Iymon Gavhari


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Quron qalblar shifosi
Zulmatdan Nurga
G'urbatdan Marifatga
Baxtsizlikdan Baxtga
Mashaqatdan Huzurga
Va albatta ikki dunyo Saodatiga eltuvchi yöl bu
Quron! Va Sunnat yölidir
OLLOH! ga Qurubat hosil qilish yölida jiddu jaxt qling deya Iymon Gavhari kanali

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


СИЗДАН ЭМАС, ОЛЛОҲДАН СЎРАДИМ!

Саудиядаги муаллималардан бири ҳикоя қилади:
- Мактаб (мадраса)лардан бирида ички буфет - магазинни юритар эдим. Муаллималар, ўқувчи қизлар кундалик еб-ичиш, қоғоз-қаламларни шу ердан харид қилишар эди.
Бир куни одатимга кўра, катта танаффусдан сўнг тўпланган чақа пулларни санаб, дўконга олиш керак бўлган нарсаларни бир қоғозга қайд этиб чиқаётган эдим.
Ёнимда бир фаррош опа атрофни тозалаб юрар эди. Бу аёл бир этак етим болаларини боқиш учун тинмай меҳнат қиладиган бечораҳол аёл эди.
Ёнимдан ўтар экан, чақа пулларни кўрсатиб кулиб:
- Умму Фалончи, шу бир риёлликлар беш юз риёлликка айланиб қолса! - дедим (Саудияда энг катта пул бирлиги беш юз риёллик пул).
- Аллоҳу акбар! - деди у.
- Тасаввур қилинг, ўшалар сизга бўлиб қолса! - дедим яна.
- Э Оллоҳ, ўзингнинг фазлинг! - деди.
Мен яна:
- Хўп, нима қилган бўлардингиз бу пулларни? - дедим.
У дарҳол:
- Ўзимга, етимларимга бошпана бўлгулик уй сотиб олардим, ижарада туриш азобидан қутулардим, - деди.
- Эҳҳе, қаёқда! - дедим мен уни бу етиб бўлмас хаёлпарастликдан воқеликка тушириш учун. - Қўли узунларнинг ҳаммасида ҳам шахсий уйлар йўғу... бошқаларга йўл бўлсин...
У менга ишончли, кучли нигоҳини тикиб:
- Мен Оллоҳдан сўрадим, сиздан эмас, - деди. - Мен манави етти қават осмонни кўтариб қўйган зотдан сўрадим... !!
Жавоби мени сукутга чўмдирди..
Иш тугаб, дўконни ёпиб уйга қайтдим.
Асрдан сўнг қизчаларимни олиб, онамникига ўтдим.
Онам мен борганда телефон билан машғул, гоҳ у, гоҳ бу аёл билан гаплашар эди.
- Нима гап, ойи? - дедим.
- Фалончи эридан ажрашиб, тул қолган эди. Маблағ тўплаб, уй олиб берайлик деган эдик. Маблағ ҳам тўпладик, уй ҳам олдик. Лекин, ундан ҳам яхши хабар - эри билан ярашиб, уйига қайтибди. Энди пул тўплашга ҳисса қўшган қариндошлар билан маслаҳатлашиб ўтирибман. Ҳамма пул берганлар "Оллоҳ учун, кўнгилдан чиқариб берганмиз, бир муҳтожга, яхши бир жойга сарф этилсин" деб ётишибди. Нима қилсак экан... - деди онам ўйланиб.
Хаёлимга ярқ этиб хизматчи аёл, унинг айтган сўзлари келди...!
Онамга бўлган воқеани сўзлаб бериб, шароитини тушунтирдим.
Онам қайта телефон қила бошлади. Уларнинг барчасининг фикри шу фаррош аёлга уйни тортиқ қилиш бўпти!

Муаллима ҳикоясини тугатар экан, шундай дейди:
- Субҳаналлоҳ... Ўзим иштирок этган бу воқеа мен учун катта дарс бўлган эди. Оллоҳ таолога қаттиқ ишонч, унга чин боғланишнинг жонли намунасига гувоҳ бўлган эдим. Эрталаб хаёлпарастлигидан кулганим аёлни кечқурун етаклаб, уйни унинг номига ўтказиш ишларини бажариб юрар эдим...
Ла илаҳа иллаллоҳ...
Қалбнинг Оллоҳга чин боғланиши нақадар ажойиб, нақадар шукуҳли..
Шу билан бирга нақадар қийин... Қалбдан ўзгага бўлган боғланишни олиб ташлагандагина, сабабларга фақат сабаб назари билан қарагандагина ҳосил бўлади...

