Ikrom Sharif


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🤝Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жаннатда ўзингиз учун уй барпо этинг! 🌱

Қандай дейсизми?

Пайғамбаримиз Мухаммад Салоллоху Алайхи Ва Салламдан ривоят қилинган хадисда "Ким бу дунёда Аллох учун бир масжид қурса, Аллоҳ у учун охиратда жаннатдан бир қаср қуриб беради".

Масжид Аллоҳнинг уйи.

Масжид қурган одам Аллоҳнинг уйини қурган бўлади.🕋

Масжид қурилишида иштрок этган одам Аллоҳнинг уйини қурган бўлади.🕌

Аллоҳга энг махбуб масканлар бу масжидлардир.🕋

Саидобод жоме масжидининг Қурилишига имкон даражангизча
ўз хиссангизни қўшинг савобидан бебахра қолманг.

Манзил: Фарғона вилояти Бағдод тумани Самарқанд қишлоғи
Саидобод жоме масжиди.

Эҳсон учун пластик картаси
👇
HUMO: 9860030362066679
👇
HAMKORBANK
HUMO: 9860160124399694
👇
Азизхон Мўсахонов номида.
👇
+998916847594
👇
@AZIZXON_MOSAXONOV

Масжид бош имом хатиби
Қосимов Муроджон домла.
👇
+998917422573

@SAIDOBOD_UZ


Мен ҳам биродаримиз Қудратуллоҳ Убайдуллоҳни яхши танийман. Бундан икки йилча бурун ўпкаси орасида чиққан ўсимтани олиб ташлаш учун амалиёт бўлган эди. Аллоҳнинг қадари экан, ўсимта яна ўсиб чиқибди. Бу сафар Ҳиндистонда амалиёт бўлиши лозим экан. Бунига эса иқтисодий ёрдам керак. У учун бу ёрдам жуда зарур ва ишончли жойга бўлади, деб ўйлайман. Рамазон ойида айниқса, ҳамманинг ўзи учун қилинган яхшилик бўлади.

Зеро, эҳсон мукофоти эҳсондир.
Аллоҳ таоло берганларга минг қатини берсин, гуноҳларини афв этсин, Қудратуллоҳ биродаримизга эса комил шифо берсин.

Қуйида унга ёрдам бермоқчи бўлганлар учун ҳисоб рақамлар:

Uzcard
Garant bank
Qudrat Ubaydullaev
5614 6803 0311 6210

Visa
4195 2500 4702 4128

* * *

Расмда эса, касаллик ҳақида варақани қўйдим.

Икром Шариф

@IkromSharif


Бугунги оилавий низоларнинг асосий сабаби қаноатсизликдан, дейман. Моддиятга қаноатсизлик, мавжуд эътибор ва эътирофга қаноатсизлик. Бунга сабаб эса, аксар кишиларнинг шахсий ва оилавий ҳаётлари очилиб, кўргазма мисол намоиш қилишлар кўпайиб кетди. Хоссатан, инстаблогерлар, ютуберлар орасида шахсий ҳаётининг ясама ва бўрттирилган “бахтини” элга кўз-кўз қилишди, қилишмоқда.
Буни кузатиб турган асосан, нисбатан ёш оилалар (айниқса аёл-қизлар) ўзларини ўша мавқеда кўришни истаб қолди. Натижада ўз турмуш тарзларидан норози бўлишди.
Аслида эса, ўша кўргазмачиларнинг оилалари, ҳаётлари кўриниб турганидек ширин эмас. Мен оила курсларида бунга кўп урғу берганман.

Бунинг битта мисоли мана шу машҳур оила бўлади. Бу бизга маълум бўлгани, холос…

@IkromSharif


Тўрт кишини асло унутма:

- Ғазабланганингда унга чидаган кишини;
- Йўқлигингда сени ҳимоя қилган (обрўйингни сақлаган) кишини;
- Ғамгин пайтингда сени қувонтирган кишини;
- Мазлум вақтингда сенга ёрдам берган кишини;


@IkromSharif


Оғир кунлар тезроқ ўтиб кетишини кутамиз, орзу қиламиз. Ҳолбуки, умр тезроқ ўтиб кетишини истаётган бўламиз...

@IkromSharif


Ҳамма тўполонлар тинарди бирдан,
Сукунат бағрига чўмарди олам.
Одобли болалар бўлмасди биздан,
Даданг келаяпди десалар онам.

Акам безорилар бошлиғи бўлган,
Укамчи шўхликлар юртин қироли.
Онамда бўларди бизни тек қилган,
"Даданга айтаман!"- деган қуроли.

Парво ҳам қилмасдик онажонимиз,
Ҳивчинни кўтариб бизни қувсалар.
Аммо жанг-жадалга қўярди нуқта,
"Ҳали даданг келсин!"- деган мисралар.

Дадам койимасди бизни билардик,
Ҳатто даккилари ёлғон, мулойим.
Кўзимизда кўрса заррача ҳадик,
Меҳрла бошимиз силарди доим.

Қанийди, бир ажиб мўжиза бўлиб
Болалик юртига қайтсайдик бир дам.
Биз шўхлик қилсагу, пўписа қилиб,
Даданг келаяпди десалар онам!

Малика Тавфиқ


@IkromSharif

21k 1 529 755

Бу бахтга бахиллар кўпайган замонда яшаяпмиз.

