нон топгани байрами,
Ҳар беморга, жон қайтгани байрами,
Тирикларга кўз очгани байрами,
Мўминларга ҳар кун байрам беш маҳал...

Савдогарга моли ўтса, байрамдир,
Фирибгарга чўнтак тўлса, байрамдир,
Камбағалга қорни тўйса, байрамдир.
Мўминларга ҳар кун байрам беш маҳал...

Тонгда туриб, кўз очдингми, шу байрам,
Ҳалол ризққа қўл чўздингми, шу байрам.
Куфр ишдан юз бурдингми, шу байрам.
Мўминларга ҳар кун байрам беш маҳал...

Офиятда ўтган кунинг байрам қил,
Ҳурриятда ўтган кунинг байрам қил,
Оҳинг Ҳаққа етган кунинг байрам қил.
Мўминларга ҳар кун байрам, беш маҳал...





Показано 20 последних публикаций.