Оллоҳ таоло барчамизни қалбни чин боғлайдиганлардан, ҳақиқий таваккул қиладиганлардан қилсин..

🌸 @iymonGavhariii🌸


"Келин қаерда экан?" деб ҳайрон бўляпсизми?

Бу никоҳ тўйи эмас, балки 14 ёшдан ошмаган бола Қуръони Каримни тўлиқ ёд олгани муносабати билан ўтказилаётган "юриш маросими". Марокашда Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаган болани барчага намуна қилиш, болаларнинг қалбларида Қуръони Каримни ёдлашга бўлган рағбатни кучайтириш учун бундай маросим анчадан бери ўтказилади.

Бошидаги тож нимадан умидворлик эканини билсангиз керак?

Аллоҳ таоло зурриёдларимизни Қуръони Каримни тўла ёд олиб, ҳукмларига амал қилиб, Ўзининг хос бандаларидан бўлиб боришларини насиб этсин! Қиёматда фарзандларимиз сабабли бошимизга иззат тожини, устимизга каромат сарпосини кийдирсин! Омин🤲

🌸 @iymonGavhariii🌸


Ҳамма кўрган, эпизодлари ёд бўлиб кетган "Кичкина табиб" фильмида бир саҳна бор. Кино қаҳрамонларидан бири Шуҳрат ака (Мурод Ражабов) бировни ҳақини еган бўлади. Кичкина Табибни гапидан кейин, кўчада ҳақини еган одамини кўриб, тўхтайди. Ҳақдор олдига бориб:

- Ҳа, кевоссанми сўппайиб. Ҳақингни олиб келдим. Ҳалол ишлаб топган ҳаққингни. Ма, ол"

- Менга бир тийин пулиз керак эмас. Ҳақимни эса суд орқали оламан.

- Хеҳ, Сен ойдан тушганмисан? Ўша судьяларингчи, мана, чангалимда.

- Керак эмас. Олмайман.

- Қўлингдаги нима?

- Шафтоли.

- Қаердан олдинг?

- Магазиндан.

- Шу чириган эллик сўмлик шафтолини болаларинга олиб бориб егизасанда-а? Буни ўрнига марожни, банан, ану Аква паркка оборомисан. Лекин сан мағрурсан. Жа мағрурсан. Ҳе, ўргилдим. Қисқаси, ма, пулингни ол. Ўттиз минг кўкида.

Ҳақдор "Олмайман", дейдида Шуҳрат отиб юборган ердаги шафтолиларни тера бошлайди...

Сўх воқеалари ортидан тарқалган видеодаги одамни гапига икки-хил муносабат тармоқларда кенг тарқалди. Патинкани ялайман, деган одамни ёнини олганлар, уни тушунишга, қийинчиликларини аввал яшаб кўришга чақирганлар бўлди.

Балки, балки шундай фикрлаганларни фикрида жон бордир. Аммо мен бундай яшашни, бундай фикрлашни ҳазм қила олмайман. Миллат қачон миллат бўлиб шаклланади? Қачонки - пул, мансаб, мол-дунё эмас, иззат, шараф ва ғурур биринчи даражали бўлганида.

Четга чиққанлар яхши билади. Ўзбеклар энг паст ишларда ишлайди. Россияда юзлаб миллатлар ишлайди. Армани, Гуржи, Азер, Булбашлар яхши ишларда ишлайди. Молдован, Қирғизлар ҳатто Ўзбекдан яхши ишда ишлайди. Кўча тозалаш, ҳожатхона ювиш каби энг паст ишларда Ўзбек ва Тожиклар фаолият олиб боради. Пул учун, иш учун ҳар қандай хорликга, ҳар қандай тубанликга рози бўлади. Ғурурини устун қўймайди. Шеригини ҳайдаса, қўшилишиб ишдан чиқишни эмас, ўрнига пул олиб бошқа танишини жойлашни ўйлайди.