@IkromSharif


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳой эркаклар, оилада ЭРКАК бўлинг. Оила ишларида эътиборли, мурувватли, ҳикматли бўлинг. Қарор чиқаришда айниқса, минг ўйлаб, бир қарор қилинг.

Ҳой аёллар, оилада сабрли бўлинг. Оилавий можароларга имкон қадар бировни аралаштирманг. Шошқалоқлик қилманг, ҳиссиётлар қурбони бўлманг! Жудa эҳтиёж бўлса, доно одамни аралаштиринг.

Ҳой оилаларни бузувчи “меҳрибон бузғунчилар” Худодан қўрқинг! Пашшадан фил ясаб, оилалар ажрашиб кетишига ҳасса қўшманг!

Энди видеони бир кўринг!

@IkromSharif


Учдан бири ўтди-кетди.

Бу йил яна ҳам тез ўтаяпти. Сезяпсизми?

@IkromSharif


ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Муҳаббат ва дўстлик – бу иккиси турли фитна-фасодлар бўронига қаршилик кўрсата олади. Лекин бу иккисини биргина нарса, яъни, англашилмовчилик парча-парча қилиб юборади.
Дўстларингиз ҳақида яхши гумонда бўлинг!

"Ҳикматлар чашмаси"дан

©️ Устоз Қудратуллоҳ Сидиқметов


Эркак ўз аёлига ҳамма ҳиссиётларини изҳор қилавермайди. Аксар ҳолатда яширади худди муаммо ва ташвишларининг кўпини яширганидек.

@IkromSharif




Сизга суяниб турганларга қаранг. Шунда, йиқилишга ҳаққингиз йўқлигини тушунасиз.

Жамолиддин Муҳаммаджон

@IkromSharif


Муборак кечада, муқаддас маконда аҳли фазллар билан.

@Muhammadali_Eshonqulov
@IkromSharif
@abdulazizmuhammadi


Рамазонда аёлларнинг ажру савоби нақадар бисёр; улар рўзанинг савобини, уй юмушларининг савобини ҳамда рўзадорга ифтор қилиб бериш савобини оладилар.

Аллоҳим, аёлларимизни барча гуноҳлардан покла, жаннатинг билан сийла!

@IkromSharif

43.9k 2 1.2k 1.1k

Менга онам болалик вақтимда: "Дарсларингни яхшилаб тайёрла, яхши тарбия топ! Сен подшоҳ бўлиб, бу умматнинг масъулиятларини елкангга оласан…" дер эдилар...
(Китобдан).

Ёвуз Султон Салим, Усмонийлар ҳалифаси.

@IkromSharif


Ўғлим, кимдан нима яхшилик кўрсанг, албатта унга раҳмат айт, миннаддорчилик изҳор қил. Бу шокирликдир.
Сен ҳам бошқаларга яхшилик қил, лекин ўзинг қилган яхшилигинг учун ҳеч кимдан миннаддорчилик талаб қилма, раҳмат кутма. Бу ихлосдир.

#Тарбия

@IkromSharif


«Эркаклар аёлига нафақа бериши керак. Кўп эркаклар нафақа бермайди, аёллари ҳатто нафақа олиши мумкинлигини ҳам билмайди....»ми?

Эркакнинг аҳлига ўз гарданидаги фарз нафақасидан ортиқча қилган ҳаражатлари — озиқ-овқати, кийим кечаги, совға-саломи, уй анжомлари нафақа ўрнидадир. Эрлар хотининиг шунча хизматига бир-икки сўм бермайди ҳам, деганлар диққатига:
Эр топганига уй қуради;
Болаларини кийдиради;
Болаларини ўқитади;
Оила аъзоларидан бирортаси касал бўлса, даволатади;
Уйига олиб келганини ҳисоб-китоб қилиб, хотинидан ҳисобот сўрайвериб хуноб қилмайди;
Булардан ҳам орттирса, боласига тўй қилади;
Фарзандларига уй-жой қуради;

Энди ташвишлардан халос бўлса, қариб бўлган бўлади! Хали ўртада рўзғор қиламан деб қанча машаққатлар, диққатчиликлар чекиши бор.

Шулар нафақа эмасми?!
Шулар оила учун ҳаракат эмасми?!
Шулар ҳиммат эмасми?!

(Рўзғор қилиш эрнинг мажбурияти лекин майонез ва кетчуп ҳам олиб келиши мажбурияти эмас. Писта-бодом, банан, ананас ҳам...)

Эрнинг ўзи бир коса овқатга тўяди, бир коса овқат пулини эса ярим кунда топа олади. Лекин у йил-ўн икки ой тонг саҳардан тун қоронғусигача шу оиласи учун тинмай ишлайди...

(Хотин ҳам бекор ўтирмайди, буни жуда яхши биламиз.)

🌐Telegram  |  🌐Instagram  |  🌐Facebook | ▶️You tube


Ҳаммага Рамазон муборак бўлсин. Хайру баракот ойига бизларни етказган Зот ушбу ойнинг барча фазилатларига ҳам етказсин! Омин.

@IkromSharif


Отам менга шундай деганлар:
— Ўғлим, агар мусулмон бир кишидан бир гап эшитсангу у гапни яхшиликка бурадиган бирор эҳтимол тополсанг, зинҳор ёмон маънога бурмагин!

Абдулазиз ибн Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳумуллоҳ.

@IkromSharif

Показано 20 последних публикаций.