Надомат ва алам билан айтаманки, Россияда энг ғурурсиз, энг шарафсиз миллат - Ўзбек ва Тожиклардир.

Шундай эдик, демайман. Бизни шу аҳволга олиб келишди. Тирикчилик ғамида ҳар қандай ишга рози қилиб қўйишди. Ғуруримизни эзишди. Шарафимизни топташди.

Энди эса худди ғурурсизлик, шарафсизлик бизга ярашиқли, ўзи шундай бўлиши керакдай фикрлашлар янада одамни қалбини эзади.

Инсон шарафи учун, иззати учун, принциплари учун яшашда давом этар экан инсонлигича қолади. Шарафини, ор-номусини йўқотган одам ҳар қандай ишни қилади. Ўрисни ҳожатхонасини ҳам тозалайди. Потинкани ҳам ялайди. Ундан юқорисини ҳам ялайди.

Қийинчиликлар, синовлар, машаққатлар ҳаётни ажралмас қисми. Инсон мана шу синовлар орқали тобланади. Қийинчиликларда чархланади. Машаққатларда юксалади. Ўзбекистонда оддий халқ ҳамма қийинчиликни, зулмни, синовларни кўрди. Фақатгина Сўх халқи эмас, бутун бир юрт фуқаролари шу ҳаётни яшади ва яшашда давом этмоқда. Умри пахта далаларида ўтган, Ҳаммом ичидаги ванна, суюқ совун нима эканлигини билмай яшаётган, оғзи гўштга тегмай ҳафталаб кун кечираётган миллатдошларимиз бор. Театр, кино каби кўнгил очар масканларга умрида бормаган, ёши етмишга чиқиб ҳам умрида сиҳатгоҳларга, касалхоналарга дам олгани бормаган минглаб, миллионлаб юртдошларимиз бор.

Миллионлаб одамларни энг катта ғам-ташвиши - кундалик тирикчилиги қилиб қўйган қорни катталарни потинкасини ялаш эмас, тиллиғидан осиш керак.

Ислом равнақ топган, юксалган йилларга қарасангиз ҳам Арабларни энг катта масаласи тирикчилик, пул, мол-дунё, мансаб эмас, шараф, ор-номус масаласи бўлганига гувоҳ бўласиз. Ҳаёт қийинчиликларида синган, потинка ялашга рози бўлган одамлар ватанни ҳам, динни ҳам икки пулга сотади. Яхши ҳаёт учун энг азиз қадриятларидан, принципларидан воз кечган одам кун келиб ҳазрати одамлигини йўқотади.

Ҳақини еган, димоғдор, пулдор одам қаршисида эгилмай, эллик сўмлик шафтолисини терганлар ҳақиқий инсонлардир. Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам шундай одамлар ютиб кетади, албатта.

Шукурулло Мирсаидов айтгандай: "Тиз чўкиб яшагандан кўра, тик туриб ўлган афзал.

! P/S: Шахсий фикрларим, албатта. Қўшилмасликга юз йигирма саккиз фоиз ҳаққингиз бор.




Холбуки насибинг Карим бўлган Аллоҳ билан боғланган экан,
Шошилиш нима...?

🍃

Ушбу дуони ҳар куни айтиш нақадар гўзал:
«Аллоҳим, қалбимни Сенга топширдим, уни
Ўзингдан ўзгага боғлиқ қилма!
Аллоҳим, ўзимни Сенга топширдим,
Ўзингни
розилигингдан бошқасига қадам бостирма!
Аллоҳим, аҳлимни, дўстларимни, мол-мулким ва менга насиб қилган барча нарсаларингни Ўзингга омонат топширдим, уларни барча
махлуқотдан ҳимоялаб, сақлаб бер! Аллоҳим, «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» шаҳодатини Сенга омонат топширдим, ўлим пайтида, қабрдаги савол-жавоб пайтида уни эсимга сол,
у билан тарозумни оғир қил!»

🍃

Дуо - қулни Аллоҳга дардини билдириш учун эмас, балки у дарднинг дармони фақатгина Аллоҳ эканлигини билиши учундир.

Ҳазрати Шамс Табрезий.

🍃

Оқшом хайрли бўлсин дилдош.

🌸 @iymonGavhariii🌸


Кунларнинг тез ўтиб кетаётгани даҳшат!
Бошимни ёстиққа қўйиб қўймасимдан тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмасимдан ухлаш пайти бўлади.
Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим:
"Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир"-деб айтаман.
Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан содир бўлмоқда.
Ўлим бир бири билан мусобақалашаётгандек тез етиб келмоқда.
Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошилинг, бир бирингизга салом беринг, азонни муаззин билан такрорланг, беш маҳал намозни вақтида адо этинг,
нафсларингни енгинг, қариндош уруғлар билан алоқани тикланг, сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг, одамларга табассум қилинг, Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг, садақа қилинг, тасбеҳ, истиғфор, такбир айтинг, рўза тутинг, Набий алайҳиссаломга салавот айтинг, қалбларингизни охиратга боғланг, дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар.
🍃
Ҳа қадрлигим бу дунё қанчалар гўзал бўлмасин фонийдир.

Тонг муборак азизим...

🌸 @iymonGavhariii🌸


Тили бошқа дили бошқалар билан эмас, уларнинг ҳар иккиси бир бўлганлар билан дўст қил бизни! Фақат юзи кулганлар билан эмас, қалби кулганларга ошно айла! Ишқни танда эмас, руҳда ҳис этганлар билан юзлаштир бизни.

Мавлоно
🍃
Тупроқдан яралдик, тупроққа қайтамиз, муҳими лойга ботмаслик.

Мавлоно

Таржимон: Гўзал Мирзаева

🌸 @iymonGavhariii🌸


Барча десантчиларни 2 август Хаво Десант Қўшинлари куни билан табриклаймиз доимо парашютларинг очилаверсин💪

🌸 @iymonGavhariii🌸


​​ҚУРБОН ҲАЙИТ МУБОРАК БЎЛСИН СИЗЛАРГА!

Эй Аллоҳга сиғинганлар бутни қўйиб,
Эй саждада ёш тўкканлар тўйиб-тўйиб,
Чарчамангиз туя, новвос, қўчқор сўйиб,
Қурбон ҳайит муборак бўлсин сизларга!

Келганда ўнинчиси Зулхижжанинг,
Эй дўст қабул бўлсин қурбонлигинг санинг.
Сўнгра яна икки кун бор дуом манинг,
Қурбон ҳайит муборак бўлсин сизларга!

Қурбонлик гўшт тарқатаман деганлар хам,
Ва шу гўштдан насиб айлаб еганлар хам.
Расулию Роббисини севганлар хам,
Қурбон ҳайит муборак бўлсин сизларга!

Эй биродар тўлдирганча майга қадах,
Байрамин нишонлаганлар қандоқ мазах.
Сизга халол бўлиб жаннат харом дўзах,
Қурбон ҳайит муборак бўлсин сизларга!

Қандоқ қалбни тарк айлагай шодлик фарах,
Дил яйраса десак “Хайя алал фалах”
Тилагим шу барчангизга я Бисмиллаҳ,
Қурбон ҳайит муборак бўлсин сизларга!

Эй эхсонин халққа, қалбин Хаққа берган,
Мусулмонман дея мудом қаддин керган.
Мусофирим ёт элларда ризқин терган,
Қурбон ҳайит муборак бўлсин сизларга!

Эй фақирлар бир улуғ ризқ сизни топсин,
Шу байрамдан кейин бойлик сизга чопсин.
Ғам-қайғулар сизга мангу эшик ёпсин,
Қурбон ҳайит муборак бўлсин сизларга!

Лаъинларнинг найрангига учмаганлар,
Хадолидан ўзгасини қучмаганлар
Дард ёғсада ўз динидан кечмаганлар,
Қурбон ҳайит муборак бўлсин сизларга!

Яратган Зот ўзи Аввал ўзи Охир,
Қани мадхин айламоққа бўлсак мохир.
Қандоқ табрикламай мўмин дўстни ахир
Қурбон ҳайит муборак бўлсин сизларга!


Ажрларга тўлиб амал саҳифалар,
Иффатини сақлаган ул афифалар.
Чин мўминлар етиштирган заифалар.
Қурбор ҳайит муборак бўлсин сизларга.

Эй ғурури осмон бирла баробарим,
Сенинг-ла бир Аллоҳ ила пайғамбарим.
Акам, укам, оғам, иним, биродарим,
Қурбон ҳайит муборак бўлсин сизларга!

Маним нолам Арш Султони Хаққа етсин,
Юракларга ихлос тўлиб ғафлат кетсин.
Келгуси йил хам демоқлик насиб этсин:
Қурбон ҳайит муборак бўлсин сизларга!

🌸 @iymongavhariii🌸


#Тарқатинг ❗️
Зуҳо намозининг вилоятларда ўқиладиган вақтлари👆

Эслатма: Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди👇🏽

🌸 @iymonGavhariii🌸


🤲 Қурбонлик қилинаётганда айтиладиган дуо

Қурбонлик қилинаётганда жониворнинг юзи қиблага қаратилиб, ушбу дуо ўқилади:

بِسْمِ الله ، والله أَكْبَرُ ، اللهم هذا مِنْكَ ولَكَ، هَذا عَنِّي...
Бисмиллаҳ, валлоҳу акбар. Аллоҳумма ҳааза минка валака, ҳааза ъанний,

Маъноси: "... Аллоҳ номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, (бу қурбонлик) Сенинг тарафингдан (менга бир ризқдир) ва (холис) ўзинг учундир. Аллоҳим буни мендан қабул айлагин"...
Термизий ривояти.

❗️Хабарни имкон қадар дўстларингизга улашиб, уларни ҳам хабардор қилинг👇🏽

🌸 @iymonGavhariii🌸


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Gunohda bardavomlar Eshting!

🌸 @iymonGavhariii🌸




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Assalomu alekum!!! Arafa muborak qadirdonlarim!!!
Ushbu kunda tutgan rõzalaringizni husni amallaringizni ehson sadaqalaringizni duolaringizni ezgu niyatlaringizni OLLOH!!! Qabul qilsin
Arafa muborak!!!

🌸 @iymonGavhariii🌸


Арафа рўзасининг вақтлари

Оғиз ёпиш дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Зулҳижжата минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Оғиз очиш дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Улашинг👇🏽
🌸@iymonGavhariii🌸


#Мақола #Рамазон #Саҳоват
САҲОВАТ – ЖАННАТГА ЕТАКЛОВЧИ ФАЗИЛАТ

Хайр-эҳсоннинг барча кўринишлари, хоҳ у нафл бўлсин хоҳ фарз бўлсин, барчаси гуноҳларнинг ўчирилишига сабаб бўлади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Сув оловни ўчирганидек, садақа гуноҳларни ўчиради", дедилар”. (Имом Термизий ривояти)...

🌸 @iymonGavhariii🌸


МУКОФОТ

Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга бордилар. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрдилар. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлдилар:
– Ота, мева олиб келдингизми? Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота? Ота, очман!
Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқдилар. Нима қилишни, қаерга боришни билмасдилар. Шу пайт олдиларидан туя етаклаган киши чиқди.
– Али, туя оласанми?
– Ҳозир пулим йўқ.
– Кейин берарсан, сенга ишонаман.
– Ундай бўлса, оламан. Қанча?
– Юз дирҳам.
– Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга бордилар. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди.
– Туя сотасанми, Али?
– Ҳа, сотаман.
– Уч юз дирҳамга сотасанми?
– Ҳа, олинг.
Пулга дарҳол бозор-ўчар қилдилар, болаларига егулик, мевалар харид қилиб уйга кайтдилар. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди. Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар.
– Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади.

🌸 @iymonGavhariii🌸


Офатни даф қилишда ўқиладиган дуо

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.)

Ибн Сунний ривоятлари.

🌸 @iymonGavhariii🌸


РУҲИЙ ТУШКУНЛИК ДАВОСИ

1. Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг, бу ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.

2. Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу, янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.

3. Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин. Эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

4. Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

5. Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг: “Муаммога жуда катта аҳамият бериб юбормаяпманми? Шу нарса асабийлашишимга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?”
Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз, хотиржам баҳо беришга ундайди.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

🌸 @iymonGavhariii🌸

Показано 20 последних публикаций.

146

подписчиков
Статистика канала